Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:46

Ўзбекистон Халқ рассоми Муборак Йўлдошев оламдан ўтди


Ўзбекистон Халқ рассоми Муборак Йўлдошев қизи Манзура Йўлдошева билан.
Ўзбекистон Халқ рассоми Муборак Йўлдошев қизи Манзура Йўлдошева билан.

8 июль куни Ўзбекистон Халқ рассоми¸ ўнлаб саҳна асарларини безаган декоратор Муборак Йўлдошев 85 ёшида Тошкентда оламдан ўтди.

Бу ҳақда Озодликка рассомнинг шогирдлари маълум қилди.

Рассом ўзбек сценография соҳасиниинг тамал тошини қўйганлардан бири сифатида қадрланади. Рассомнинг Алишер Навоий номли Опера ва балет театрида Пучинининг “Флория Тоска” асарига саҳналаштирган безаклари Москвадаги Бахрушин музейида сақланади ва бу безаклар 1964 йилда Совет энциклопедиясига киритилган.

Самарқанд мавзуси рассом асарларида алоҳида ўрин тутади
Самарқанд мавзуси рассом асарларида алоҳида ўрин тутади

Йўлдошевнинг “Тоҳир ва Зуҳра”, “Самарқанд афсонаси”, “Равшан ва Зулхумор”, “Зафар”, “Ёрилтош” сингари кўплаб спектаклларга яратган безаклари театр рассомлигини ўрганаëтган талабалар учун намуна сифатида ўрганилади.

1934 йили Чимкентда туғилган рассом ҳали 3 яшар пайтида унинг зиëли отаси Сталин репрессиясидан қочиб Қўрғонтепага олиб келганини Озодлик мухбирига ҳикоя қилиб берганди.

Рассомнинг ҳаëт пайтида эслашича¸ у бу саргардонликда отасидан жудо бўлиб етимхонада катта бўлган.

Расм чизишни етимхонада ўрганган рассом таҳсилни Душанбедаги Бадиий билим юртда давом эттиради. 1956 йили эса Тошкент театр ва рассомлик институтига ўқишга киради.

1962 йилда институтни тугатган рассом Самарқанд театрида ишлаб бошлайди.

Рассом 1964 йилда Самарқанд театрида қўйилган “Жизель” асарига яратган безаклари учун Ленин ордени билан мукофотланган.

Uzbekistan - painting of people's painter of Uzbekistan Muborak Yoldoshev
Uzbekistan - painting of people's painter of Uzbekistan Muborak Yoldoshev

2000 йилда Ўзбекистон халқ рассоми унвонига лойиқ кўрилган рассом 2017 йилда Нукусдаги машҳур музей¸ И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейида “Достонлар ҳимоячиси” номли тасвирий санъат кўргазмасини очиб бу музейда тириклигида кўргазма очган учта рассомдан бири бўлди. Бундан олдин бу музейда Ўрол Тансиқбоев ва Жўллибой Изентаев каби таниқли рассомларнинг шахсий кўргазмаси очилган эди.

Рассомнинг асарлари¸ Москва¸ Олмаота¸ Тошкент¸ Самарқанд ва Урганчдаги музейларда сақланади.

XS
SM
MD
LG