Ўшдаги “Голден Гоал” жамоатчилик ташкилоти бир неча йиллардан буён Қирғизистондаги одам савдоси масалалари юзасидан фаолият олиб боради. Ташкилот раҳбари Алишер Мамажоновнинг Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотларга таяниб маълум қилишича, 2009 йилнинг биринчи ярмида вилоятда одам савдоси бўйича 15 ҳодиса кузатилган. Ундан 10 таси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бештасига етарли далиллар бўлмагани сабабли рад жавоби берилган.
- Муаммо шундаки, одам савдоси қурбони бўлган одамларнинг ўзлари тўғридан-тўғри ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишмайди. Мен юқорида айтиб ўтган 10 та ҳолатнинг биронтасида ҳам одам савдоси қурбони бўлган шахсларнинг ўзлари келиб ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилмаган. Улар ўзларининг жабрланганини одамлар билишини истамайди. Қўзғатилган жиноят ишларининг барчаси ҳуқуқ-тартибот органи ходимларининг олиб борган ишлари натижасида аниқланган, деди Алишер Мамажонов.
Қирғизистонда одам савдоси қурбонларининг сони 2007 йилда 4 минг, 2008 йилда 5 минг кишига етган. Қирғизистонда фаолият юритувчи нодавлат ташкилотлари вакилларининг айтишларича, Ўш вилоятида бу борада олиб борилаётган ишлар ижобий томонга ўзгармоқда, бироқ одам савдосига қарши кураш бўйича ҳали олдинда қилинадиган ишлар мўл.
Мутахассисларга кўра, одам савдоси билан шуғулланган шахслар қонун доирасида 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бироқ аксарият ҳолларда уларга қарши очилган жиноят ишлари судгача етиб бормайди. Бунга ариза билан мурожаат қилган одамларнинг номаълум сабабларга кўра ўз аризасини қайтариб олаётгани сабабдир.
Бироқ одам савдоси қурбони бўлган айрим одамлар бу борада бошқача фикрдалар. Исми ошкор этилишини истамаган ўшликлардан бири шу йилнинг июл ойида Россияга ишлаш учун одам жўнатиш билан шуғулланувчи аёл билан учрашиб қолади. Аёл унга Россияда ишлашни таклиф қилади. Сўнгги пайтларда ишсиз юрган суҳбатдошимиз Россияга ўз оиласи билан ишлагани бормоқчилигини, лекин йўлкира харажатлари йўқлигини айтади. Аёл у ва оила аъзоларига иш топиб беришга, у ерга бориш йўл ҳақи ва бошқа харажатларни кейин қайтариш шарти билан ўзи тўлашга ваъда беради.
Суҳбатдошимиз Россияга борганида ўзининг одам савдогарларига дуч келганини тушунади ва орадан бир неча кун ўтиб, у ердан қочишга муваффақ бўлади.
У Қирғизистонга қайтганидан сўнг ўзини алдаган аёл устидан ариза билан ҳуқуқ-тартибот идоралари, нодавлат ташкилотлари, миграция хизмати ва бошқа тегишли идораларга мурожаат қилади. Бироқ бир неча ойлик сарсон-саргардонликдан кейин турли идораларга чопиш фойдасиз, деган қарорга келади:
- Ўшдаги миграция хизматидан телефон қилишиб, “сизга ёрдам берамиз келинг”, деди. Борсам, “ишни Қорасув туман ички ишлар бошқармаси 9-бўлимига ўтказдик, ўша ерга боринг”, дейишди. Қорасув 9-бўлимига борсам, “қанча одам қочиб келди, барчасини олиб келинг”, дейишди. Одамлар йиғилмади. Шундан сўнг: “ишим ҳал бўлмас экан” деб, у ерга мен ҳам бормай қўйдим. Кимга мурожаат қилмай, ҳеч ким ёрдам бермади. 5-6 марта мурожаат қилдим, деди суҳбатдошимиз.
Унинг айтишича, Қирғизистонга қайтгач, у ўзини сотиб юборган аёлга қочиб келганини ва унинг устидан тегишли идораларга ариза беришини айтганида, аёл: “қўлингдан ҳеч нарса келмайди, барчасини пул билан ёпиб ташлайман”, деб билдирган.
Суҳбатдошимиз одамфурушликда айблаётган аёл ўшлик Ўғилхон Умаровадир. У ўзи ҳақидаги бу айбловларни асоссиз, деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, аёл суҳбатдошимизга ёрдам бериш учун уни ва оиласини Россияга жўнатган, ишга жойлаш учун ортидан Россияга боргунича улар қочиб кетганлар.
- Мен улардан хафа бўлдим. Бу ерда қарз бўлиб, йўлкирасига, емоқ-ичмоғига пул берганман. Мен машинада ортидан етиб боргунимча қочиб кетишибди. “Одам сотди” деган айбловларнинг бари ёлғон. Мен умр бўйи автобазада ишлаганман. Одам олди-соттиси билан шуғулланмайман, дейди Ўғилхон Умарова.
Маҳаллий кузатувчиларга кўра, қирғизистонликларнинг одам савдогарлари домига тушиб қолишига мамлакатдаги ишсизлик, мавжуд иш ўринларида берилаётган маошнинг озлиги сабаб бўлмоқда.