Тингловчи минбари эшиттиришининг бугунги сонида:
- Жомбойлик она ёлғиз ўғлининг ноҳақ қамалгани ҳақида президентга арз қилди:
…..Meн ҳам жамиятнинг бир аъзосиман. 30 йил чорвада ишладим. Мени ҳам Каримов бир марта қабул қилсин;
- Ўзбекистонлик кузатувчи трансген маҳсулотлар хавфидан хавотирда:
.....Трансген маҳсулотларни¸ албатта¸ бекор қилиш керак. Бу инсоният учун ўта хавфли.
- Тожикистонлик тингловчилар қимматлаётган ўзбек гази танқислигидан хавотирда:
.....Яхши нарх бўлиб турган эди. Худо уриб¸ яна кўтарилаяпти.
Устида кўйлаги¸ бошида рўмоли қолмаган она фарëди
Озодлик таҳририятига Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани, Ҳолвали қишлоғи, Ҳолвали маҳалласида истиқомат қиладиган Тошбиби Ражабова телефон қилди.
Опанинг ёлғиз ўғли Шокир Жўраев ноқонуний равишда қурол сақлаганлик ва сотганликда айбланиб, икки ярим йил муқаддам 11 йилга озодликда маҳрум қилинган экан. Тошбиби опанинг арзига қулоқ тутдик.
Тошбиби Ражабова: Бу болам бешинчи синфдан сигир соғди. Учта ўғли бор. Катта ўғли 17га кирди. Болалари бешга ўқийди.
Боламни ноҳақ олиб кетиб¸ мана икки йилдан бери қамаб ўтирибди. Мана икки йилдан бери чопганимдан устимда кўйлагим¸ бошимда рўмолим қолмади.
Озодлик: Ўғлингиз нимага қамалди?
Тошбиби Ражабова: Бунинг бир милиция ўртоғи бор. Ўша “Шокир ака¸ бир яримта ароқ олиб келинг. Нимагадир юрагим ҳавр бўлаяпти” деб айтган. Ўғлим яримта ароқни олиб борган. Акмал исмли бу милиция бир ярим пиëла ароқ ичиб¸ йиғлаб¸ ўғлим билан хайрлашиб кетган.
Тошбиби опанинг сўзларига кўра, ўғлининг Акмал исмли милиционер ўртоғи шу куни тунда оламдан ўтади. Унинг жасади ўз уйида отиб ўлдирилган ҳолда топилади ва милиция унинг ўлимини ўз жонига қасд қилган, деб расмийлаштиради. Аммо, жасаднинг ёнидан ноқонуний ов милтиғи ҳам топилади.
Бундан бехабар ўғлим эса эртаси куни хотиржам ишга борганда, унинг ёнига милиционер танишлари келган, дея сўзларини давом эттирди Тошбиби Ражабова.
Тошбиби Ражабова: Ишига милиция борган ва “Шокир ака тезда милтиқларингизни яширинг” деб айтган. Ўғлим “Мен яширмайман. Ҳаммаси қонуний бўлса¸ мен нимага яширишим керак?” деган.
Ўрмон хўжалигининг раиси Шокирнинг икки отарлик милтиғини муҳр билан тасдиқлаб берган. Хуллас калом милицияларнинг ўзи ўғлимнинг милтиғини яширган.
Ўғлим туманимиздаги Ўрмон хўжалигида қоровул ёрдамчиси бўлиб ишлар эди ва унинг ёнида расман унинг номига ҳужжатлаштирилган ов милтиғи бор эди.
Унинг сўзларига кўра, милиционер танишлари аввалига ўша ов милтиғини яширишни тавсия қилишган. Кейинчалик эса уни қўлга олиб, ов милтиғини ноқонуний сақлаган, дея айб қўйишган.
Ҳаяжондан гапиролмай қолган Тошбиби опанинг ҳикоясини ёнида турган қизи Клара давом эттирди. Унинг сўзларига кўра, милиция ходимлари марҳум милиционер ёнидан топилган ов милтиғини унинг акаси бўйнига юклаган ва буни жуда усталик билан қилган.
Аввалига, акасининг ўз ов милтиғи расмий ҳужжатларини йўқ қилишган ва кейин эса: “Унда ов милтиғи бор эди, биз билардик” қабилида марҳумнинг ёнидан топилган милтиқни унга тиркашган.
Каларанинг сўзларига кўра, Шокир Жўраевни айбдор қилган милиционерлар унинг дўстлари эди ва у ишлайдиган ўрмон хўжалигига келиб, Жўраевнинг милтиғини олиб, овга чиқар эди.
Энг муҳими, дейди Клара, акамдаги милтиқни бир вақтлар милиционерларнинг ўзлари ҳужжатлаштириб берган эди.
Клара: Акамнинг 16 калибр¸ икки кўзли милтиғи бўлган. Милициялар акамнинг ўртоғи бўла туриб¸ ўшани 300 мингга сотган¸ 200 мингга ҳужжатлаштириб берган. Лекин ҳеч қанақа экспертиза бўлгани йўқ.
Акамга нақ 11 йил бериб юборишди. Қоровулбозорда ўтирганига бир йилдан ошаяпти. Ҳозир ҳатто адвокат ëллашга пулим йўқ. Адвокат олдин келиб ҳаммасини соғин сигирдай соғиб кетди. Фойдаси йўқ.
Бормаган эшигим қолмади. Республикага 50 марта ариза ташласам¸ 50 марта вилоятга жўнатади.
Озодлик: Нима учун акангизга шунақа ноҳақ ҳукм ўқилди деб ўйлайсиз?
Клара: Акс ҳолда акамга милтиқ сотган милиционерлар қамалиб кетиши керак эди. Охирида судя ҳам “Қўлим¸ оëғимни боғлаб қўйди булар. Мен ҳеч нарса қила олмайман. Ëзаверинглар. Қаерга борсаларинг¸ бораверинглар” деб айтди.
Она бола Ражабоваларнинг айтишича, аслида Шокир Жўраевнинг қамалишига сабаб бўлган ов милтиғи-ю, ўз жонига қасд қилди, деб хулоса қилинган милиционер Акмалнинг ўлими ортида очилмаган катта жиноятлар ётибди. Чунки, Акмалнинг ўлимидан бироз ўтиб¸ яна икки милиционернинг ўлиги топилган.
- Яна битта ўртоғи ИИБ бошлиқ ўринбосарини отиб¸ кейин ўзини отиб ташлаган. Ўша ишга шу бола аралашган, дейди жомбойлик Клара.
Аммо, бу жиноятларнинг очилишини талаб қилиб, натижага эришиш бизнинг имконимизда эмас экан, дея зорланган Тошбиби опа сўзининг сўнггида президент Каримовга арзим бор, Озодлик орқали айтсам, деб сўради.
Тошбиби Ражабова: Ўртоқ Каримов. Мен ҳеч қандай ташкилотда ишламайман. Фақат Ўзбекистондаги меҳнаткаш ғариб аëлни бир мартагина қабул қилсин. Илтимос. Ўзи дунëда биттагина болам. Мен ҳам жамиятнинг бир аъзосиман. 30 йил чорвада ишладим. Депутат бўлдим. Бир неча йилдан бери партия ташкилотининг аъзосиман. Каримов мени ҳам бир марта қабул қилсин.
Инсоний ҳис-туйғуларни совутаëтган емиш
Озодлик таҳририятига ўзбекистонлик кузатувчи Исоқжон Зокировдан мактуб келди. Хатда Исоқжон ака, Озодлик орқали эфирга узатилган трансген маҳсулотлар ҳақидаги эшиттиришни тинглагани ва шу мавзуда танқидий фикрларини билдириш истаги борлигини ëзади. Исоқжон Зокиров ўз мактубида оммавий ахборот воситалари бу масалага етарли эътибор қаратмаяпти, деган фикрни ҳам айтади.
Мактуб ортидан Исоқжон акага сим қоқдик.
Исоқжон Зокиров: Трансген маҳсулотлари авваламбор айтиб ўтиш керакки¸ 1947 йилда гўëки инсониятни қутқариш учун тузилган эди. Яъни маҳсулотни узоқ сақлаш йўли билан аҳолини таъминот қилиш кўзда тутилган.
Аммо инсониятга 100 фоиз зарарли эканлиги негадир ҳисобга олинмаган. Нима учун шу кунгача бу масала кўтарилмаган?
Мен ўзим Польшада ҳам яшаганман. Польшада ҳам трансген маҳсулотлари ниҳоятда кўп. Савол пайдо бўлади: Нима учун Ғарбий Европа ва трансген маҳсулотларни ишлаб чиқараëтган давлатлар шу маҳсулотларни бекор қилишмайди?
Озодлик: Ҳозир трансген маҳсулотларнинг бепуштликка олиб бориши ҳақида гапирилаяпти. Лекин “Аниқ бепушт қилади” деган хулосани ҳеч ким айтмади. Ëки сиз кузатган тадқиқотларда аниқ хулосалар ҳам бормиди?
Исоқжон Зокиров: Тиббий нуқтаи назардан бу трансген маҳсулотлар айрим инсонларни бепуштликка олиб келмаслиги мумкин. Бу одамнинг организмига ҳам боғлиқ.
Лекин умумий олиб қараганда трансген маҳсулотлари эркакларни импотент¸ аëлларни фригидликка олиб келиши аниқ. Бу кузатилган. Яъни улар организмда инсоний ҳис-туйғуларнинг совушига олиб келади.
Мана шуни назарда тутган ҳолда бепуштликка олиб келади¸ деб тушунамиз. Бу муҳим масала.
Озодлик: Дейлик¸ шунақа хулосага келинди. Инсоният ҳозир шундан воз кечиш қурбига эгами? Агар трансген маҳсулотлардан воз кечсак¸ қайсидир қитъаларимиз оч қолмайдими?
Исоқжон Зокиров: 100 фоиз оч қолмайди. Озиқ-овқат билан таминлашга ҳар битта давлатнинг ўз имкониятлари бор. Агар айрим давлатларнинг озиқ-овқат билан тамъинлашга имконияти йўқ бўлса¸ бошқа давлатлардан импорт қилиб сотиб олиш имконияти бор.
1947 йили ваҳима бошланганда шу трансген маҳсулотларини ўйлаб чиқишган. Бу махсус олимлар томонидан лабораторияларда ишлаб чиқилган.
Мен бу нарсага мусулмон давлатларининг қатъиян қарши чиқишаëтганидан ниҳоятда хурсандман. Агар бу нарса 1947 йилда чиққан бўлса¸ 1950¸ 1960¸ 1970¸ 1980¸ 1990¸ 2000 йилларда нима учун олимлар сукут сақлаган?
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги юқори мансабли одамларнинг бу нарса ҳақида лом-мим демаëтгани мени ҳам таажжублантиради. Қандайдир мавҳум бир нарса кетаяптида.
Менимча бу сирни бир комиссия тузиб очиш керак. Бир комиссия тузилмагунча бу нарсага нуқта қўйилмайди деб ҳисоблайман. Трансген маҳсулотларини¸ албатта¸ бекор қилиш керак. Бу инсоният учун ўта хавфли.
Исиниш қимматламоқда...
Яна қишли-қировли кунлар бошланиши билан Озодлик радиоси таҳририяти ва унинг жойлардаги мухбирларига тингловчилардан бўлаётган мурожаатларнинг бош мавзуси – газ, электр қуввати етишмовчилиги-ю, қора совуқнинг азоблари ҳақида бўлмоқда.
Душанбедаги мухбиримиз Гулнора Равшанга мурожаат қилган тингловчиларимиз ҳам бот-бот “Ўзбекистон газининг нархини арзонлатса бўлмасмикин-а?” деб зорланади.
Миллионлаб тожикистонликларнинг неча йиллардан бери дилини ўртаб келаётган бу муаммо устида музокара қилган тожик ва ўзбек расмийлари 2008 йил 31 декабри куни Тошкентда икки ёқлама шартнома имзолади.
Шартномага биноан 2009 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистон табиий газнинг ҳар минг куб метрини Тожикистонга 240 доллардан сотадиган бўлди.
Ҳар ҳолда катталар тайин ҳужжатни имзолади, энди уйимизда газ ёниб қолар, деб умид қилаётган тожикистонликлар билан ҳамкасбим Гулнора Равшан суҳбатлашди.
Душанбелик Туймахол опа Тожикистон мустақилликка эришиши билан доимий иш жойидан ажралиб қолди. Мана 18 йилдирки у ва турмуш ўртоғи Холмурод ака ҳам ҳеч қаерда ишлашмайди.
Бунинг устига нафақа ҳам олишмайди. Табиий газ¸ ундан кейин электр қувватига нархнинг ошиши минглаб тожикистонликлар қаторида Туймахол опани ҳам қайғуга солди:
Туймахол опа: Газ қиммат. Менинг қурбим етмайди. Кейин хўжайиним ҳам бекор. Иложимиз йўқ олишга.
Озодлик: Ўтган йил газ олармидингиз?
Туймахол опа: Ҳа¸ олиб турган эдик. Қийин бўлса ҳам бир илож билан етказиб турган эдик. Бу йил ололмаймиз. Энди шароитга қараб иш қиламиз-да. Ота-бободан қолган ўчоқ, гартаккина ўтин қўйиб¸ устидан тезак ёқамиз.
Шаҳарда мол боқиш мумкин эмас дейишади. Лекин нима қилай? Ҳеч қаердан даромад йўқ. Молнинг сутини сотиб, қишда тезагини ёқиб турибмиз.
Ўзбекистон газини қиммат қилиб турган айни пайтда ҳовлисидаги сигирининг тезаги асқотаётганини яширмаётган пойтахтлик Туймахол опа¸ ҳеч қачон бир кун келиб газ ўрнига тезак ёқишини хаёлига келтирмаганини таъкидлайди.
Табиий газ январ ойидан қимматлашгани ҳақидаги хабарни олиб келган «Душанбегаз» ширкати вакилларидан уйига ўрнатилган газ қувурини қирқиб ташлашларини сўраганини маълум қилди суҳбатдош.
Аммо бошқа бир суҳбатдошимиз Барнохон эса яхши кунлардан умид билан яшашини¸ нима бўлганда ҳам газ қувурини кестириб ташламаслигини айтди.
- Қирқтирмаймиз трубаларни , шу туришида туради. Худо оҳимизни эшитса¸ арзонроқ қилса¸ газни яна қўйиб юборамиз-да.
Бир- икки куннинг ичида шундай гаплар чиқди. Ундан олдин яхши яшаб турган эдик. Чироқ пул¸ ўтин пул, кўмир пул, ҳаммаси пул. Долларлар ҳам кўтарилиб кетаяпти .
Ойликка яшаганимиз боис бу нархда газ олишга кучимиз етмайди¸ дейди Барнохон.
Қадриддин аканинг 6 фарзанди бор, ҳаммаси ҳам ўқувчи. Бозордан топган даромади фақат шу болаларнинг мактабига сарфланишини айтади у.
- Кучимиз етмайди ҳаммасига. Рўзғор ахир бу. Светга тўлайликми, газга берайликми. Болаларнинг мактаби бор, кийинтириш керак, ейиш керак дегандай.
Газ бўлса яхши¸ лекин имконият йўқ ахир. Кунимиз бозор билан ўтаяпти. Бизнинг бу иш билан ҳаммасига улгура олмаймиз ахир¸ дейди газ нархининг ошганидан ташвишга тушган суҳбатдош.
Тожикистон ҳукумати ўтган йил декабр ойида «Тетис Petroleum Ltd.» Канада-Америка ширкати мутахассислари ёрдамида мамлакат жанубидаги газ конларининг биридаги газ заҳиралари ўзлаштирилгани ва душанбеликлар 1 январдан маҳаллий газ билан таъминланишини маълум қилган эди.
Аммо суҳбатдошларимиз ҳозирча маҳаллий газ етиб келмагани ва бу гапларнинг ҳақиқатлигига шубҳа билан қарашини таъкидлашди.
- Мана яқинда ўзимизнинг газимиз бўлади деб газеталарда ёзишди. Энди у қанчалик ҳақиқатга яқин унисини билмадим, дейди ҳукумат ваъдаларини эшитавериб ҳафсаласи пир бўлган бу аёл.
Ўтган йил Тожикистон ўзбек газининг ҳар минг куб метрини 145 доллардан сотиб олган эди. Ўшанда ҳукумат қарори билан аҳоли шу миқдор газни 467 сомоний 87 дирам яъни 136 доллардан сотиб олган эди.
Жорий йил эса гарчи ҳукумат масъуллари ҳозирча аҳолига газ неча сомонийдан сотилаётганини расман эълон қилмаган эса-да¸ ўзига тўқ оилалар табиий газ ҳар минг куб метрини тахминан 348 доллардан сотиб олишаётганини маълум қилишди.
ЭСЛАТМА: Ушбу саҳифага қўйилган материаллар тингловчилар мурожаатининг соф баёнига асосланган. Таҳририят ушбу мурожаатлар мазмуни учун жавобгар эмас.