Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 02:25

Гулистондаги мактабларда ўқувчи дарс қолдиргани учун синф раҳбарлари маоши кесилди


Озодлик гаплашган ўзбекистонлик ўқитувчилар¸ ўзи шундоқ ҳам кичик бўлган маош қопчиғининг ҳар хил йиғди-йиғди ва ўлпонлардан сўнг¸ ой охирига етмай бўшаб қолишини айтади.
Озодлик гаплашган ўзбекистонлик ўқитувчилар¸ ўзи шундоқ ҳам кичик бўлган маош қопчиғининг ҳар хил йиғди-йиғди ва ўлпонлардан сўнг¸ ой охирига етмай бўшаб қолишини айтади.

Сирдарë вилояти Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими шаҳардаги барча умумтаълим мактабларида 29 февраль куни махсус рейд ўтказди.

Бир кунлик рейд давомида ўқувчилари дарс қолдирган синф раҳбарлари жазоланди - уларнинг февраль маошидан ушлаб қолинди.

Маоши кесилган ўқитувчилардан олинган бу маълумотни шаҳардаги мактаблардан бири директори ҳамда Халқ таълими бўлими мудири тасдиқлади.

Республика Касаба уюшмалари федерацияси мутахассиси гулистонлик ўқитувчиларга нисбатан қўлланилган бу жазо чорасини Меҳнат кодексининг "қўпол бузилиши" деб атади.

Ўқитувчилар арзи

Ишдан ҳайдалиш эҳтимолидан чўчиб¸ шахси очиқланмаслигини сўраган Гулистон мактабларидан биридаги 11- синф раҳбари Озодликка февраль учун ойлиги қарийб 85 минг сўмга оз чиққанини билдирди.

Ўқитувчи аёлнинг айтишича, ушлаб қолинган бу пул синф раҳбари вазифасини бажараётгани учун унинг ойлик маошига қўшиладиган ҳақнинг 50 фоизидир.

Дарс қолдирганлардан ҳар бирининг узрли сабаби бор. Лекин шунга қарамай менинг ойлигимни кесишди. Шу адолатданми?”

“Тўғри, 38 ўқувчи ўқийдиган синфимда ўша куни 4 ўқувчи дарсга келмаган эди. Мен уларнинг ҳар бири нима учун келмаганини биламан. Сурункали прогулчилар эмас. Ҳар бирининг узрли сабаби бор. Лекин шунга қарамай¸ менинг ойлигимни кесишди. Шу адолатданми?”

Бу гапни айтган гулистонлик ўқитувчи аёл билан ундан келган хат ортидан гаплашдик. Хатда ўқитувчи мана бу саволни кўндаланг қўйган:

“Давлат бюджетини шу йўл билан тўлдирмоқчиларми? Ўқитувчининг "ойлиги" амалда ошмоқдами ёки қоғозда қолиб кетмоқдами?”

Худди шундай мазмундаги яна бир шикоят шаҳардаги 2- умумтаълим ўрта мактаб ўқитувчиларидан келди.

Мактаб директори изоҳи

2- мактаб директори Муҳаббат Қосимова Озодлик саволларига жавоб берар экан, “Синф раҳбарлик ишини тўлиқ бажармаган ўқитувчиларни Халқ таълими бўлимимиз жазолади. Февраль ойлигидан синф раҳбарлиги учун иш ҳақининг 50 фоизини ушлаб қолди. Аслида 100 фоиз ушлаб қолишмоқчийди. Мен ўқитувчиларимни ҳимоя қилиб¸ 50 фоизга туширтирдим”, деди.

Аслида 100 фоиз ушлаб қолишмоқчийди. Мен ўқитувчиларимни ҳимоя қилиб 50 фоизга туширтирдим.

1926 ўқувчига 125 ўқитувчи дарс берадиган 2- мактаб директорининг айтишича, унинг мактабида ҳаммаси бўлиб 6 ўқитувчи жазоланган.

“Ўқитувчилар давомат учунгина жазоланмади. Улар кундаликларни текширмаган, ўқувчиларнинг китоб-дафтарлари қоплама билан қопланмаган, хуллас камчиликлари кўп”, деди директор.

Халқ таълими бўлими мудири янги жазо усулини тан олди

Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Шуҳрат Ҳусанов Озодлик саволларига жавоб бераркан, ўқитувчилар жазоланганини тан олди. Фақат, унинг айтишича, ушлаб қолинган иш ҳақи миқдори ўқитувчилар ва мактаб директори айтаётгандай 50 фоиз эмас, 10 фоиз холос. Мудир ҳатто конкрет сумма ҳам айтди: “20 минг сўмдан ушлаб қолинди”.

Мудирнинг айтишича, ҳаммаси бўлиб “шаҳардаги 17 та мактабда 30 – 40 та синф раҳбари жазоланган”.

Синф раҳбари лавозимида ишлаётган ўқитувчининг 21 та вазифаси бор. Шу вазифаларни тўлиқ бажармаганлар жазоланди.

“Мактабларда рейдлар ўтказдик. Синф раҳбарларининг фаолиятини текширдик. Синф раҳбари лавозимида ишлаётган ўқитувчининг 21 та вазифаси бор. Шу вазифаларни тўлиқ бажармаганлар жазоланди” ¸ деди Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими мудири.

Шуҳрат Ҳусановнинг айтишича, синф раҳбарлари маошидан ушлаб қолиш тўғрисидаги буйруқни у эмас, балки ҳар бир мактаб директори чиқарган.

“Жазо тариқасида синф раҳбарлари маошидан ушлаб қолинар экан, қонун бузилмаган” ¸деди Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими мудири Шуҳрат Ҳусанов Озодликнинг шу хусусдаги саволига жавобан.

Қонунчилик нима дейди?

Иш берувчи билан ишчи (ходим) ўртасидаги муносабатларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси тартибга солади.

Кодекснинг “Меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш” деб аталувчи 116- моддасида иш ҳақидан қандай ҳолатларда ушлаб қолиш мумкинлиги конкрет белгилаб қўйилган. Кодексда санаб ўтилган ҳолатлар орасида “синф раҳбари лавозим вазифаларини тўла бажармагани учун” ёки “ўқувчиси дарс қолдиргани учун” деган меъёрлар йўқ.

Касаба уюшмалари федерацияси мутахассиси шарҳи

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси гулистонлик ўқитувчилар билан боғлиқ вазият тафсилотларини Озодлик мухбиридан эшитгач, бундай деди:

Бир нарса ойдай равшан: ўқувчи дарсга келмагани учун ўқитувчининг иш ҳақидан ушлаб қолинмайди. Бу мутлақо қонунга зид ҳаракатдир.

“Энг аввало шуни айтишим керакки, бу вазиятга баҳо бериш учун воқеа жойига бориб, одамлар билан гаплашиш, раҳбарият нимага асосланганини кўриш керак. Лекин бир нарса ойдай равшан: ўқувчи дарсга келмагани учун ўқитувчининг иш ҳақидан ушлаб қолинмайди. Бу мутлақо қонунга зид ҳаракатдир”.

XS
SM
MD
LG