Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:21

“Ҳоким ўз лафзида турмади: ваъда қилгани ерни бермади ”


Андижон вилоят, Балиқчи туманидан OzodMikrofonга арз қилган деҳқон аёл Муножот Ҳамдамованинг арз қилишича, 4 ой югур-югурдан сўнг, туман ҳокими унга деҳқончилик қилиш учун ер ажратиб беришни ваъда қилган. Лекин ҳоким ўз лафзида турмаган.

“Мен 2019 йил октябридан бери Балиқчи туман ҳокими қабулига​ тадбиркорлик қилиш​ учун ер сўраб, бўзчининг мокисидай қатнадим. Лекин хар сафар қабулида бўлганимда кейин кел дейишдан чарчамади. Ҳеч қандай натижа бўлмагандан кейин 29 февралда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг қабулига бордим ва у ерда Балиқчи туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов йўлимни тўсиб, мурожаатимни ижобий ҳал қилиб беришга лафз қилди ва мен ҳокимнинг ваъдасига ишониб, ортга қайтдим.

“Наҳот кап-катта ҳоким ўз лафзида турмаса?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:36 0:00
Бевосита линк


Ҳоким 3 кундан кейин келиб ўзим иш юритган ердан 2 гектар ажратиб беришни массив раиси Жўраев Жасурга буюрди. У ҳам ерни ўлчаб беришни бир ҳафта орқага сурди мен бир неча марта ҳокимиятга борганимдан кейингина келиб, ўлчаб берди. Минг афсус, менга берган ернинг қонуний эгаси бор экан. Мен техника олиб борганимда қарорини кўрсатиб, чиқариб юборди.

Хуллас, яна мени алдашди. Яна ҳокимнинг олдига бордим. Сен бориб туравер массив раиси тел қилсин менга деб, кайтариб юборди.

Орқамдан агропром Нодир ака келиб “сенга ер йўқ​, қаерга борсанг бор, қўлингдан келганини қил, тендер кузда, қишда бўлади” деб ҳақоратлаб, катта кўчада йиғлатиб кетди.

Лекин тендер бир марта эмас, икки марта бўлибди. Менга хабар беришмаган ҳам. Бошқа одамга ўша ерни бериб юборган.

Наҳотки президентимиз аёлларга имтиёз, енгилликлар бер, ёрдам бер деб турган бир пайтда ҳокимлар мени ёш боладай югуртириб, алдаса. Мен ернинг ичида катта бўлган аёлман, деҳқон аёлман. Ерни яхши кўраман, қўлимдан бошқа иш келмайди.Ўша ерни гуллатиб, икки-уч кишини иш билан ҳам таъминлаган бўлар эдим. Наҳотки, кап-катта ҳоким лафз қилсаю, лафзидан қайтса? Наҳотки президент ишониб қўйган ҳокимлар аёлларни алдаш билан овора бўлса?!”

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG