Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари хабарига кўра, Пахтакор тумани ҳокимлиги бу аёлни газ ва электр токи йўқлиги учун норозилик билдирган пахтакорликларга етакчилик қилганликда айбламоқда. Шу боис, бу вилоятда азалдан қўллаб келинган восита – мунтазам тазйиқлар остида Саида Қурбоновани тумандан кўчириб юборишга ҳаракат қилинмоқда, дейди унинг ҳамкасблари.
Зеро, бу вилоятда уйидан кўчириб юборилган ва кўчириб юборишга уринилган ҳуқуқ ҳимоячилари сони бир неча. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Жиззахи вилояти бўлими раиси Бахтиёр Ҳамроев, Жиззах шаҳри бўлими раиси Маъмуржон Азимов, ҳуқуқ фаоллари Ўктам Пардаев. Ушбу жамиятнинг Зарбдор тумани бўлими раиси Мамаражаб Назаров эса оиласи билан уйидан қувиб юборилган, ўзи эса қамоққа ташланган. Мана энди айни акция Саида Қурбоновага қарши бормоқда.
“Озодлик” мухбири Саида Қурбонованинг ўзи билан гаплашди. У январь ва февраль ойида пахтакорлик 200га яқин фуқаронинг норозилик намойишларидан буён мунтазам кузатув остида экани ҳақида сўзлади.
Саида Қурбонова: Хўжаликда газ ва электр йўқлигидан одамлар қийналяпти. Айниқса, совуқда роса қийналишди. Кейин одамлар норозилик чиқишларини бошлади. Уларнинг норози бўлиб чиққанини менинг бўйнимга қўйишяпти.
Озодлик: Аслида буни сиз уюштирмагансиз?
Саида Қурбонова: Йўқ, мен уюштирганим йўқ. Одамлар совуқ жонларидан ўтгандан кейин чиқишди. Айниқса, кўп қаватли уйда яшайдиганларнинг печкага ўт ëқиб исиниш имкониятлари йўқ. Шу туфайли одамлар чиқиш қилди. Мен кузатиш, орқамдан юриш январь ойидаги чиқишдан бери давом этиб келяпти. Жиззахга ўзимнинг ишим билан келаëтганимда уйимнинг олдида кузатишди. Кейин Жиззах шаҳрида кузатаëтган “Дамас” “Нексия”га алмашди. Мен “Ўзгазлойиҳа” институтига қанчадир пул тўлашим кераклиги учун бораëтган эдим. Кейин “Нексия”да келаëтганлардан биттаси орқамдан, биттаси олдимдан тушди. Олдимда келаëтган бола шартта орқасига ўгирилиб телефонимни олмоқчи бўлиб қўлимга ëпишди. Лекин телефоним чўнтагимда бўлганлиги учун қўлимдаги пулни шартта олиб қочди. “Дамас”да турган иккита йигит билан гаплашдим. Улар ўзларига мени кузатиш буюрилганини айтди. Ким буюрганини сўрасам, ўзингизга маълум-ку, деб кулади.
Шу ўринда Саида Қурбонова билан телефон алоқаси узилди ва у билан қайта боғланишнинг имкони бўлмади.
Унинг ҳамкасби Маъмуржон Азимов сўзларига кўра, бундай пайтларда ҳуқуқ ҳимоячиларининг телефони блокировка қилиниши ҳам мумкин. Худди шундай ҳолат ҳуқуқ ҳимояси Ўктам Пардаев билан ҳам содир бўлган.
М.Азимов Саида Қурбонова ўзига нисбатан тазйиқларнинг тўхтатилиши талаби билан Жиззах вилояти ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, миллий хавфсизлик хизмати бўлимларига мактуб тарқатиб юрганини билдирди.
“Пахтакор тумани ҳокими Эргаш Солиев Саида Қурбонованинг қариндошларидан бўлган иккита фермерга: “Агар Саида Қурбоновани уйидан чиқариб юбормасанглар, сизларнинг фермер хўжаликларингизга катта миқдорда қарздорлик уюштириб бераман”, деб тазйиқ қилган. Кейин Пахтакор тумани ҳокими Саида Қурбонованинг 12 та қариндошини йиғиб келган ва “Навбаҳор” хўжалиги томонидан уни кўчириб юбориш талабини қўйишган”,- деди Маъмуржон Азимов.
Бу ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилаётган фермер аёлга нисбатан қариндошлари орқали биринчи тазйиқ кампанияси эмас. Бундан аввал ҳам уни калтаклаш, маҳалладан қувиб юборишга уринишлар бўлган.
Пахтакор тумани ички ишлар бўлимининг ўз исмини айтмаган ходими С.Қурбоновага тазйиқлар ўтказилаётгани, умуман норозилик намойишлари бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
“Саидани уйидан чиқариб юборяпти, деган гап йўқ. У ўзининг катта уйида яшаяпти. Қайтанга Саиданинг ўзи биттасини чиқариб юбориши мумкин. Нима деяпсиз сиз! Ҳеч қандай норозилик намойиши ҳам йўқ. Халқнинг кайфияти яхши. Газ, электр бор. Келиб бемалол текшириб кўраверинг”,- деди ИИВ ходими.
М.Азимов эса расмийлар воқеанинг устида турса ҳам уни инкор қилиши мумкинлиги айтади. У ИИБнинг С.Қурбоновага босимлари тўхтамаслигини таъкидлар экан, расмийларнинг бундай муносабати аввалги тажрибалардан маълумлигини қўшимча қилди.
“Лекин Саида Қурбонова ҳам чекинадиган аëл эмас. Ҳозир вилоят ҳокимига, вилоят ички ишлар бошқармасига, миллий хавфсизлик бошқармасига тарқатиб юрган хатида: “Мендан тортиб олинган сумка қайтиб берилмаса, менга тазйиқлар тўхтатилмаса, 8 март куни вилоят ҳокимлиги олдида норозилик акцияси уюштирман”, деган гаплар бор эди”,- деди М.Азимо