Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:18

ЕИ Умида Ниёзовани озод этиш ҳаракатларига қўшилди


Европа Иттифоқи ўзбекистонлик ҳибсга олинган ҳуқуқ ҳимоячиси ва мустақил журналист Умида Ниёзовани озод этиш учун Тошкент ҳукумати билан жадал мулоқот олиб бормоқда.

Бу ҳақда “Озодлик”ка маълум қилган ЕИ кенгашининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морел ЕИ бу ишни Германия воситачилигида амалга ошираётгани, У.Ниёзованинг ҳибсга олиниши борасида Ўзбекистон ҳукуматига эътироз билан чиқаётганини билдирди.

“Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда. Бу масала юзасидан ЕИ тинимсиз демарш қилмоқда”, – деди Пьер Морел.

Аммо ЕИнинг У.Ниёзовани озод этишга қаратилган мазкур чоралари кенг халқаро жамоатчикка эълон қилинаётгани йўқ. Пьер Морел бунинг сабабларини изоҳлар экан, Ўзбекистон ҳукуматини очиқдан-очиқ танқид этиш Умиданинг вазиятини оғирлаштириб юбориши мумкинлигига ишора қилди.

“Айни пайтда биз мулоқотлардан натижа олишга ҳаракат қиляпмиз. Мулоқотлар ҳали давом этяпти. Бу жуда чигал масала ва бу масала устида бош қотирмоқдамиз”, - деди Пьер Морел.

Москвадаги Экстремал журналистика маркази, “Ҳьюман райтс уотч”, “Халқаро амнистия”, “Чегара билмас мухбирлар”, Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси каби кўплаб ташкилотлар У.Ниёзованинг озод этилиши талабларига қўшилган.

Икки ёшли фарзанднинг онаси У.Ниёзовага чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳамда ноқонуний материалларни олиб ўтиш айблари қўйилмоқда. Айни пайтда унинг Тошкентдаги қамоқхонада сақланаётгани маълум.
XS
SM
MD
LG