Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:19

Суньий йўлдош авторитар ҳукуматларни фош этади


Америка илм-фан ривожи уюшмаси Мьянмадаги зўравонликларни кузатиш ва тасвирга олиш учун сунъий йўлдошлардан фойдаланаётир. Янги технология Мьянмадаги каби авторитар ҳукуматларни фош этишда қўл келмоқда.

Энг замонавий технология инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ёпиқ жамиятларда инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳолатларини ҳужжатлаб қўйишига йўл очаётир. Нодавлат ташкилот ҳисобланган Америка илм-фан ривожи уюшмаси узоқ йиллардан бери юқори технологияни инсон ҳуқуқлари ҳимоясига сафарбар қилиб келмоқда.

Уюшманинг Мьянма дастури раҳбари Ларс Бромлейнинг “Озодлик”ка айтишича, Америка илм-фан ривожи уюшмаси жойларда инсон ҳуқуқлари поймол этилиши билан боғлиқ иддаоларни фазодан тасдиқлаш устида ишлайди. Ушбу ташкилот бундай кучли далилларини мазкур ҳолатлар устидан ўтказиладиган суд жараёнларига ҳам тақдим этиши мумкин.

Ларс Бромлей Мьянма ҳукуматига қарши айбловлар ҳам сунъий йўлдош кузатувлари билан қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

“Улар қишлоқларни вайрон қилди, одамларни ўлдирди, пиёдаларга қарши миналар кўмди. Мерганлар гуруч етиштирадиган деҳқонларни нишонга олиб, уларнинг ишлашига имкон бермади. Шунингдек, ҳукумат қишлоқларни ҳарбий лагерларга яқин жойга кўчирди”, – дейди Ларс Бромлей Мьянма бўйича кузатувларни шарҳлаб.

Сунъий йўлдош ёрдамида видео ва фототасвирлар олиш илм-фан ва технологиялар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қанчалик самарали бўла олишини исботламоқда. Айрим кузатувчилар 2005 йил 13 куни Андижонда рўй берган зўравонликлар ҳам АҚШ сунъий йўлдошлари томонидан ҳужжатлаштирилган бўлиши мумкинлигини таъкидлаётир.
XS
SM
MD
LG