“Марказий Осиё янгиликлар хизмати” сайтида жорий йилнинг 24 декабр куни чоп қилинган “Парламент сайловлари: кўпайган “партиявий бақир-чақирлар” ва чегарадаги ўқ узишлар” сарлавҳали мақолада 22 декабр куни тахминан соат 15.00 лар чамаси “Дўстлик” қирғиз-ўзбек чегарасида паспорт назоратидан ўтаётган киши ўзбек чегарачилари томонидан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз отиб ўлдирилгани айтилади.
Мақола муаллифининг воқеа гувоҳларига таяниб маълум қилишича, отилган одамнинг мурдаси ярим соат девор остида турганидан сўнг тез ёрдам хизмати келади ва уни бир қоп картошка юклагандай машинага ортиб олиб кетади.
“Дўстлик” чегара пункти Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларининг икки давлат ҳудудига ўтиши учун энг катта расмий чегара пунктларидан бири бўлиб ҳисобланади.
22 декабр куни бўлиб ўтган воқеани Озодлик радиосига чегара яқинида истиқомат қилувчи воқеа гувоҳларидан бири ҳам тасдиқлади:
- Ҳа, отилишга отилди, объезддан ўтиб кетаётган эди.
Озодлик: У қирғистонликми?
- Йўқ, ўзбекистонлик, деди воқеа гувоҳларидан бири.
Воқеа гувоҳининг айтишича, ўққа тутилган Ўзбекистон фуқароси мақолада айтилганидек, расмий чегара пунктида эмас, чегара яқинидаги айланма йўллардан ўтиб кетаётган пайтда ўққа тутилган.
Биз бу борада тўлароқ маълумот олиш учун Қирғизистон чегара хизматига мурожат қилдик.
Чегара хизмати матбуот котиби Салқин Абдиқариева ҳам бундай воқеа содир бўлганини, бироқ Ўзбекистон фуқароси чегара яқинида эмас, чегарадан тахминан 200 метр ичкарида, яъни Ўзбекистон ҳудудида отилганини маълум қилди:
- Бу воқеа ичкарида, яъни Ўзбекистон ҳудудида, чегарадан узоқда бўлган. Бу воқеанинг чегарага алоқаси йўқ. Шу сабабли воқеани айтилаётганидек, “Дўстлик” чегарасига боғлаб ёзишнинг ҳам кераги йўқ. Чегарачиларимиз ўқ овози эшитилганини, бироқ воқеа чегарадан тахминан 200 метр узоқликда - Ўзбекистон ичида бўлганини айтишмоқда. Биз бу воқеа “Дўстлик” чегараси яқинида бўлди, деган маълумотни расман тасдиқламаймиз. Бунинг “Дўстлик” чегара пунктига алоқаси йўқ, деди Салқин Абдиқариева.
Унинг айтишича, воқеа Ўзбекистон ҳудудида содир бўлгани сабабли ўққа тутилган шахснинг кимлиги тўғрисида ҳам маълумот йўқ.
“Дўстлик” чегара пункти ва унинг атрофидаги айланма йўлларда бундай ҳоллар аввал ҳам кузатилган. Ўзбек чегарачилари томонидан фақат ўзбекистонликларгина эмас, Қирғизистон фуқаролари ҳам ўққа тутилган.
Масалан, шу йилнинг 7 июн куни Ўшнинг Қорасув туманида истиқомат қилувчи Улуғбек Усмонов ҳам “Дўстлик” чегара пункти атрофидаги Суратош қишлоғида ўзбек чегарачилари томонидан қўлга олинган ва Ўзбекистонга олиб кетилган эди.
Улуғбек Усмонов қўлга олиш жараёнида ўзбек чегарачилари тарафидан ўққа тутилган ва яраланган. Маълумотларга кўра, у ўша ерда олган жароҳатидан вафот этган. Ўзбекистон чегарачилари унинг жасадини тўрт кундан кейин бу ишга Қирғзистон чегара хизмати ва махаллий расмийлар аралашувидан сўнг яқинларига топширган.
Маълумотларга кўра, вафот этган қирғиз фуқароси Ўзбекистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб келиб, Ўшда сотиш билан тирикчилик қилиб келган.
Айрим мустақил кузатувчиларга кўра, ўзбек чегарачилари томонидан ўққа тутилган шахсларнинг аксарияти Ўзбекистондан Қирғизистонга ёки Қирғизистондан Ўзбекистонга қишлоқ хўжалик ва турли тижорат молларини олиб келиб сотиш билан шуғулланувчи шахслар бўлаяпти.