Қирғизистон Бош вазири Дониëр Усенов 2009 йилнинг 27 декабр куни Тошкентга қилган ташрифи чоғида ўзбек расмийлари билан 2 йилдан буён тўхтаб қолган чегараларни аниқлаш бўйича комиссия ишини тиклаш тўғрисида келишилганини маълум қилди:
- Олдимизда 600 километрдан зиёд аниқланиши керак бўлган чегара турибди. Бу чегарани аниқлашда икки давлат ҳудудидан пиёда юриб, икки тарафга маъқул бўлган вариантларни топиш керак. Бу жуда машаққатли меҳнат бўлиб, хариталар, тарихий ҳужжатлар ва турмуш реаллигини эътиборга олган ҳолда ҳал қилиниши керак бўлган ишдир. Менимча, айрим ҳолларда ўзаро ён бериш ва муросага келиш йўли билан иш олиб борилади, деди Дониëр Усенов.
Мутахассисларга кўра, чегаранинг баҳсли ҳудудларининг аниқланмагани асосан ўша ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли учун турли муаммоларни пайдо қилмоқда.
Сиёсий таҳлилчи Ўрўзбек Мўлдалиевнинг айтишича, қўшни давлатлар энг аввало чегараларни аниқлаб, кейин муносабатларни кучайтиришга ҳаракат қилиши керак, акс ҳолда, аниқланмаган чегаралар, баҳсли ҳудудлар бир кун келиб ўзаро муносабатларга тўсиқ бўлиши мумкин.
- Комиссия ишини қайта тиклаш бу яхши нарса. Бироқ Ўзбекистон ҳам, Қирғизистон ҳам масалани ҳал қилишга тайёр бўлиши керак. “Бўлди, бу ерни мен оламан” деб туриб олиш билан бу масала ҳеч қачон ҳал бўлмай, чўзилиб кетаверади ва бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли бу масалани келишиб, ўзаро муросага келиб, ҳал қилиш керак, деди Ўрўзбек Мўлдалиев Озодлик радиоси қирғиз шўъбасига берган суҳбатида.
Қирғиз-ўзбек чегарасини аниқлаш бўйича комиссиянинг охирги йиғилиши 2008 йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтган.
Музокараларнинг тўхтаб қолишини Қирғизистон ҳукуматининг ҳудудий масалалар бўйича бўлимининг бошлиғи Саламат Аламанов мана бундай изоҳлайди:
- Тўхтаб қолганининг сабаби музокараларда позициялар қарама-қаршилиги туфайли яна бир бор ўйлаб кўришга вақт берилган шекилли. Умуман олганда, биз томон “қўшниларни чақириб гаплашайлик”, деган ўйда эди. Бироқ улар узоқроқ ўйланиб қолишди, деди Саламат Аламанов.
Қирғиз-ўзбек чегарасини аниқлаш ишлари бундан 10 йил аввал бошланган. Ўшандан буён 1300 километрдан ортиқ чегаранинг 994 километри аниқланган. Масала ўртадаги баҳсли ҳудудларга келганида тўхтаб қолганди.
Айрим мустақил кузатувчиларга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумати чегаралар ва баҳсли ҳудудларни аниқлабгина қолмай, икки давлат фуқароларига икки давлат ҳудудига ўтиш учун енгилликлар яратиши ҳам керак.
Чегарадаги асосий ўтиш нуқталаридаги турли қийинчиликлар сабабли қўшни давлат ҳудудида тирикчилик қилаётган фуқаролар чегарадан ноқонуний йўллар билан ўтишга уринади ва бу ҳам чегарада турли муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Ўшлик сиёсий таҳлилчи Ғанижон Холматовнинг айтишича, чегара муаммолари асосан “иқтисодий чегаралар”да юзага келмоқда:
- Бу чегаралар оддий чегара эмас. Буни “иқтисодий чегара” ҳам дейиш мумкин. Ўша чегараларда аҳолининг икки томонга ўтиши ҳолатлари бўлиб турибди. Асосий ўтиш нуқталари жуда ҳам мустаҳкам қилиб тўсиб ташлангани билан чекка жойларда аҳоли ўтиши учун имкониятлар яратишаяпти. Бу ноқонуний ўтишларни, иқтисодий манфаатлар нуқтаи-назаридан, ана шу чегарачиларнинг ўзлари ташкил қилаяпти ва шу нуқтаи-назардан тўқнашувлар пайдо бўлаяпти, дейди Ғанижон Холматов.