Тошкентдан Қорақалпоғистонга қадар бўлган узундан-узоқ йўлни босиб, Аъзам Турғунов ҳимояси учун борган яқин сафдоши Дилором Исҳоқова шу билан учинчи марта ортга сурилаётган суд бу гал судланувчининг адвокати келмагани боис қолдирганини айтди.
Аъзам Турғунов шу йил 11 июль куни товламачиликда айблаб қўлга олинган эди. Унинг устидан суд жараёни 26 август куни бошланган эди. Шундан буён суд мажлиси уч бора қолдирилди.
“Озодлик” Аъзам Турғунов устидан суд жараённи кузатиб бораётган яқин сафдоши Дилором Исҳоқова билан суҳбатлашди.
Дилором Исҳоқова: Олдин 4 сентябрдан 9 сентябрга, мана энди Аъзам Турғуновнинг адвокати келмаганлиги учун суд мажлиси 16 сентябрга қолдирилди.
Озодлик: Аъзам Турғуновни адвокати дейилганда унинг ўзи ëллаган адвокат назарда тутиляптими?
Дилором Исҳоқова: Албатта. Аъзам Турғуновнинг Тошкентдаги оиласи билан гаплашган Рустам Тўлаганов назарда тутиляпти. Булар ўзлари берган адвокатни Аъзам ака хоҳламаган. Тергов бошланишида 10 кун ҳимоясиз ва адвокатсиз қолиб кетган. Ранглари ниҳоятда ëмон эканини ўтган сафар айтган эдим. Бу сафар анча яхши. Анча тетик ва ҳаммага салом айтди.
Озодлик: Демак, суд мажлиси 3 марта қолдирилди?
Дилором Исҳоқова: Ҳа.
Озодлик: Бу суд мажлисининг муттасил қолдирилишида қанақадир сабаб бормикин?
Дилором Исҳоқова: Албатта. Биринчидан, улар нима қилишни билмаяпти. Ўша бир кун бўлган суднинг ўзида шарманда бўлишди булар. Ўлиб бўлган эшакнинг қулоғидан тортиб олиб келиб Аъзам Турғуновнинг унга миндирмоқчи бўлишди. Бу эшакнинг ўлигини бўлса ҳамма жойга сассиғи чиқиб ëтибди. Умуман кулгили. Улар қанақа қилиб Аъзам акага бу айбни ëпиштиришмоқчи, менинг бунга ақлим етмаяпти. Энди булар бунақа нарсани эплайди. Бизни тизимимиз бунақа нарсани жуда қотиради. Нима учун яна бир ҳафтадан ортиққа қолдириляпти? Булар, биринчидан, Аъзам аканинг руҳини синдиришмоқчи. Ҳозир Аъзам ака тетик. У ўша ерда ўтириб ҳам ишлаяпти. Ҳеч ким бўлмаса, албатта, улар хоҳлаган ишини қилади. Уларнинг ўзи ҳам нима қилишни билмаяпти. У ëққа айлантиришди, бу ëққа айлантиришди. Лекин жиноят йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Аъзам Турғунов қорақалпоғистонлик бир аёл ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун Нукусга борган эди. Бу аёл ишида жавобгар томон Аъзам Турғуновга 500 минг сўм пора беришга уринаётган чоғида прокуратура ходимлари пайдо бўлиб, ҳуқуқ фаолини ҳибсга олган.