Танишадиганингиз мавзулар:
- Ҳатто, 6 ёшли набираси ортидан кузатув бошланган тошкентлик диндор аёл Мушарраф Худойбердиева арзи: “6 ëшли набирам мактабга нолинчи синфга бораяпти. Қўрқаëтганим бу набирамдан ҳам хавотирдаман. Ота шунақа бўлса¸ бола жавоб бериши керакми?”
- Ҳам пора, ҳам жарима тўлашга маҳкум тўрткўллик Обиджон Обутов арзи: “Мен бориб аппаратим ишламаяпти деб айтганман. Уста келди¸ қилиб бериб кетди¸ кейин жарима солди менга. Солган жаримаси менинг целый оборотимнинг пули билан тенг”.
- Жондорлик тингловчи таклиф киритди: “Ҳар кун юракка таскин берадиган шеърлардан битта шеър¸ юракка таскин берадиган ашуладан битта ашула. Жуда ҳам зўр бўларди”.
Айбсиз айбдорлар
“Ҳатто, 6 ёшли набирамни ҳам орқасидан кузатиб, мактабига бориб, ўқитувчиларини сўроқ қилишибди”, деди биз билан суҳбатда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Бобур кўчаси 27 уйда яшовчи Мушарраф Худойбердиева.
Бу аёлнинг 10 га яқин қариндоши – турмуш ўртоғи, ўғли, келини, укалари, жиянлари, қудаси Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз қилганлик ва таъқиқланган диний ташкилот тузганлик, жамоат хавфсизлигига таҳдид солганликда айбланиб, қамалган.
Икки қариндоши – биринчи турмуш ўртоғи ва укасининг қамоқхонадан жасади келган. Умрининг сўнгги ўн йили ичида судма-суд, қамоқхонама-қамоқхона юрган Мушарраф Худойбердиева энди ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари 6 ёшли набирасини ҳам кузатув остига олганига асло тоқат қилолмаётганини сўзлади.
Мушарраф Худойбердиева: 6 ëшли набирам мактабга нолинчи синфга бораяпти. Қўрқаëтганим бу набирамдан ҳам хавотирдаман. Қизимдан ҳам хавотирдаман¸ қизим кўчага чиқа олмаяпти. Кўчага чиқиб мактабга боришга қўрқаяпти.
Озодлик: Кузатаëтганлар қизингизни кузатишмоқчими¸ набирангизними?
Мушарраф Худойбердиева: Билмайман¸ қизимними¸ неварамними ¸билмаганимдан қўрқиб¸ қаëққа боришни билмасдан телефон қилдим.
Қўшниларига ўзларини “МВД ходимларимиз”, деб таништирган одамлар 25 ёшли қизи ва 6 ёшли набирасини нега кузатаётганини Мушарраф опа билмайди.
Аммо, бу кузатув унинг учун янгилик эмас. Мушарраф Худойбердиеванинг оила аъзолари орасида 10 га яқин киши Ўзбекистон жиноят кодексининг 159, 241 прим 1 ва прим 2 моддалари билан “Ҳизбут-Таҳрир”га аъзоликда айбланиб, кўп йилларга озодликдан маҳрум қилинган.
Ҳатто, бир ёшли гўдаги бўлган келини Шаҳло Султонова ҳам “Ҳизбут-Таҳрир”га аъзоликда айбланиб, 2008 йилнинг кузида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Мушарраф опа келини қийноқлар остида бўйнига қўйилган айбни тан олганини айтди.
Мушарраф Худойбердиева: Ўзи ювошгина¸ содда¸ бир яшар эмизикли боласи бор. Кўчага ҳеч чиқмас эди. Беш маҳал намоз ўқийдиган одам. Унақа илми ҳам йўқ. Прокурорга борсам¸ “айбни бўйнига олса¸ чиқариб юбораман” деди. Бўйнига олгандан кейин чиқармади.
Озодлик: Келинингиз айбдормиди?
Мушарраф Худойбердиева: Йўқ¸ айби йўқ уни. Нимага айбдор бўлади? Уни уриб бўйнига қўйишган. Овоза бўлса яна уради. Мен¸ масалан¸ сизларга айтаяпман¸ ичкарида уни яна уришади.
Озодлик: Лекин шунга қарамасдан айтишга қарор қилдингиз.
Мушарраф Худойбердиева: Айтавераман барибир¸дедим. Барибир олти йил бериб юборди. Бир яшар боласи йиғлаб қолди. У боланинг ҳам отаси¸ ҳам онаси йўқ.
Мушарраф Худойбердиева ҳам ота, ҳам онасиз қолган 1 ёшли набирасини қарамоғидаги 11 та фарзандга қўшиб боқаяпти.
11 фарзанд унинг биринчи ва иккинчи оиласидан. Бу болалар ҳам отасиз ўсмоқда. Чунки, Мушарраф Худойберидеванинг биринчи турмуш ўртоғи Фарҳод Усмонов 10 йил муқаддам уйидан олиб кетилган ва 10 кун ичида ички ишлар бошқармаси тергов изоляторидан унинг жасадини келтириб беришган.
Шундан кейин Усмоновлар оиласидаги бир неча эркак киши қўлга олинган. Жумладан, Мушарраф Худойбердиеванинг укаси ҳам қамоқхонада вафот этган.
Ёш болалари билан бева қолган аёл Истам Худойбердиевга турмушга чиққан. Орадан кўп ўтмай Истам Худойбердиев, унинг катта ўғли ҳам қамоққа олинган.
Ҳозирга келиб Мушарраф опанинг биринчи турмуш ўртоғи ва унинг қариндошлари, иккинчи турмуш ўртоғи ва унинг қариндошлари орасида диний мотивларда айбланиб, қамалганлар сони 10 га яқин.
Бир нечасининг аҳволи жуда оғир, дейди Мушарраф Худойбердиева.
- Ҳозир Андижондаги укам Файзуллонинг аҳволи яхши эмас. Юраги ëмон. Турмуш ўртоғим Худойбердиев Истам Эгамбердиевич Зарафшонда. Карантиндан чиқармаëтганига салкам икки ой бўлиб қолипти. Зарафшонни ëмон дейишади. Укамнинг ўлиги келгандан кейин мен у ëқни яхши деб билмайман¸ дейди Мушарраф Худойбердиева.
Бу аёл билан суҳбатлашганимиз сари унинг дарди чуқур, айтган билан адо бўлмайдиган дард эканига гувоҳ бўлдик.
Қарамоғидаги аксарияти ҳали гўдак бўлган 12 та бола дарддан адо бўлган шу аёл ва унинг милиционерлар калтагидан касалванд бўлган катта ўғлининг қўлида.
Бу болаларнинг юз-кўзларига қараб, аччиқ аламни ютаётган бу аёл – уни нега шу куйга солишаётганини ҳанузгача тушунолмаслигини айтди.
- Келганларга “Нима қилишим керак? Мен сизларнинг биронталарингизни отангизни ë ўғлингларни ўлдирганим йўқку. Меникини ўлдирдингизлар” дейман. Келганлар ҳам “бизлар эмас¸ бизлар эмас” дейди.
Келавериб¸ тўйдириб юборишади. Нимага келишларини тушунмайман. Ота шунақа бўлса¸ бола жавоб бериши керакми? Безор бўлиб кетганимдан телефон қилдим. Ҳозир боши берк кўчадаман.
Менинг ҳозир қўрқаëтган жойим қизларим. Ҳозир қизларимни кузатишаяпти қаранг¸ дейди Мушарраф Худойбердиева.
Мушарраф Худойбердиеванинг шу саволини унинг ҳуқуқини ҳимоя қилаётган ва бу аёл ҳамда унинг оила-аъзолари аянчли қисмати ҳақида халқаро ахборот воситаларига хабар узатган Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга бердик.
Шунингдек, унга: “10 га яқин кишини қамаган экан, Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идораларининг асоси бордир?!” деган саволни ҳам бердик.
- Биласизми¸ мен бу оилани анчадан бери кузатаман. Тўғри булар жуда диндор. Булар эски диний оилалардан. Буларнинг авлодида асосан диндорлар – домлалар¸ қорилар бўлган¸ лекин давлатга бўладими¸ маҳаллага бўладими ҳеч кимга ҳеч қанақа зиëнини мен кўрганим йўқ. Конституцион тузумга тажовузга буларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Мен масалан¸ бир хил милиция ходимлари билан гаплашдим. “Бизларга барибир. Бизлар ижрочимиз. Биз юқоридан нима буйруқ берса¸ ўшани қилаяпмиз” дейди.
Лекин ким бунақа буйруқни бераяпти¸ нимага унақа сиëсат олиб боришаяпти? Ахир қамоқхона айбсиз одамлар билан тўлиб кетдию. Нима фойда кўраяпти бундан? Ахир бу зарарку. Бюджетга ҳам зарар¸ одамларга ҳам зарар¸ ҳаммага зарар бу. Шу ва шунга ўхшаган саволларимга ҳеч кимдан жавоб ололмаяпман. Фақат “буйруқ” дейишади¸ бўлди.
Очиғини айтганда¸ президентга кўрсатилаяптида. Биронта исбот-далил йўқ. қамашга асоснинг ўзи йўқ¸ дейди Суръат Икромов.
10 га яқинлари қамоқда, қарамоғида эса 12 та болани боқиб, эшик тиқ этса, юраги шув этиб ўтирган тошкентлик аёл Мушарраф Худойбердиева мурожаати ортидан ҳозирча аниқлаганларимиз мана шулар бўлди.
Тўғрисини айтган - жазоланади
“Тингловчи минбари” эшиттиришини тинглаяпсиз. Эндиги қаҳрамонимиз Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида яшовчи Обид Обутов.
У шу кунларда бор-будидан айрилиш арафасида. Унинг ҳикоя қилишича, бир неча йил муқаддам қўлида бор маблағини сарфлаб, якка тартибда тадбиркорликни бошлаган. Уяли алоқа фойдаланувчиларига алоқа хизмати учун тўловларни қабул қилиш хизматини йўлга қўйган.
Аммо, бироз аввал кичиккина дўкончасида касса аппарати бузилиб қолган. Ана шундан кейин жуда ғалати воқеа бўлди, деди биз билан суҳбатда Обиджон ака.
Обиджон Обутов: Чек апппарати ишламай қолган. Мен ўзларига (солиқ инспекциясини назарда тутаяпти - таҳр.)бориб “ишламаяпти” деб айтганман. Улар уста жўнатди. Уста ишини қилиб¸ пулини олиб кетди.
Икки кун ўтгандан кейин қарасам¸ ўзлари жўнатган уста уни тузатмаган экан. Бу устани солиқ инспекциясига бориб “аппаратим ишламаяпти” деб айтганимда ўзлари тавсия қилишган. Уста келиб кетди¸ кейин улар келиб менга жарима солди. Солган жаримаси целый оборотим билан тенг.
Озодлик: Уста қаерники эди? Ниманинг устаси эди у?
Обиджон Обутов: Шу чек аппаратининг устаси эди. У тузатиб бергани учун пул олиб кетди¸ лекин тузатмаган экан. Бу устани солиқ инспекцияси жўнатганку.
Озодлик: Шунга кейин жарима солишдими?
Обиджон Обутов: Ҳа. Унинг миқдори энг кам ойликнинг 30 баробари.
Озодлик: Қанча бўлади бу?
Обиджон Обутов: 30 дан 50 гача деб хабар келди кеча. Ҳозир энг кам ойлик 28040 сўмку.
Озодлик: Сизнингча нега булар жарима солишаяпти? Сабаби нимада? Пора бермаганмисиз ë бошқа сабаблари борми?
Обиджон Обутов: Мен ўзим ҳам нималигини тушунмаяпман. Ë иш фаолиятини тўхтатиш керакми. Ўзим ҳам тушунмаяпман тўғриси. Порани сўраб келгани ҳам бўлди¸ қўрқитиб келгани ҳам бўлди. Патентнинг пулини ҳар ойнинг 5 числосигача тўлаганман.
Озодлик: Энди улар касса аппаратинг бузуқ экан ва шу ҳолатда фаолият толиб боргансан дейишаяпти¸ шундайми?
Обиджон Обутов: Ҳа. Энг алам қилаëтган жойи аппарат бузуқлигини уларга мен ўзим айтганман. Илтимос ëрдам беринглар деб олдига кирдим. Ўзи бир марта шунақа бўлиб қолипти¸ менга ëрдам беринг десам¸ “тўла¸ кейин ëрдам берамиз” деди.
"Бурни ерга ишқаланган халқ"
Таҳририятимизга Бухоро вилоятининг Жондор туманида истиқомат қилувчи Мурод ака телефон қилди. Суҳбатни аввалидаёқ мақсади Озодлик мухбирлари билан алоқа ўрнатиш ва вақти-вақти билан суҳбатлашиб туриш эканини айтди.
Мурод ака бизнинг ашаддий мухлисимиз эканини айтган эди, шу баҳона танқид ва таклифларингизни ҳам айтинг, деб суҳбатга тортдик.
Мурод ака: Телефон қилишимдан биринчи мақсад¸ байрам билан табрикламоқчи эдим.
Озодлик: Раҳмат.
Мурод ака: Сизлар билан боғланмоқчи эдим. Бир неча бор қўнғироқ қилиб боғлана олмадим. Мақсадим сизлар билан алоқа ўрнатиш эди.
Озодлик: Озодликнинг мухбирлари билан алоқа ўрнатмоқчимидингиз?
Мурод ака: Ҳа¸ худди шундай. Сизларни ҳар доим тинглайман.
Озодлик: Бизни нимага эшитасиз?
Мурод ака: Биринчидан¸ сизлар айтаëтган воқеаларнинг ҳаммаси реал. Одам ўзбек тилида ҳақиқатан ҳам шунақа радиоканал борлигидан бир таскин топадида.
Озодлик: Бизнинг дастурларимизни эшитишингиз учун сизга катта раҳмат. Лекин бизнинг дастурларда ҳам ўзига яраша камчилик бордир. Сиз ўйлаëтган ва бу ерда ëритилмаëтганмавзулар бордир. Шу ҳақда ҳам фикрларингизни билдирсангиз¸ жуда ҳам хурсанд бўлардик.
Мурод ака: Шундай таклифларим бор. Сизлар сиëсатга дахлдор гапларни очиб берасизлар. Бу билан мақсадга етиб бўладими¸ йўқми билмайман. Чунки бизнинг халқимиз жуда ҳам ювош халқда. Тарихга назар солсангиз¸ азалдан ҳукмдорига итоат қилиб келган. Ҳозир ҳам худди шундай давом этаяпти.
Бурни ерга ишқаланиб қолса ҳам¸ “Ана битта қўйим бор¸ бир парча ерим¸ дастурхонимда ноним борку” деб қаноат қиладида. Мен бу гапим билан нима демоқчиман? Бу халқ тарихдан жуда эзилган халқ. Буни ўзларингиз ҳам биласизлар. Қон-қонга сингиб кетган.
Сизлардан талабим шуки¸ ҳар кун юракларга таскин берадиган битта шеър¸ юракка таскин берадиган ашулалардан битта ашула қўйсангизлар жуда ҳам зўр бўларди.
Озодлик: Шеърдан кўпи¸ қўшиқдан кўпи йўқ. Кимларнинг шеърларидан¸ кимларнинг қўшиқларидан берайлик?
Мурод ака: Одамни тўғри йўлга бошловчи¸ сал кўзини очувчи шеър ва қўшиқлардан бўлса. Масалан¸ чарчаган пайтда ўша шеърни айтиб берсангиз ëки ўша ашулани қўйиб берсангиз одамнинг чарчоғи чиқадида.
Бухоро вилоятининг Жондор туманида истиқомат қилувчи Мурод ака жонли эшиттиришлар вақтида биттадан қўшиқ ёки шеър эшиттиринг, деб таклиф киритди. Бу таклифни албатта ўйлаб кўрамиз, насиб этса, тингловчилар сўраган шоирлар ва хонандаларининг ижодларидан намуналарни ҳам, эҳтимол, мунтазам бериб боришга ҳаракат қиламиз.
Имкон қадар мурожаатларингизни ёритишга, муаммоларни ўрганишга ва фикрларингиз Озодлик орқали тингловчиларга тақдим қилишга ҳаракат қилиш истаги билан яна бир бор телефон рақамларимиз ва манзилимизни ёдингизга соламиз.
uzbek@rferl.org Бу бизнинг электрон манзилимиз¸ мактуб ëзинг.
www.ozodlik.org Бу бизнинг интернет саҳифамиз¸ ташриф буюринг.
Vinohradska 159а, Praha 10, 11 000 , Czech Republic Бу бизнинг почта манзилимиз.
Телефон рақамларимиз: (мамлакат чиқиш кодидан сўнг) 42 02 21 12 34 37
Марҳамат қўнғироқ қилинг. Қўнғироқларингизни кутамиз.
ЭСЛАТМА: Ушбу саҳифага қўйилган материаллар тингловчилар мурожаатининг соф баёнига асосланган. Таҳририят ушбу мурожаатлар мазмуни учун жавобгар эмас.