“Форум 18” ташкилотининг бу ҳақдаги хабарида айтилишича, диндорга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216-моддаси асосида “ноқонуний диний ташкилот тузиш” айби қўйилган.
Диндорнинг ўзи ҳозир очиқда, аммо унинг иши судга ошиб, айбдор топилса, 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
“Форум 18” ташкилоти вакили Феликс Корли Н.Зулфиқоров Халқобод қишлоғидаги кичик баптист черковининг роҳиби эканини билдирди.
“Ҳозир у диний тарғибот билан шуғулланганлик ва диний ташкилот тузишда айбланмоқда. У Ўзбекистонда ана шундай айблов қўйилаётган навбатдаги диндордир. Ҳукумат ҳар қандай динга мансуб жамоа, ташкилотларнинг қонуний рўйхатдан ўтишини имконсиз қилиб қўйган ва шу асосда ҳатто биргаликда ибодат қилаётган гуруҳларни бирин-кетин таъқиб қилмоқда, жиноий жавобгарликка тортмоқда. Буни тасдиқловчи кўплаб мисоллар келтириш мумкин”, - дейди Феликс Корли.
У ўз сўзларига мисол тариқасида Нукусда жиноий жавобгарликка тортилган насроний Мақсат Жабборбергенов, андижонлик Дмитрий Шестаков, Ирфон Ҳамидов, Дилафрўз Арзиева тақдирини тилга олди. Уларнинг барчаси ноқонуний равишда диний тарғибот билан шуғулланиш, диний таълим бериш ва ноқонуний диний ташкилотлар тузишда айбланган.
Поплик оддий фуқароларни эса кейинги вақтларда туманда насроний динига ўтувчи мусулмонлар кўпайгани ташвишга солмоқда.
“Мусулмон бўла туриб насроний динига ўтиб кетаётганлар кўп бўляпти. “Христианлар биздан хабар олса, оиламизга ёрдам берса, бизга яхшилик қилса, уларнинг динига ўтаман-да”, деб гапирган аёлларни ҳам эшитдим. Яқинда бутун оиласи, ака-укалари билан шу динга ўтган қишлоқдошимиз вафот этган эди. Аслида унга жаноза буюрилмаган экан, лекин жаноза ўқишди. Ҳозир дин ва тақво масаласида шунақа чалкашликлар кўпайяпти”, - дейди попликлардан бири.
Айни вақтда Поп тумани ҳокимлиги ҳам бу вазиятдан бехабар эмас, албатта.
Тумандаги маҳалла қўмиталаридан бирининг исмини ошкор этмаган оқсоқоли сўзларига кўра, ўтган икки ҳафта ичида туманда иккита катта йиғилиш бўлган. Бу йиғилишларда асосий эътибор диний экстремизмга қарши тарғиботни кучайтириш ва туман ички ишлар бошқармаси томонидан рўйхатга олинган фуқаролар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган.
“Туман ҳокимлигига диндорлар, жумладан, 159-модда билан айбланган фуқароларнинг махсус рўйхати бор. Ҳокимликда ўтган йиғилишда ана шу рўйхатдаги фуқароларнинг ҳар бирига ҳокимлик вакили ва бир тадбиркор бириктирилди. Улар ўша диндорларни доим кузатиб бориши ва нотўғри йўлдан қайтариши керак. Кейин давлатимизнинг бугунги сиёсатини тушунтириши керак. Шунинг учун бу ишларга ҳам дин, ҳам сиёсатни тушунган одамларни танладик”, - деди оқсоқол.
Унинг билдиришича, ҳар йили Мустақиллик байрами олдидан туман ҳокимликлари бошчилигида маҳалла оқсоқоллари, фахрийлар, хотин-қизлари қўмиталари ходималари, шунингдек, имом хатиблару отинойилар оммавий равишда ана шундай тарғибот ва айни вақтда назорат ишларига жалб қилинади.