Федерал хизмат расмийларининг маълум қилишича, Ўзбекистондан келтирилган ўсимлик маҳсулотлари ичида зарарли ҳашорат — “Трогодермиа гранариум”, деб аталадиган қўнғиз топилган. Бу қўнғиз нафақат маҳсулотларни еб битиради, балки инсон организмига тушган тақдирда кучли заҳарланишни келтириб чиқаради.
“Росқишлоқхўжаликназорат” ташкилоти бундай оқибатдан хавотир қилиб жорий этган вақтинчалик чеклов эса Ўзбекистондан Россияга сотиладиган асосий маҳсулот – пахта толасига ҳам тегишлидир.
Илмий тилда “Trogodemia granarium Ev.”, ўзбекистонлик мутахассислар тилида эса “капр қўнғизи”, деб аталадиган хавфли қўнғиз, асосан, омборхоналарни макон тутади ва дон маҳсулотларининг ашаддий зараркунандаси ҳисобланади. Бироқ дон бўлмаганда қоғоз, картон, синтетик маҳсулотларни ҳам қисқа муддатда кукунга айлантириб қўйиши мумкин. Ўтган асрнинг 80-90 йилларида бу қўнғиз Осиё, Шимолий ва Марказий Америка давлатлари, Австралия, Россияда тарқалгани ва айрим ҳудудларда ҳашорот билан зарарланган маҳсулотлардан одамларнинг заҳарланиши ҳоллари ҳам кузатилган.
“Росқишлоқхўжаликназорат” март ойида Ҳиндистон ва яна бир қанча учинчи дунё мамлакатларидан келаётган ўсимлик маҳсулотлари импортига ҳам чеклов жорий қилган эди.
“Ўзбекистон томони бу хавф бартараф этилгани ва Россияга хавфсиз маҳсулотлар кела бошлагани тўғрисида етарли маълумотлар тақдим этгунича чеклов сақлаб турилади”,- деди “Росқишлоқхўжаликназорат” ташкилоти вакили.
Ўзбекистон ҳар йили Россияга жами етиштириладиган пахта толасининг қарийб 40 фоизини экспорт қилади. “Росқишлоқхўжаликназорат” расмийси чеклов жорий этилгани борасида Ўзбекистон томонидан ҳали бирор жавоб бўлмаганини билдирди.
Бироқ Ўзбекистон Ўсимликлар карантини бўйича республика инспекцияси ходимлари Россия томонига тегишли жавоб юборилгани ва капр қўнғизи Ўзбекистон ҳудудида қайд этилмаганини маълум қилди.
“Биз Россия билан гаплашдик. Чекловни олиб ташлайди. Хулоса экспертиза қилиб аниқлангандан кейин чиқади.Ўзбекистонда йўқ нарса у. Тожикистон билан Ўзбекистоннинг маҳсулоти қўшилиб кетиб қолган. Бунга Ўзбекистоннинг алоқаси йўқ. Бу йўлникими, ë бошқа нарсами - ҳали ҳеч ким билмайди. Ваҳимага ўрин йўқ”,- деди инспекция ходими.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудида бу қўнғиз 1986 йилда пайдо бўлган ва собиқ иттифоқ даврида мустаҳкам ўрнатилган зараркунандаларга қарши кураш тизими туфайли уни йўқотишга эришилган. Ҳозирча фақат оз сонли пиво заводларининг арпа сақланадиган омборларида қолган, холос.
Ўзбекистонлик мутахассислардан бирининг таъкидлашича, капр қўнғизи мамлакат далаларида ҳеч қачон кузатилмаган. Улар омборхоналарда бўлади, арпа ва буғдойни ейди. Аммо у пахтада бўлмайди .
Эътироф этиш керак, ўзбекистонлик кўпчилик деҳқонлар капр қўнғизи ҳақида маълумотга эга эмас. Шу кунларда эса уларни, айниқса, бошоқли экинлар етиштирган деҳқонларни буғдой далаларида пайдо бўлган бошқа ҳашорот ташвишга соляпти. Дарвоқе, у ҳам зарарли қўнғиз.
Жиззахлик фермер Маъмуржон Азимов ўсимликлар карантини инспекцияси томонидан “хасва”, деб аталаётган бу ҳашорот бўйича махсус огоҳлантирув бўлгани ва кимёвий дори тавсия қилинганини айтади.
“Кўринишидан кичкина қўнғизчага ўхшайди. Қора ва усти олачипор. Илгари картошкада пайдо бўладиган қўнғизнинг бир тури экан. Ғаллани бошоғидан еб бошлар экан. Ғалланинг бошоғи кейин сарғайиб туриб қолаверади. Унга қарши биз “Сиперметрин”, деган дорини сепдик. Шундан сўнг далада ҳашорат қолмади. Учиб кетдими ëки ерга тўкилдими, унисини билмадик”,- дейди М.Азимов.