Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:19

Топилган жасад Олесяга тегишлими?


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:oQQWo7xOMzM52M:http://www.deadhouse.ru/gallery/catastroph/20/catastroph_20_01.jpg Чехия марказий газеталари куни-кеча Прага шаҳридан топилган жасад бундан 17 кун муқаддам ғойиб бўлган ўзбекистонлик талаба қизга тегишли бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Тошкентлик Олеся Подлибинская 20 ноябрь куни талаблар ётоқхонасидан ўқишга чиқиб кетганидан сўнг қайтиб келгани йўқ. Аввалига Тошкентга уйига ёхуд Европа давлатларидан бирортасида таҳсил олаётган яқин қариндошиникига кетгани тахмин қилинганди.

Аммо куни-кеча “Прагпост” газетаси Олеся яшайдиган ётоқхона яқинидан ёқиб юборилган жасад топилгани ва эҳтимол бу жасад ўзбекистонлик қизга тегишли бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола чоп этди. Шундан сўнг Марказий Европа ва умуман Европадаги энг сокин шаҳарлардан бири саналган Прагада содир этилган бу қадар ваҳший жиноятдан хабар топганлар кўнглига ғулғула тушди – бу кимнинг иши бўлиши мумкин, қандайдир жиноятчи гуруҳми ёки руҳий хаста қотилми ва ёхуд бу тақирбошларнинг ишимикин?

Олесянинг яқин дугоналари сўзлари кўра, улар Олеся ўқишдан қайтмаган куниёқ унинг Тошкентдаги уйига, хориждаги қариндошларига боғланган ва дараги чиқмагандан сўнг орадан бир ярим кун ўтиб, полицияга мурожаат қилишган. Аммо Олеся ғойиб бўлганидан 3 кун ўтиб, у яшайдиган ётоқхона яқинидаги паркдан топилган куйган жасад шу талаба қизники, деган овоза тарқалган.

“Биз дарҳол полициядан жасадни кўрсатишни сўрадик. Аммо ўзбекистонлик курсдош йигитларга жасадни кўришга рухсат берилмади. Олесянинг буюмлари эса ДНК анализига олиб кетилди. Аммо ҳунуз натижасини айтишгани йўқ”,- дейди Олесянинг дугоналаридан бири.

Олеся таҳсил оладиган Иқтисодиёт университети раҳбарияти ҳам ҳозир полиция тергови натижаларини кутаётганини билдирди.

Ўзбекистонлик талабани яқиндан танийдиганлар у қандай ғойиб бўлгани, орадан уч кун ётиб топилган ёндирилган жасад уники бўлиши мумкинми, каби саволларга ҳеч қандай жавоби йўқлиги, ҳатто тахмин қила олмасликларини айтмоқда. Ҳар ҳолда, уларнинг сўзларига кўра, бу қизнинг юриш-туриши, таниш-билишлари, хатти-ҳаракатлари бирор ёмон тахминга асос бермайди.

Прага полицияси ҳам топилган жасад Олесяга тегишли бўлиши эҳтимолини тасдиқлай олмади. Полиция матбуот котиби ҳозирча қидирув давом этаётганини билдирди, холос.

“Биз бу овозаларни тасдиқлай олмаймиз. Ҳозирга қадар ўтказилган текширув натижалари бундай хулоса бермайди. Бундан ташқари, ёқиб юборилган жасад таниб бўлмас ҳолга келган. Ҳозир ДНК анализи текширувлари ўтказиляпти. Тўғри, жасаднинг ёши ва унинг йўқолган қиз яшайдиган жой яқинидан топилгани қандайдир шубҳаларга туртки беради. Аммо яна қайтариб айтаман, ҳали полиция текшируви натижалари маълум бўлгани йўқ ва қидирув ҳам давом этмоқда”,- деди Прага полицияси вакили.

Шунингдек, полиция бу ваҳшиёна қотиллик тақирбошлар иши, деган тахминни айтишга ҳали эрта эканини ҳам билдирди.
XS
SM
MD
LG