Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:25

Банкнинг касал ходими пул тарқатганини айтган ИИБ ходими ишдан бўшатилди. (ВИДЕО).


Наманган Пенсионерларга пенсия пулини Халқ банки тарқатади.
Наманган Пенсионерларга пенсия пулини Халқ банки тарқатади.

"Коронавирус юқтирган Халқ банки ходими 15 та маҳаллага пул тарқатибди, эҳтиёт бўласизлар", дейилади 12 апрелда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода. Видео муаллифи - ниқобли киши ўзини ИИБ ходими деб таништирган.

Видео муаллифига кўра, ана шу "кассирнинг иши туфайли ИИБ ходимлари қуролсиз жангга киряпти".

Наманган шаҳар ички ишлар бўлими ходимининг Озодликка билдиришича, ижтимоий тармоқларда видео эълон қилган ходим 13 апрелда ишдан бўшатилди.

Халқ банки Наманган вилоят филиали 13 апрель куни видеодаги маълумотларни асоссиз деб, баёнот берди.

Айни пайтда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 13 апрель соат 06:00 дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилди. Бу чекловлар билан ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўртасида боғлиқлик бор-йўқлиги маълум эмас.

12 апрель куни Телеграм каналида ўзини ИИБ деб таништирган, юзига ниқоб таққан киши ижтимоий тармоқларда тарқатган видеосида бундай дейди:

15та маҳаллага пул тарқатибди, пид...з. Энди ҳозир бл...дь, қуролсиз жангга киряпмизда.


“Акалар, вазият нотинч, эҳтиёт бўласизлар. Мана бизда иш ташкил қилиняпти, мана шулар ҳаммаси ички ишлар ходимлари (видеода бошқа ходимлар ҳам кўрсатилади), ўзимизани ходимлар, биласизлар. Шунинг учун эҳтиёт бўлиб, битта пид...з банк ходимидан чиққан экан, 15та маҳаллага пул тарқатибди, пид...з. Энди ҳозир бл...дь, қуролсиз жангга киряпмизда. Дуода бўласизлар, акалар”.

Наманган шаҳар ИИБнинг ходими коронавирус юққан банк ходимининг пул тарқатгани ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:39 0:00
Бевосита линк

Телеграм каналида аудиоёзув қолдирган бошқа бир наманганлик, пенсия олган фуқароларнинг уйлари тўлиқ карантинга олинганини айтади:

“Мана, икки томондаги қўшниларимиз карантинга олинган. Биз томонларда, яъни Чорсу томонларда вазият жуда қаттиқ, жамики пенсия олганлар карантинга олинган”.

Исми сир қолишини сўраган наманганлик тадбиркорлардан бири бу хабарни эшитганидан сўнг аҳоли орасида хавотир ошганини айтди:

Лекин одамларнинг ўзида ҳам айб бор, қанча карантин қилишмасин барибир кўчага чиқиб кетяпти.


“Бу банк ходими 15 та маҳаллада қанча одамнинг уйига кирган экан, қанча одам билан мулоқот қилган экан, биз билмаймиз. Асосан Чорсу атрофидаги маҳаллаларга пул тарқатган экан. Шунинг учун ўша маҳаллалардаги банк ходими кириб чиққан ҳар уй қаттиқ карантинга олинган деб эшитдик. Лекин одамларнинг ўзида ҳам айб бор, қанча карантин қилишмасин барибир кўчага чиқиб кетяпти, айниқса ёш йигитлар ва болалар кўп чиқяпти”.

13 апрель куни Тошкент вақти билан соат қарийб 15 да Акционерлик тижорат “Халқ банки” Наманган вилоят филиали бошлиғи Баҳром Юлдашев унинг ходими коронавирусга чалингани тўғрисида тарқалган видео асоссиз деб, Наманган вилояти ҳокимлиги Телеграм каналида баёнот тарқатди:

“Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Халқ банки вилоят филиали ходими коронавирус инфекциясига чалиниб, пенсия пулларини тарқатгани тўғрисида асоссиз видеоматериал тарқалганига гувоҳ бўлдик. Халқ банки вилоят филиали номидан бу хабарнинг тўла асоссиз эканини маълум қиламиз”.

Баёнотда пенсия тарқатган банк ходимининг ким эканлиги ва унинг саломатлиги тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.

Наманган шаҳар ички ишлар бўлимининг Озодлик боғланган мулозимига кўра, видеодаги ходим жиноят қидирув бўлимининг тезкор ходими бўлган ва у ишдан бўшатилди:

“Мансаб ваколатига кирмайдиган, аҳоли ўртасида ваҳима уйғотадиган видео тарқатгани учун бу тезкор вакил бугун, 13 апрель куни эрталаб ишдан бўшатилди”.

Наманган вилоят ИИБнинг кўрсатуви
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:46 0:00

Вилоят ИИБ ўзини таништирмаган мулозими Озодликнинг бу хусусдаги саволини эшитиши биланоқ, алоқани узиб қўйди.

Наманганда карантин кучайтирилди

Наманганликларнинг “Маҳалла топшириқлари” Телеграм каналида масъул шахслардан бири, 13 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилиши муносабати билан, озиқ-овқат сотадиган тадбиркорларни товарни кечаси олиб келиб ғамлаб қўйишга чақиради:

“13 апрелдан карантин кучайтирилади. Шу муносабат билан ҳар бирингиз ўзингизнинг ҳудудингиздаги савдо дўконлари эгаларини огоҳлантириб чиқишингиз шарт. Бозорларимиз бугун соат 00.00дан эрталаб 06.00гача очиқ бўлади. Ҳар бири ўзининг дўконини тўлдириб олиши шарт!”.

Наманган шаҳридаги вазият анча ташвишли эканлиги ҳақида маҳалла раисларига топшириқ берган, ўзини таништирмаган мулозимлардан бири ҳам Телеграм каналида аудио қолдириб, жумладан шундай дейди:

Шаҳар тўлиқ ёпилган, ҳамма одамларингизга айтинг, бирор киши шаҳарга қараб юрмасин.


“Бугун эрталаб соат етти яримда йиғилиш бўлди. Вилоят ҳокими жуда қаттиқ топшириқ берди. Шаҳар тўлиқ ёпилган, ҳамма одамларингизга айтинг, бирор киши шаҳарга қараб юрмасин. Ҳозир уйма-уй юриб, ҳаммага шуни айтиб чиқиш керак, юз фоиз. Эртага соат 5 дан вилоят секторлари раҳбарлари ҳар бир маҳаллада айланади. Cизларга таклифим, маҳаллада Телеграм канали очинг, ҳамма фуқарони шу каналга улангларда, нима унга кера кбўлса ўша ерда заявкасини берсин, дорисини ҳам, продуктасини ҳам бирорта ходимингиз олиб бориб берсин. Шунақа ташкил қилмасак бўлмайди”.

Наманган шаҳрининг Мингчинор маҳалласида яшайдиган 66 яшар Олимжон Йўлдошев пенсия пули карантин қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда тарқатилганини айтади:

Пенсияни қоғозга ўраб беришади дейишган эди, қайда ,очирид, одам ўлди-ўлди.


- Пенсияни қоғозга ўраб беришади дейишган эди, қайда ,очирид, одам ўлди. Қўлимизга санаб берди. Карантин пайтида уйга олиб келиб беради, деганди, қайда, ур-сур тўполон билан олдик. Оромгоҳ маҳалласида яшайдиган қизим уч боласи билан кам таъминланган, эри йўқ. Маҳаллага ёрдам сўраб борса, йўқ дебди. Ишлаб бўлмаса, юриб бўлмаса, нима қилиш керак? Бизга ўхшаган пенсионерлар, кам таъминланган оилалар қандай яшасин бу пайтда?

Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 13 апрель соат 06:00 дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилди.

Мазкур ҳудудларда, жумладан, мототранспорт (скутер) ва велосипедда ҳам ҳаракатланиш мумкин эмас.

Мазкур ҳудудларда яшовчи фуқаролар истисно тариқасида уйидан 100 метр атрофидаги савдо нуқталарига озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш учун кунига бир марта чиқиши мумкин.

XS
SM
MD
LG