Қирғизистон чегара хизмати расмийси мазкур воқеа 17 январ куни Жалолобод чегара отрядининг “Мўмбеков” чегара заставаси ҳудудида соат тахминан 13.20 ларда содир бўлганини айтади.
- Аниқроқ айтсак, тўрт кишидан иборат Қирғизистон чегара наряди Чек қишлоғида ўз хизмат вазифасини ўтаётганида Қирғизистон ҳудудида юрган икки кишидан иборат Ўзбекистон чегара нарядини кўриб қолади. Уларнинг Қирғизистон ҳудудида юриши сабабларини текшириш чоғида икки тараф вакиллари тортишиб кетадилар. Шу пайт чегарадош ҳудудда истиқомат қилувчи ўнга яқин ўзбекистонлик йиғилиб, Қирғизистон чегара нарядига тош ота бошлайди. Тўполон пайтида Ўзбекистоннинг яна бир чегара наряди пайдо бўлиб, улар қирғиз чегарачиларига қарата ўқ уза бошлайди. Ўқдан қочиш мақсадида қирғиз чегарачилари ортга чекинганида улардан бирининг оёғига ўқ тегиб, ярадор бўлади, деди чегара хизмати расмийси.
Жўўдар Исақуловнинг айтишича, ярадор бўлган қирғиз чегарачисини ўзбек чегарачилари ўз ҳудудига олиб кетганлар.
- Мазкур воқеа тафсилотларини ўрганиш ва чегарамизни Қирғизистонга қайтариш мақсадида махсус гуруҳ тузилган. Ҳозир бу гуруҳ ишламоқда. Ўзбекистон чегара вакилларининг берган маълумотига мувофиқ, ярадор бўлган қирғиз чегарачиси ҳозир Андижон вилояти касалхонасига ётқизилган. Унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда, деди Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизмати раҳбари Жўўдар Исақулов.
Мазкур воқеа бўйича қўшимча маълумот олиш мақсадида Жалолобод вилоят давлат маъмуриятига ҳам қўнғироқ қилдик. Вилоят давлат маъмурияти матбуот котиби Ўрўзали Қорасартовнинг айтишича, бундан бир неча соат аввал мазкур воқеа юзасидан икки давлат чегара расмийлари учрашуви бўлиб ўтган. Бироқ чегара расмийлари учрашув тафсилотларини кейинроқ ошкор қилишларини айтганлар.
Ўрўзали Қорасартов айни пайтда мазкур воқеа содир бўлган Чек қишлоғида осойишталик ҳукм сураётганини қўшимча қилди:
- Чегарачилар: “Халқ тинч, қўлга олинган чегарачи иши бўйича жиноят иши очилиб, прокуратурага ўтказилди, тергов кетмоқда, бошқа тафсилотларни кейин ошкор қиламиз”, дейишди, деди Ўрўзали Қорасартов.
Айтиб ўтиш жоизки, мазкур воқеа 2010 йил январ ойи бошидан буён қирғиз чегарачиларининг қўлга олиниб, Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтилиши бўйича иккинчисидир.
Шу йилнинг 2 январ куни Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Оқтом қишлоғида истиқомат қилувчи Мирзабоевлардан сигирини Қирғизистон чегараси яқинидаги сойда суғоргани учун товон талаб қилган икки нафар қирғиз чегарачиси қишлоқ аҳолиси томонидан ушланиб, Янгиқўрғон туман милиция бўлимига топширилганди.
Ўшанда Қирғизистон чегара хизмати раҳбари ўринбосари Чўлпўнбек Турусбеков мазкур ҳодиса юзасидан 6 январ куни икки давлат чегара расмийлари учрашуви бўлиб ўтгани ва қирғиз чегарачилари озод қилинганини маълум қилганди.
Чўлпўнбек Турусбеков бўлиб ўтган воқеани англашилмовчилик сифатида баҳолаб, айни пайтда қирғиз ва ўзбек чегарачилари ўртасида ўзаро муросага келинганини билдирган.