“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти бу ҳақда тарқатган хабарда айтилишича, С.Умаров жазо ўтаётган муассасадаги манба унинг юз-кўзларида оғир қийноқ изларини кўргани ва шу боис ҳам С.Умаров яқинларига, ҳуқуқий ҳимоячиларига кўрсатилмаётгани ҳақида маълум қилган.
С.Умаров ҳибсга олинган ва кейинчалик қамоққа ҳукм этилган давридан буён бирор марта яқинларига кўрсатилмади. Сўнгги вақтларда унинг қийноққа солингани ҳақидаги хабарлардан хавотирга тушган яқинлари эса яна унинг ҳуқуқий ҳимояси учун курашни кучайтириш ҳаракатига тушиб қолди. Улар мурожаат қилган “Эзгулик” жамияти вакиллари қонуний ордер олиб, С.Умаров билан кўришиш учун Навоийдаги 64/47-қамоқхонага борганида ҳам у билан учраша олмади.
“Озодлик” мухбири “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси, яқинда Навоий қамоқхонасига бориб, Санжар Умаров билан учрашувни талаб қилган Васила Иноятова билан суҳбатлашди.
Озодлик: Васила опа, жамиятингиз тарқатган хабарга кўра, Санжар Умаров қийноқларга солинмоқда ва ўта оғир шароитда сақланмоқда. Шу маълумотни нима билан асослаш мумкин, уни кўрган ва бунга гувоҳ бўлган битта-яримта борми ўзи?
Васила Иноятова: С.Умаровни кўрган одамлар унинг юзларида кўк, қорамтир излар борлигини менга етказди. Шундан айтиш мумкинки, чиндан ҳам унга қийноқ қўлланилган. Менимча, бизнинг борганимиздан С.Умаровнинг ҳатто хабари ҳам бўлмаган. Ҳозир энг биринчи мақсад С.Умаров билан боғлиқ ҳолатни ошкор этмаслик ва жамоатчиликдан яшириш.
Озодлик: Ташкилотингиз тарқатган хабарда Навоий вилоятидаги 64/47-қамоқхона раҳбарияти С.Умаров билан учрашишга рухсат бермагани ва у ўз ихтиёри билан ҳуқуқий ҳимоядан воз кечгани ҳақида маълум қилгани айтилади. Бунга жавобан ҳуқуқий ҳимоя томони учрашув талаб қилдими?
Васила Иноятова: Қамоқхонага борганимиздан 3 соат ўтгач, қамоқхонанинг битта ходими келиб, С.Умаров биз билан кўришишни хоҳламаëтгани, умуман адвокат хизматига муҳтож эмаслиги, Рустам Раҳматуллаевни ҳеч қандай адвокат сифатида жалб қилмаганини билдирди. Биз қўлимизда ордер борлигини ва у бизнинг адвокатлик хизматимиздан воз кечишини ўзимизга айтиши кераклигини айтдик. Ходим бизга С.Умаровнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда агар у йўқ деса, мажбур қила олмаслигини айтди. Демакки, уни биздан яширишяпти, бизга кўрсатишни хоҳлашмаяпти. Бундан келиб чиқадики, буни жамоатчиликка ошкор қилмасликдан манфаатдор томонлар бор. Ўзбекистон ўз эшикларини АҚШ ва Европа давлатларига очаëтган бир пайтда сиëсий маҳбусларга амнистия қўллаб, уят жойини ëпиш имконияти бор. Мана шу ишни қилиш ўрнига маҳбусларга, айниқса, сиëсий маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланиши инсонийликка тўғри келмайди. Қолаверса, уни ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилиш қонунбузарлик ва энг оғир жиноят, деб биламан.
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти хабарига кўра, ҳуқуқий ҳимоя томони шу кунларда С.Умаров билан учрашувни талаб қилиб, Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳамда Бош прокуратурага ариза киритган. Бу аризаларга ҳали расман жавоб берилгани йўқ.