Қурмонбек Бакиев номига юборилган мурожаатномага қўл қўйганлардан бири Ўш шаҳар жамоатчилик ҳаракати етакчиси Абдиқайим Қангелдиевнинг айтишича, янги йилдан бошлаб электр энергияси ва иссиқликка бўлган нархнинг кўтарилишидан қирғизистонликлар норози бўлмоқда.
- Электр энергияси нархи 70-71 тийин бўлган вақтда ҳам буни тўлай олмай юрган оддий одамлар жуда кўп эди. Ҳукумат буни била туриб тарифларни икки баравар кўтариб юборганини халққа қарши сиёсат сифатида тушуниш мумкин. Одамларнинг сабри етмаяпти, амалдаги ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар бошланиб кетиши мумкин, деб ўйлайман, деди Абдиқайим Қангелдиев Озодлик радиоси қирғиз шўъбасига берган суҳбатида.
Унинг айтишича, нархлар кўтарилишидан аввал ҳукумат аъзолари аҳоли орасида юриб, одамларнинг муаммоларини ўрганиши лозим.
Мухолифатдаги “Ота Макон” партияси сиёсий кенгаши аъозоси Тўлўгўн Келдибоев мамлакатда иқтисодий бўхрон пайдо бўлишига амалдаги ҳукумат айбдор, деб ҳисоблайди. Шу сабабли у президент Бакиевдан нархларнинг кўтарилишига мораторий жорий қилишни сўрайди:
- Амалдаги парламент, амалдаги ҳукумат қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда халқнинг турмуш даражаси билан ҳисоблашмаяпти. Халқни солиқлар билан эзмоқда. Агарда шу қонунни президент ўз назоратига олиб, унга мораторий эълон қилиб, қайта ишлаб чиқишга юбормаса, Бакиевнинг ўзи ҳам Қирғизистонни бошқара олмай қолиши мумкин, деди Тўлўгўн Келдибоев.
Унинг маълум қилишича, президентга юборилган мурожаатда амалдаги ҳукуматни тарқатиб юбориб, унинг ўрнига коалицион ҳукумат тузиш талаби ҳам қўйилган.
Бироқ “ЭрК” партияси раисининг биринчи ўринбосари Юруслан Истанов бу талаб ўринсиз эканини айтади:
- Халқ норози бўлса, ҳукумат танқид қилинади ва тарқатилади. Бакиев келганидан кейин ҳам қанча амалдорлар алмашди - нима ўзгарди? Халқ камбағаллашди, қийинчиликлар кўпайди, коррупция авж олди, деди Юруслан Истанов.
У бугунги иқтисодий бўҳрон пайтида президент Қурмонбек Бакиев барча жавобгарчиликни ўз зиммасига олиб, вазирликларни ўзи бошқариши керак, деб ҳисоблайди.
Аммо “электр энергияси ва иссиқликка бўлган нархнинг кўтарилишидан халқ қийналмоқда” деган фикрни қирғизистонликларнинг ҳаммаси ҳам қўлламайди. Мустақил кузатувчи Санжар Тожиматовнинг айтишича, электр энергияси ва иссиқликка бўлган нарх бундан бир неча йил аввал кўтарилиши керак эди.
- Совет Иттифоқи тарқагандан кейин бизнинг кўп тармоқларимиз янги шароитларга мослашмагани сезилмоқда. Демак, бугунги кунда электр энергияси ёки истаган бошқа соҳада менежмент яхши йўлга қўйилмаса, барчаси шубҳасиз кризисга учрайди, деди Санжар Тожиматов.
Унинг фикрича, ҳукуматни тажрибали менежер бошқармагунича вазир алмаштириш тадбирлари фойда бермайди.
Айни пайтда маҳаллий расмийлар жамоатчилик ва сиёсий ташкилотларининг президентга йўллаган мурожатидаги талабларни ўринсиз, деб ҳисоблайдилар.
- Менимча, ҳукуматнинг бугунги сиёсати тўғри. Халқимиз нафақаларни, ижтимоий ёрдамларни олаяпти. Қисқаси, биз халқни кўчада қолдирмаймиз, деди Ўш шаҳар вице-мэри Алимжан Байғазақов.
Айрим мустақил кузатувчиларга кўра, Қирғизистонда электр энергияси ва иссиқлик нархини қимматлатишни камида ярим йилга тўхтатиш керак. Бу вақт орасида вилоятларда истиқомат қилувчи халқнинг турмуш даражасини ўрганиш ва шундан келиб чиқиб иш юритиш даркор.
Айтиб ўтиш жоизки, 2009 йилда Қирғизистон ҳукумати 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатада электр энергияси ва иссиқлик тарифларини ошириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Расмийларга кўра, нархларнинг кўтарилиши мамлакатда оқсаб бораётган бу тармоқларнинг қад ростлашига имкон яратиши керак.