Журналистнинг укаси ва адвокати Баҳром Абдураҳмоновнинг билдиришича, акасига янгидан-янги айбловлар қўйишга уринилаётган бўлса-да, бирорта айбловда асос йўқ ва буни тасдиқловчи далиллар ҳимоя томонидан бисёр. Бироқ Нукус прокуратураси буни тан олаётгани йўқ.
“Жиноят иши материалида маст ҳолатда эди, деган қоғоз бор. Лекин у ерда қанча миқдорда алкогол истеъмол қилгани, оғирлик-енгиллик даражаси қандайлиги ҳақида ҳеч нарса йўқ. Бу ушланган пайтда аниқланган нарса. Ўзининг айтишича, озгина пиво ичган. Лекин спиртли ичимлик истеъмол қилмаган. Пиво алкоголли маҳсулотлар қаторига кирмайди. Шунга қарамай, улар шундай маълумотнома берган”,- дейди Б.Абдураҳмонов.
Шу вақтга қадар қўйилган айбловга кўра, журналистга 10 йилдан 20 йилга қадар қамоқ жазоси берилиши мумкин эди. Агар жиноят содир қилган вақтда маст эди, деган айб ҳам тасдиқланди, деб топилса вазият янада оғирлашади. Яъни журналистга қўйилган моддаларда кўзда тутилган энг узоқ йиллик қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Баҳром Абдураҳмонов ўз ҳимояланувчиси билан икки кун муқаддам учрашган ва журналистнинг аҳволи яхши эканини айтмоқда. Ҳимоя томонининг тергов жараёнида иштирокига ҳам тўсиқлар йўқ, аммо қулоқ солинмаяпти. Тергов жараёнида йўл қўйилаётган кўплаб қонунбузарликлар ҳақида ҳимоя томони кўрсатмалари, ҳужжатлар мутлақ эътиборсиз қолдирилмоқда.
“Қорақалпоғистон республикаси прокуратурасига тергов бўйича йўл қўйилаëтган хато-камчиликлар бўйича ариза билан мурожаат қилганман. Нима бўлишини олдиндан бир нарса дейиш қийин”,- дейди адвокат.
Агар Солижон Абдураҳмонов ўзига қўйилган айбловлар билан қамалса, у Ўзбекистонда бандиликка мубтало қилинган бешинчи журналист бўлади. Буни эътироф этаётган қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, “Халқаро амнистия” ва “Чегара билмас мухбирлар”, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти каби ташкилотлар журналист касбий фаолияти учун банди қилинган, деган фикрда ва улар Ўзбекистон ҳукуматидан Солижон Абдураҳмоновни зудликда озод қилишни сўрамоқда.
Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича вакили Ханс-Дитер Лукас эса Солижон Абдураҳмоновнинг ҳибсга олиниши унинг журналистик фаолияти билан боғлиқ экани аниқланса, Германия Европа Иттифоқи доирасидаги музокараларда унинг озод этилишини сўрашини маълум қилган.
Бироқ халқаро ташкилотларнинг шу каби юқори даражали минбардан туриб, Ўзбекистон ҳукуматига йўллаган чақириқлари мамлакат ҳукумати томонидан эътиборсиз қолдириб келинмоқда. Ҳозир Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтирган аввалги тўрт ижодкор – мухолифатдаги “Эрк” газетаси мухбирлари Муҳаммад Бекжон ва Юсуф Рўзимуродов, мамлакатдаги маҳаллий газеталар мухбирлари Ғайрат Михлибоев ва Ортиқали Намозов халқаро ташкилотлар томонидан ўз касбий фаолияти учун банди қилинган журналистлар, деб топилган.
Яна бир журналист - президент Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов ўз касбий фаолияти туфайли ҳозир руҳий хасталар шифохонасида мажбуран сақланмоқда, деб ҳисобланади. Унинг Самарқанддаги шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабар тарқалганидан кейинги тақдири эса мутлақо номаълум.
Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси банди қилинган ўзбек журналистлари тақдиридан хавотир билдириб, шу вақтгача Ўзбекистон ҳукуматига йўллаган мурожаатларига жавоб берилмаганини тан олар экан, бу билан ҳаракатларимиз тўхтаб қолмаслиги керак, деган собит фикрда.
“Афсуски, биз аввалги йилларидаги чақириқларимизга президент Каримов ҳукуматидан жавоб олмаганмиз. Аммо бу каби чақириқларимиз Каримов ҳукумати билан бирга қатор халқаро ташкилотлар, жамоат ташкилотларига ҳам йўлланади ва биз шу йўл билан жаҳон жамоатчилигини Ўзбекистонда фикр ва сўз эркинлиги жараёнининг ўнгланишига ҳисса қўшишга чақириб келамиз. Зеро, Ўзбекистонда банди қилинган 5 журналист касбий фаолияти учун таъқиб этилган, дейишимизга тўла асосларимиз бор”,- деди ташкилотнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича тадқиқотчиси Нина Огниянова.