Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:31

Қозоғистондаги намойишларда ўнлаб киши ҳибсга олинди (ВИДЕО)


Остона ва Қозоғистоннинг бошқа йирик шаҳарларидаги 22 февраль кунги норозилик намойишларини эса "Қозоғистон демократик танлови" ҳаракати уюштирган.
Остона ва Қозоғистоннинг бошқа йирик шаҳарларидаги 22 февраль кунги норозилик намойишларини эса "Қозоғистон демократик танлови" ҳаракати уюштирган.

Қозоғистоннинг Остона, Олмаота ва бошқа йирик шаҳарларида 22 февраль куни полиция норозилик намойишларини тўхтатиш мақсадида ўнлаб кишини ҳибсга олди.

Бир кун аввал "Демократик партия" етакчиси Жонбўлат Мамай одамларни рухсатсиз намойишга даъват этганликда айбланиб, уч кунга қамалганди.

Бунинг ортидан "Қозоғистон демократик танлови" ҳаракатининг хорижда яшовчи раҳбари Мухтор Аблязов ўз тарафдорларини намойишга чиқишга чақирган эди.

Озодлик радиоси қозоқ ҳизмати мухбири Сания Тўйкеннинг хабар беришича, Остона, Олмаота ва Қозоғистоннинг бошқа йирик шаҳарларида 22 февраль куни 130дан зиёд киши ҳибсга олинган.

Остона марказидаги "Жастар" саройини хавфсизлик кучлари ўраб олган.

Остона ва Олмаота шаҳарлари марказларида мобил интернетга уланиб бўлмаяпти.

Олмаота шаҳрида бўлиб турган германиялик журналист Эдда Шлаггер ҳам шаҳар маркази Интернетдан узиб қўйилгани ҳақида ўз Твиттер саҳифасида ёзди.

Маҳаллий оператор эса германиялик журналист сўровига Қозоғистоннинг ваколатли органлари аҳоли хавфсизлигини ўйлаб аксилтеррор тадбирлари ўтказаётгани сабаб Интернет ўчирилганини маълум қилган.

Кейинчалик оператор бу жавобини Твиттердан ўчириб ташлаган.

Ҳибслар

22 февраль куннинг биринчи ярмида Олмаотада полиция шаҳар марказига йиғилган "Демократик партия" тузиш тарафдорлари бўлган ўнлаб фаолни ҳибсга олди.

Улар ўз етакчилари Жонбўлат Мамайни қамоқдан озод этишни талаб қилиб чиқишганди.

22 февраль куни ҳибсга олинганлар орасида Жонбўлат Мамайнинг рафиқаси Инга Имамбай ҳам бор.

"Демократик партия" етакчиси Мамай шанба куни одамларни рухсатсиз намойишга даъват этганликда айбланиб, уч кунга қамоққа олинганди.

Бунинг ортидан "Қозоғистон демократик танлови" ҳаракатининг 11 йилдан буён хорижда яшаётган раҳбари Мухтор Аблязов тарафдорларини намойишга чиқишга чақирди.

"Қозоғистон демократик танлови" ҳаракати Қозоғистонда 2018 йилдан тақиқлаб қўйилган. Пойтахт маҳкамаси ҳаракатни "экстремист" ташкилот деб эълон қилган.

Европа парламенти эса "Қозоғистон демократик танлови" ҳаракатини тинч мухолиф ҳаракат, дея эътироф этган.

XS
SM
MD
LG