Самарқанд ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташаббус маркази раҳбари Комилжон Ашуров муқаддам Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Самарқанд вилоятидаги мухбири бўлиб ишлаган.
У Интернетда чоп этилган “Ҳозир Ўзбекистонда шундай давр бўлди” сарлавҳали мақоласида президент Ислом Каримовнинг “2007 йил 22 январда ниҳоясига етган қонуний ваколатлари” ҳақида сўз юритган ва мақоласи сўнггида самарқандликлар ўртасида ўтказган ижтимоий сўрови натижаларини келтирган.
Шу мақоладан сўнг журналист устидан иккита даъво аризаси киритилган ва суд бу мақола билан журналист Самарқанд шаҳри типографиясига 2 миллион сўмлик маънавий зарар етказди, деб топган эди. Камтарона ҳаёт кечирадиган журналист белгиланган муддатда бунча зарарни қоплай олмади.
“Менда бунча пул бирдан йиғилармиди?! Мен улардан ойлик маошимдан ҳар ой ўтказиб, жаримани тўлаш имконини сўрадим. Аммо кўнишмади. Уйда бор оргтехника - компьютер, сканер, принтер, телефон ва лампали эски телевизорни олиб кетадиган бўлишди”, - дейди К.Ашуров.
Унга компьютердаги материалларини кўчириб олиш учун уч кун муҳлат берилган.
“Жуда ғалати-да, мен ўзим қанча судлар ҳимоячи бўлиб қатнашганман, лекин ўзимга нисбатан суд жараёни жуда ҳам мантиқсиз бўлди-да! Даъвогарлар бошданоқ даъвосидан қайтди. Уларнинг ўрнига вакил бўлган Самарқанд шаҳри типографияси директори ҳам ўз ўрнига бир вакил жўнатди. У вакил эса инсон ҳуқуқлари фаоллари, мухолифат вакилларига тиш қайраб юрган одам. Биз ўз томонимиздан даъвони йўққа чиқарган ҳамма ҳужжат, далиллар, аудиоёзувларни судга тақдим қилдик. Гувоҳлар келди. Аммо суд ҳеч бирини инобатга олмади. Ҳеч шубҳа йўқки, бу суд сиёсий сабабларга асосланган, уюштирилган суд бўлди. Аммо мен энди Олий судга, у ерда иш ҳал бўлмаса, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига мурожаат қиламан”, - деди К.Ашуров.
К.Ашуров Ўзбекистонда қолиб фаолиятини давом эттираётган оз сонли мустақил журналистлардан биридир. Унинг устидан ўтган суд жараёнларини кузатган маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари бу суд сиёсий сабабларга асосланган, уюштирилган ва охир-оқибатда, мустақил журналистнинг фаолиятига чек қўйишга қаратилган, деган фикрда.