Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:26

М.Солиҳ: “Каримовнинг ҳокимиятда қолиш муддатини унинг яна неча йил яшаши белгилайди”


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:8PR_dE9lPB79-M:http://www.fergana.info/gallery/data/media/30/karimov.jpg Ўзбекистон конституциясига зид равишда президент сайловига ўз номзодини учинчи бор қўйган Ислом Каримов сайловнинг конституция талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолда ўтказилиши энг муҳим вазифа экани айтди.

Ўзини президентликка номзод сифатида кўрсатган Ўзбекистон либерал демократик партияси қурултойида маъруза қилган И.Каримов партияга минатдорлик билдирди. У ўзига кўрсатилаётган юксак ишонч улкан шараф ва масъулият эканини чуқур ҳис этишини ҳам таъкидлади.

Ўзбекистонда президент сайлови ҳақида жорий йил бошидан буён гапириб келинаётганига қарамай, И.Каримов бу ҳақда сайловгача бир ойдан сал кўпроқ вақт қолгандагина оғиз очди.

ЎзЛДП қурултойида у бир ярим соат нутқ сўзлади, “конституция” сўзини эса атиги 4 марта тилга олди.

Мамлакатни қарийб 20 йилдан буён бошқариб келаётган И.Каримов айнан Ўзбекистон конституциясига мувофиқ учинчи бор ўз номзодини сайловга қўйиши ҳақли эмасди.

Лекин номзоди учинчи бор президентликка қўйилган И.Каримов бу гал ўзини оқламади ҳам, баҳона ҳам изламади. У 20 саҳифалик маърузасини ўзига ишонч билдирган партия ва бу сафар ҳам уни қўллаб-қувватлаган ўзбекистонликларга миннатдорлик билдиришдан бошлади.

И.Каримовнинг қандай асосда учинчи бор президентликка даъво қилиши ҳақидаги саволлар билан қурултойнинг кўтаринки кайфиятини ҳеч ким бузмади. У ҳам ўзини конституция талабларига зид равишда номзоди сайловга қўйилиши билан боғлиқ ҳеч қандай қонуний муаммо йўқдек тутмоқда.

Журналистлар ва таҳлилчилар эса масаланинг қонуний жиҳатларини конституцияга китилган ўзгартишлар ва бу ўзгартишларга асосан И.Каримовнинг номзоди 7 йиллик президентлик муддатига илк бор қўйилаётганини ўзларига ўзлари тушунтирмоқда. Бундай изоҳ расмийларга ҳам маъқул кўринади.

Каримов режимига мухолиф партиялар сайловнинг натижаси борасида хулосаларни аллақачон шакллантирган.

Мухолифатдаги “Озод деҳқонлар” партияси етакчиси Нигора Ҳидоятова И.Каримов конституцияни қоғозга айлантириб юборганидан афсусда эканини айтди.

“У ҳар доим ўзи конституция кафолати эканини айтиб келган ва бу конституцияни ўзи поймол этяпти. Биз эса бундан фақат афсусланиш билдиришимиз мумкин”, – дейди Нигора Ҳидоятова.

“Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ эса И.Каримовнинг ҳокимиятдаги муддатини унинг яна неча йил умр кўриши белгилаб беришини билдирди.

ЎзЛДП қурултойида И.Каримов президент сайловига муносабат билдиришни ҳам эсдан чиқармади. Анъанага кўра, Ўзбекистонда мустақиллик йилларда эришилган ютуқларни улуғлаган ва президент бўладиган шахснинг олижаноб сифатларини таърифлаган И.Каримов бу лавозимга фақат ва фақат ўзи лойиқ эканига ишора қилаверди.
XS
SM
MD
LG