2009 йилнинг декабр ойи аввалида 32 ёшли ўшлик Тоҳир Ҳакимовдан зирҳли техникага қарши қўлланиладиган “Муха” маркасидаги гранатамёт топилган.
- Олиб борилган оператив амалиёт натижасида Ўш шаҳрида истиқомат қилувчи, 1977 йилда туғилган, аввал ҳам ноқонуний равишда ўқ - дори сақлаганликда айбланган, Ваҳобий оқимининг фаол аъзоси Тоҳир исмли шахс қўлга олинди. Унинг уйида тинтув олиб борилганида РПГ 22 - “Муха” маркасидаги 72.5 мм калибрдаги гранатамёт мусодара қилинди. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда, - деди Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Адилбек Султанов.
Олинган расмий маълумотларга кўра, ушбу қурол экспертлар томонидан қўлланишга яроқли деб топилган.
Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда 2009 йилнинг 11 ойида турли экстремистик ва террорчи гуруҳларнинг бир ярим мингга яқин аъзоси рўйхатга олинган. Уларнинг 31 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.
Қўлга олинганлардан 13 мингдан ортиқ адабиёт, 2 мингдан ортиқ флешка, 11 та компютер техникаси, 13 ўқ отар қурол, 3 граната, 14 та ўқ, “аммонит” портловчи моддасининг 80 та капсуласи мусодара қилинган.
Маълумотларга кўра, милиция томонидан экстремистик оқимлар аъзолари сифатида рўйхатга олинганларнинг аксарияти, яъни 1200 нафари мамлакат жанубида истиқомат қилади. Мусодара қилинган қуролларнинг аксарияти ҳам мамлакат жанубида топилмоқда.
Бироқ экстремистик руҳдаги диний оқимларга аъзоликда гумон қилиниб қўлга олинган ва уйидан қурол топилганларнинг барчаси ҳам ўзини айбдор деб ҳисобламайди.
Улардан айримлари пул ишлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган нопок милиция ходимларининг қурбони бўлганлигини айтадилар.
Масалан, Ўш вилоятининг чекка туманларидан бирида истиқомат қилувчи, ўз исмини ошкор этишимизни истамаган суҳбатдошимизнинг айтишича, 2009 йилнинг август ойи охирида милиционерлар улар истиқомат қилувчи тумандаги олти одамни “Ҳизбут Таҳрир” партиясига алоқадорликда гумон қилиб қамоққа олади. Ушбу олти одамнинг ичида суҳбатдошимиз ва унинг Тоҳиржон исимли укаси бўлади. Ҳуқуқ - тартибот ходимлари уларнинг уйида тинтув ўтказиб, Қуръон ва бир неча видео дисклар ҳамда граната топишади.
Бироқ суҳбатдошимиз “граната милиционерлар томонидан атайин ташлаб қўйилган”, деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, милиционерлар ички ишлар бошқармасида кутилмаган таклиф айтадилар:
- Тоҳиржонга “Сен “гранатани мен бир нотаниш одамдан олганман”, деб тан оласан, биз шерикларингни ҳаммасини қўйиб юборамиз. Агар тан олмасанг ака - укаларингни таъқиб қилавераман”, дейишди. Қолган йигитларга эса олган китобларни пломбалаб, “очишмайсан” деб қайтариб беришди, 10 минг, 20мингдан пулини олиб қўйиб юборишди,-деди аноним суҳатдошимиз.
Унинг айтишича, укаси ўз яқинлари ва дўстлари озод бўлиши учун милиция ходимлари қўйган шартга кўнган. Бироқ суд жараёнида унга қўйилган айбловлар ўз исботини топмаган. Уларнинг уйидан топилган граната эса қалбаки бўлиб чиққан. Суҳбатдошимиз ўз укасини қамоқдан қутқариб олиш учун ҳуқуқ - тартибот ходимлари ва судяга минг АҚШ доллари миқдорида пора берганини, натижада суд раиси укасига нисбатан бир йил шартли равишда қамоқ жазоси белгилаганини айтди.
Ўш вилоятининг Новқат туманида истиқомат қилувчи яна бир суҳбатдошимиз эса милиция ходимлари жамоатчилик орасида катта шов - шувга сабаб бўлган 2008 йил 1 октябр воқеаларида иштирок этгани учун қамалган 32 одамнинг меҳнат муҳожирлигидан қайтиб келган яқинларини қўрқитиб, улардан пул ундираётганини айтади.
Эслатиб ўтсак, 2008 йилнинг 1 октябрида Новқат туман марказида диндорлар Ҳайит байрамини тантанали нишонлашга рухсат бериш талаби билан намойиш ўтказган эдилар. Намойишчилар ва милиция ўртасида тўқнашув содир бўлган ва намойиш тартибсизликка айланиб кетган эди. Бу тартибсизликни уюштирганликда айбланган 32 киши узоқ муддатларга қамалган.
- Қамалганларнинг чет элларда ишлаб юрган қариндош – уруғларини Ўшга қайтаётганларида Новқат ички ишлар органи ходимлари аэропортларда кутиб олмоқдалар. “Сен шу ишларга молиявий кўмак бергансан”, деб уларни қўрқитишмоқда. Туҳматлар билан у одамларни қўлга олиб, “Сени ўзингни қариндошингни олдига элтиб қўямиз, ўша ерга ўтқизиб қўямиз”, деб пул ишлашяпти, - деди новқатлик аноним суҳбатдошимиз.
Милиция расмийлари эса бундай иддаоларни рад этиб келмоқдалар. Айни пайтда ҳуқуқ -тартибот тузилмалари қирғиз парламентига экстремистик руҳдаги диний оқимларга қарши курашни кучайтириш юзасидан қонун ишлаб чиқишни таклиф қилишмоқда.