Пўлат Охуновнинг айтишича, унинг сўнгги паспорти амал қилиш муҳлати 2007 йилнинг 12 мартигача бўлган. Янгилаш учун худди шу паспортини топширган.
“Қонун бўйича паспорт 15 иш кунида алмаштириб берилиши керак. Мана, 1 йил ўтди, лекин менга паспорт берилгани йўқ”,- дейди П.Охунов.
Пўлат Охунов шу кунда туғилиб ўсган юртида – Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳрида де-юре озод, бироқ де-факто уй қамоғида.
“На бир ишга жойлаша оламан, на кўчага чиқа оламан. Агар кўчага чиқиб битта тумандан иккинчисига ўтадиган бўлсам, милиция постида тўхтатиб, ҳужжатим йўқлиги учун шахсимни аниқлаш мақсадида мени ушлаб кетишади. Масалан, 10 декабрь куни мени АҚШ элчихонаси халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан таклиф қилган эди. Ўшанга бораëтганимда мени ҳар битта туманда текшириб, Тошкентгача боргани қўйишмади. Чунки мен юридик жиҳатдан йўқ шахсман, жисмоний жиҳатдан бор шахсман. Бу гапим қуруқ маломат эмас”,- деди П.Охунов.
Пўлат Охунов фуқаролик паспортини янгилаб беришини сўраб бундан бир йил муқаддам Шаҳрихон шаҳри ички ишлар бўлимининг хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик бўлимига мурожаат қилган эди. Бўлимнинг паспорт бериш кечиктирилаётгани изоҳи битилган мактубида мана бундай дейилган:
“Сизнинг масалангизда биз юқори идораларга сўровномалар жўнатдик. Шу сўровномаларга жавоб келгандан сўнг сизга паспорт берилади”.
Худди шундай жавоб республика ва вилоят хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик бўлимидан ҳам келган.
Туман ва вилоят бўлими юқорига сўровнома жўнатдик, деса тушуниш мумкин. Аммо республика бўлими ҳам юқорига сўровнома жўнатдик, деб хат жўнатган бўлса, республика бўлимидан юқориси ким экан?
“Шу нарсани улар айтмаяпти. Сўровномани қаерга ва кимга жўнатгансизлар десам, бу бизнинг ички маълумотимиз, буни ҳеч кимга бермаймиз, деб айтишди”,- дейди П.Охунов.
Паспортли бўлиш Ўзбекистон фуқароси Пўлат Охуновнинг фуқаролик ҳуқуқи. Ўша ҳуқуқини у ўтган бир йилдан буён талаб қилиб келмоқда. Мурожаат қилмаган идораси қолмади ҳисоб. Паспорт бермаётган идораларни судларга бериб кўрди.
“Энг охирги ишим Олий судга мурожаат қилганим бўлди. Олий суд билан боғланиб, улардан ишим қачон кўрилиши ҳақида сўрасам, улар менинг ишим уларга келмаганини айтди. Шундай қилиб бир ой ўтди. Бу ишим на Олий судга етиб борган, на Андижонга қайтиб келган. Ишим орада йўқ бўлиб қоляпти”,- деди П.Охунов.
Ўзбекистон паспортини ололмаётган Пўлат Охуновнинг оиласи – турмуш ўртоғи ва 5 фарзанди Швецияда. Кичик фарзандлари шу мамлакатда туғилган. Бир йилдан буён П.Охунов на ўзи Швецияга бора олади, на фарзандлари отасини кўриш учун Ўзбекистонга кела олади.
“Швецияда туғилган фарзандларим Швеция фуқароси. Уларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги виза бермаяпти. 4 яшар қизимга ҳам виза беришмади”,- дейди П.Охунов.
П.Охунов ўзи ва оила аъзоларимга нисбатан Ўзбекистон маъмурларининг бундай муносабати унинг сиёсий фаолияти билан боғлиқлигини айтади.
“Сиëсий қарашларим учун менга нисбатан сиëсий репрессиянинг бир тури бу. Булар шуни ўйлаб топган ҳозир. Бундан ҳатто президент девонининг ҳам хабари бор. Президент девони ëнида пикет ўтказганимнинг эртаси куни, яъни 2007 йил 26 сентябрда мени президент девонида ички ишларни бошқарадиган Маткаримов деган шахс чақирди. Хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик бўлими раҳбарларини ҳам таклиф қилди. Менинг масалам ўша ерда кўриб чиқилди ва Маткаримов яқин кунларда ишимни ҳал қилишга ваъда берди. Шунга ҳам 6 ой ўтди. Милиция идоралари президент девонидан топшириқ олгани учун паспорт бермаëтгани ҳозир аниқ бўлиб қолди. Чунки уларнинг бу ишлардан тўлиқ хабари бор”,- дейди П.Охунов.