Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:20

"Миллий тикланиш"дан чиқарилган депутат "Адолат"га қабул қилинди


Кабул Дусов
Кабул Дусов

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси бўлган Кабул Дусов, партия аъзолигидан чиқарилгач, "Адолат" социал демократик партиясига қабул қилинди.

Бу ҳақда депутатнинг ўзининг Фейсбук саҳифасида ёзди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгашининг расмий баёнотида айтилишича, Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати К.Дусовнинг ОАВлар, ижтимоий тармоқлар ва айрим сайтлардаги чиқишларида партия Устави, партиянинг мақсад ва вазифаларига, обрўсига путур етказувчи ахборотларни тарқатгани ҳамда кўплаб партия аъзоларининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқаргани учун у партия аъзолигидан маҳрум қилинган:

"Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати томонидан партия раҳбари номига айтилган асоссиз, бўҳтонлар депутатнинг шахсига баҳо бериш учун кенг жамоатчиликка етарли эканини инобатга олиб, партия ушбу масалани муҳокама учун мавзу эмас, деб хисоблайди", дейилади партия баёнотида.

Бу баёнотдан сўнг Кабул Дусов, партиядан ўзи чиқиб, "Адолат"ни танлаганини ўз саҳифасида эълон қилди:

"Мен миллий тикланишимиз учун "Адолат"ни танладим, чунки адолатсиз тикланиш йўқ! Чунки куч адолатда!!! (А.Темур)"

Кабул Дусов ўтган ҳафтада уйининг олдидаги қурилишга юк олиб келаётган автомобилни маҳаллий аҳоли киритмаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари депутатни оддий одамларни менсимасликда ва қўпол сўзлар гапирганликда айблаган эди.

"Миллий тикланиш" партияси Марказий кенгаши Кабул Дўсовни ОАВлар, ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида партия Устави, партиянинг мақсад ва вазифаларига, обрўсига путур етказувчи ахборотларни тарқатганликда айблаган эди.

Кабул Дусов ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий сайтларда ўзининг кескин чиқишлари билан танилган блогерлардан бири саналади.

XS
SM
MD
LG