Андижон вилояти Шаҳрихон тумани прокуратураси ва судидан олинган маълумотларга кўра, шу туманда истиқомат қилувчи 22 тадбиркор устидан жиноят иши шу йил июн ойи бошида қўзғатилган ва дастлабки терговдан кейин иш вилоятга оширилган.
- Бизда кўрилмади у. Mенимча¸ бу иш вилоят судида кўрилди. Бизда 159-билан иш кўрилгани йўқ опа.
Озодлик: Булар ҳаммаси шаҳрихонлик тадбиркорлар эканда.
- Шаҳрихонлик¸ лекин ўзининг инстанциясига олиб кўришди вилоят суди. Терговдан кейин тўғри вилоят судига чиққанда у нарса. Андижон вилоят судига мурожаат қиласиз опа¸ дейди Шаҳрихон тумани суди ходими.
Андижон вилоят суди эса бу борада маълумот бермади. Фақатгина тадбиркорлар устидан ҳукм ўқилгани ва уларга қўйилган айбловлар орасида Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовуз қилганлик айби борлигини тасдиқлади, холос.
Ушбу ишни кузатиб келаётган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлардан олинган маълумотларга кўра, 22 тадбиркорга Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир йўла 9 моддаси бўйича айблов қўйилган: 189-модда (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-модда (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш), 223-модда (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 242-модда (жиноий уюшма ташкил этиш), 243-модда (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш (легаллаштириш), 244-модда (оммавий тартибсизликлар), 246-модда (контрабанда) ва 159-модда (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш).
Аммо ҳукм айнан қайси моддалар кўра ўқилгани ҳозирча номаълум қолмоқда ва мустақил манбалардан олинган хабарларга кўра, тадбиркорларга қўйилган айбловларнинг аксарияти сохталаштирилган айбловлардир.
Озодлик билан сўзлашган, аммо, шахсини ошкор қилиш ва овозини ёзиб олишимизни истамаган гувоҳларнинг сўзларига кўра, баъзи шахсларнинг уйларидан Ўзбекистон исломий ҳаракати етакчиси Тоҳир Йўлдош, таниқли уламо Абдували қорининг дисклари, яна баъзилариникидан Бадиуззамон Саид Нурсийнинг китоби, ҳатто, қирғизистонлик марҳум Рафиқ қорининг китоблари топилган ва бу китоблар диний-экстремистик адабиёт сифатида жиноий ишга асосий ашёвий далил қилиб тикилган.
Яъни, жиноий гуруҳ сифатида қамалганлар ҳам “ваҳҳобий”, ҳам “нурчи”ликда гумон қилинган ва айни пайтда, савдо тартибини бузиш, лицензиясиз ишлаш, контрабанда, оммавий тартибсизликда ҳам айбланган.
Албатта, бу ўринда гувоҳларнинг, айнан Тоҳир Йўлдошнинг даъватлар ёзилган диски ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тинтув чоғида ташлаб қўйилгани ҳақида сўзлаётганини эслатиб ўтиш жоиз.
Умуман олганда эса, жазога тортилганларга бир-бирига зид айбловлар қўйилгани ва бу иш юзасидан, тахминан, 250 нафарга яқин кишининг сўроққа тортилгани Андижон вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларининг кенг кўламли ва узоқ муддатли, режали ишидан ишорат бермоқда.
Шундай хулосани билдираётган Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси раҳбари Надежда Отаеванинг бу иш юзасидан мамлакатдаги уч мустақил манбага таяниб маълум қилишича, расмий версияга кўра, тадбиркорлар қўлга олинганининг дастлабки пайтларида Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган.
- Ҳуқуқ-тартибот идоралари бир кунда кетма-кет 27 кишини ҳибсга олган ва улар берган кўрсатмалар асосида эса кейин бошқалар ҳибсга олина бошлаган. Аммо, кузатувларим асосида шундай хулосага келаяпманки, 26-27 май куни содир бўлган портлашдан бир неча кун ўтибоқ вилоятнинг нариги чеккасидан ҳибсга олинган ўнлаб шахслар аввалдан мавжуд рўйхат асосида ҳибсга олинган, дея тахмин қилади Надежда Отаева.
Ҳибсга олинганларнинг асосий қисми маҳаллий тадбиркорлар ва ўзига тўқ, эндигина оёққа тураётган ўрта синф вакилларидир. Бошқача айтганда, май ойидан буён бораётган бу иш натижасида туманнинг энг иши юришган кичик тадбиркорлари бирин-кетин чиғириқдан ўтказилган. Сентябр ойидан бошлаб эса сўроқ-саволга бу шахсларнинг оилалари ҳам жалб этила бошлаган , дейди Надежда Отаева.
- Мана шу гуруҳга қариндошлик алоқаси бўлган барча аёллар кучли назорат остига олинган. Бизгача келган маълумотларга кўра, бу аёллар сони 100 нафарга яқин. Уларнинг кўпчилиги махсус хизматлар томонидан сўроқ қилинган ва тумандан чиқиб кетмаслик ҳақида огоҳлантирилган, дейди Надежда Отаева.
Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциациясига келиб тушган гувоҳлик кўрсатмаларига кўра, ҳибсга олинганларга адвокат ёллашга, яқинлари билан кўришишга рухсат берилмаган ва дастлабки кунданоқ уларга нисбатан жуда оғир қийноқлар қўлланилган.
Озодлик билан микрофонсиз суҳбатлашган ва исмини ҳам сир тутишимизни сўраган шаҳрихонликлардан бири ўзининг жияни сентябр ойида ҳисбга олиниб, 10 кундан сўнг қўйиб юборилганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, 10 кунлик ҳибсдан келган 23 ёшли йигит дарвозадан кирибоқ, дод сола бошлаган ва истерияга тушиб қолган. Қарийб ярим соатлик уринишлар натижа бермагани боис, шифокор чақиришган ва тинчлантирувчи дори билан уни ухлатишга мажбур бўлишган.
Суҳбатдошимиз ўз жияни дастлабки кунларданоқ жисмоний қийноқлар билан бирга психотроп воситалар билан ҳам қийналганини тахмин қилмоқда. Зеро, жиянининг ўзи шундан буён нормал мулоқотга қодир бўлмай қолган.
Бу суҳбатдошимиз, қамалган 22 тадбиркордан бирининг онаси берган гувоҳликни ҳам сўзлаб берди. Унга кўра, орадан 3 ой ўтибгина ўғлини кўргани борган аёл у билан суҳбатлаша олмаган. Уч боласи бор йигит суҳбатда бошдан-оёқ йиғлаган ва суҳбат орасида онасига қийноқлардан териси шилиниб кетган кўкраги, қорнини кўрсатган.
Афсуски, Озодлик таҳририятига телефон қилган ва бу дарду-ҳасратларни сўзлаётган гувоҳлар очиқ гапиришдан қўрқмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, май ойидан буён давом этаётган бу иш тумандаги диндорлар кўнглига жуда чуқур қўрқув солган.
Буни Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси раҳбари Надежда Отаева ҳам тасдиқлади.
- Шубҳасизки, бу одамлар ноинсоний қийноқларга солинган ва оқибатда, чуқур изтироб ва қўрқув ичида қолган. Бизда, ҳатто, шундай гувоҳликлар борки уларга кўра, баъзи маҳбусларнинг орқа тешигига кимёвий модда аралаштирилган қайноқ суюқлик қуйишган. Биз бу ҳақидаги маълумотларнинг ҳаммасини тўплаб, БМТ ва бошқа тегишли ташкилотларга тақдим қилганмиз. Ҳозир Шаҳрихонда бораётган ишларни бир қатор халқаро ташкилотлар ўрганмоқда. Зеро, биздаги маълумотларга кўра, бу суд иши Андижонда ва умуман республикада диндорларга, айниқса, ўзига тўқ, оёққа туриб олган тадбиркор диндорларга қарши катта бир кампаниянинг бошланғич қисмига ўхшамоқда, афсуски, дейди Надежа Отаева.
Айнан шу жиҳатлари билан бу суд иши 2005 йил Андижон воқеаларига туртки бўлган Акромийлар ишини ҳам ёдга солмоқда.
Шаҳрихонлик тадбиркорлардан бирининг Озодлик билан суҳбатлашган қариндошининг сўзларига кўра, буни ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳатти-ҳаракатлари ҳам исботлаб турибди.
Бу суҳбатдошимизга кўра, ҳукм ўқилишидан бир кун аввал суд биноси олдида маҳтал бўлган ота-оналарни ҳукумат ёллаган адвокатлар бир жойга тўплаган ва Тошкентга бориб арз қилишса, жазо енгиллатилиши мумкинлигини айтишган.
Ота-оналар Тошкентга йўл олган, суд эса ҳукм ўқиган.
- Ваҳоланки, шаҳрихонлик тадбиркорлар акромийлар каби бақувват эмас ва уларнинг яқинлари унақа тўполон қиладиган даражада ҳам эмас эди. Бу йигитлар нари борса, 10-15 минг долларлик бизнес қилиб юрган, аксарияти ҳунарманд йигитлар эди. Ҳукумат нега бу йигитларга ёпишганини ҳеч ким тушунмаяпти, тўғриси, дейди шахсига оид маълумотларни сир тутишимизни сўраган шаҳрихонлик суҳбатдошимиз.