Асли Намаганнинг Уйчи туманида туғилган, қарийб 10 йилдан буён Россияда яшаётган Абдуғани Камалиев ўз юртида Жиноят кодексининг 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) асосида ваҳҳобийлик оқимига алоқадорликда айбланган.
А.Камалиевнинг яширин равишда Тюмень-Тошкент йўналишидаги самолётга солиб, Ўзбекистонга бериб юборилиши қай юридик асосда амалга оширилди – бу мамлакатдан чиқариб юбориш бўлдими, депортациями ёки экстрадиция – бунга расмийлар томонидан бирор бир изоҳ берилгани йўқ. Умуман, А.Камалиев ғойиб бўлган кундан бошлаб Тюмень вилояти ички ишлар бошқармаси қўлида бўлгани ва унинг бериб юборилганини ҳам ошкор тасдиқлагувчи расмий топилмади.
“Фуқаровий кўмак” ташкилоти вакиласи Елена Рябинина А.Камалиевни Ўзбекистонга бериб юборишда Россия Федерацияси инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакилининг тақиқи ҳам иш бермагани, бу вазиятни изоҳлашда мантиқ кўрмаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, А.Камалиевнинг ҳибсга олинишидан тортиб Ўзбекистонга бериб юборилишига қадар бўлган вазият тўлалигича қўпол қонунбузарликлар билан амалга оширилган.
“Бу жараёнда бир неча ҳолатни таъкидлаш керак. Унга фақат Ўзбекистонга жўнатилиши олдидан бир бор хотинига телефон қилиш имкони берилган. Шунда маълум бўлишича, унинг иштирокисиз суд ўтказилган ва бу суд уни мамлакатдан чиқариб юбориш қарорини чиқарган. Тюмень вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари расмийлари мана шу ҳужжатга асосланганини айтмоқда. Аммо улар қўлида Россия инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакилининг ёзма талабномаси бор эди. Уларнинг қўлида Европа судининг қарори бор эди”,- дейди Елена Рябинина.
Унинг таъкидлашича, А.Камалиевни Ўзбекистонга бериб юбориш орқали Россия ҳукумати ўзбекистонлик қочқин Рустам Мўминовнинг юртига жўнатилиши билан боғиқ шов-шувли хатони такрорлаган.
Р.Мўминов ҳам 2006 йил октябрда Европа судининг қарорига зид равишда яширинча Ўзбекистонга экстрадиция қилинган, орадан кўп ўтмай, у “Ҳизб ут-таҳрир” партиясига аъзоликда айбланиб, 5,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Энг муҳими, кейинчалик Россия Бош прокуратураси Р.Мўминов экстрадицияси ноқонуний бўлганини тан олган ва буни амалга оширган амалдорларга нисбатан жиноят иши қўзғаган эди.
Абуғани Камалиев Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан Тюмендан экстрадиция қилиниши сўралган ўзбекистонлик уч фуқаронинг биридир.
Бу уч фуқародан бири Абдужалил Бойматов яширин равишда Ўзбекистонга экстрадиция қилинган, яна бири Абдулла Исоқов эса 3 йил муқаддам ғойиб бўлган эди.