Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:35

“Малика” савдо мажмуасида пичоқлашув бўлди, жароҳатланганлар бор (ВИДЕО)


"Малика" ярмаркасида пичоқлашув бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00
Бевосита линк

8 июль куни кечқурун Тошкентдаги “Малика” савдо мажмуаси (“Флешка” савдо маркази)да савдогар ва харидорлар ўртасида келиб чиққан жанжал пичоқлашувгача борди. Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича¸ пичоқлашув оқибатида бир неча одам жароҳатланган.

Озодликка 9 июль куни йўлланган видеода бир гуруҳ эркаклар ўртасида бўлаётган жанжал акс этган.

Видео бошланиши билан қизил кийимдаги бир йигитнинг қўлида пичоққа ўхшаш нарса кўтариб, кимнингдир ортидан қувлаётгани ва уни тўхтатишга ҳаракат қилаётган милиция ходимини кўриш мумкин. Орада “Ур-ур” деган овозлар ҳам эшитилади.

Видео давомида шовқин-сурон, бақириқ-чақириқ эшитилади ва бошқа бир милиция ходимининг жанжал бўлаётган жойга шошиб кетаётгани кўринади. Кейин одамларнинг қочаётгани ва қизил кўйлакли йигит ҳамда уни ўраб олган бошқа йигитлар кўринади.

Видео сўнггида оқ рангли Нексия машинасининг тезлик билан кетаётгани ва машина орқасида қизил кўйлакли йигит бошчилигида бир неча йигитнинг югуриб, машина орқасидан қандайдир нарсаларни отгани гавдаланади.

Озодлик ўтказган суриштирувлардан маълум бўлишича, ушбу воқеа Тошкентдаги “Малика” ярмаркаси ҳудудида 8 июль куни кечқурун содир бўлган.

Воқеага гувоҳ бўлган савдогар йигитга кўра, пичоқлашув натижасида бир неча киши жароҳатланган. Озодликка йўлланган видеода бир йигитнинг кўкрак қисмида жароҳат изи борлиги кўринган.

Шайхонтоҳур туман ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, жанжал савдогар ва харидор ўртасида келиб чиққан.

“Савдогарлардан бири ярмаркага келган харидор билан келиша олмай қолган. Икки ўртада жанжал келиб чиққан. Харидор телефон қилиб, дўстларини чақирган. Кейин икки томон жанжаллашиб кетган. Воқеа бўйича бизга сигнал келиши билан ярмаркага тергов бўлими, жиноят-қидирув бўлими, участка нозирлари боришди. Бугун кун давомида жанжалда иштирок этган кишилар сўроқ қилинаяпти. Воқеа бўйича жиноий иш очиладими ёки маъмурий жавобгарлик билан қутиладими, бу бугун ҳал бўлади”, деди 9 июль куни Озодлик гаплашган туман ҳуқуқ-тартибот ходимларидан бири.

Бу расмий жанжалда жароҳатланганлар ва сўроққа чақирилганлар сонига ойдинлик киритмади.

Озодлик жароҳатланганлар ҳақида маълумот олиш учун "Малика" ярмаркаси яқинида жойлашган касалхоналарга боғланди, бироқ бирор маълумот олиш имкони бўлмади.

Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати мутасаддиси Бахтиëр Иноғомов Озодликнинг бу воқеа юзасидан расмий ахборот бериш сўровини рад этди.

Шу куни қечқурин ИИБ воқеа бўйича расмий баёнот эълон қилди.

24 йил ўтиб, ҳокимликка қайтарилган "Малика"

Ўзбекистон Давлат мулк қўмитасининг 1994 йил 28 июндаги қарори билан, "Малика" Трикотаж ишлаб чиқариш бирлашмаси акционерлик жамиятига ўзгартирилган ва акцияларнинг 29 фоизи рус инвесторларига сотилган.

2009 йилда банкрот ҳолатига келиб қолган "Малика" АЖси 55,86% улуши билан янги ташкил этилган "Lessor Plyus” ширкатига сотилган ва орадан 24 йил ўтиб, суд қарорига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига қайтарилди.

Пул айланмаси бир неча юз миллион АҚШ долларини ташкил этиши айтиладиган, маиший ускуналар савдосига ихтисослашган “Флешка” дўконлари кейинги 7 йил ичида бир неча бор кўчирилди.

XS
SM
MD
LG