Бишкекдаги хусусий дўконлардан бирининг эгаси Мақсуданинг айтишича, 2010 йил бошидан бошлаб маҳаллий маҳсулотларнинг деярли барчасининг нархи ошган:
- Ичкилик, кондитер маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларнинг деярли барчаси қимматлади. Сабабини сўрасангиз, “электр ва иссиқлик қимматлагани учун”, дейишмоқда. Маҳсулотларнинг нархи камида 60 тийинга қимматлади. Фирмалар нархларнинг бундан кейин ҳам қимматлашини айтаяптилар, дейди Мақсуда.
Унинг айтишича, нон ва шакарнинг нархи 1 сўмдан 3 сўмгача қимматлаган. Эслатиб ўтамиз, шу кунда 1 АҚШ доллари 44 қирғиз сўмига тўғри келади.
Бишкекдаги газета шаҳобчаларидан бирида савдо қилувчи Асил янги йилдан бошлаб газеталарнинг нархи ҳам ошганини айтади:
- “Ағим” газетаси 1 сўмга қимматлади, 11 сўм эди, 12 сўм бўлди. “Мегаполис” қимматлади, 5 сўм бўлди, аввал 4 сўм эди. “Автогид” қимматлади, 24 сўм эди, 26 сўм бўлди. “Супер-инфо” қимматлади, 8,5 сўм эди, 9 сўм бўлди. Газеталар нархи электр энергияси ва иссиқлиқ нархининг ошгани сабабли қимматлади, деди Асил.
Унинг айтишича, газета нархининг қимматлаши бой одамларга сезилмагани билан, бу нафақахўрлар учун катта муаммога айланмоқда:
- Пенсионерлар “бу нимаси” деб, бир сўмга ҳам норози бўлаяпти, пули бор одамлар эса индамай олишаверади, деди Асил.
Қирғизистонда ҳар бир одамда бўлмаса-да, ижтимоий аҳволидан қатъий назар, ҳар бир оилада мобил телефони мавжуд. 2010 йил 1 февралидан бошлаб Қирғизистондаги мобил алоқа операторлари ҳам ҳар бир қўнғироқ учун 60 тийиндан қўшимча ҳақ жорий қилди:
- Бунга бозорда юзага келган қимматчилик сабаб бўлди. Асосан, электр энергияси нархининг ошиши сабаб бўлди. Биз билан бирга ишлайдиган компаниялар ҳам ўз хизмат ҳақларини оширди. Шу сабабли ҳар бир қўнғироқдан 60 тийиндан қўшимча ҳақ олиш тўғрисида қарор қабул қилинди, деди Қирғизистондаги “Мегаком” компанияси вакили Оксана Бедаш.
Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда охирида Қирғизистон ҳукумати 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатда электр энергияси ва иссиқлик тарифларини ошириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Қирғиз расмийлари электр энергияси ва иссиқлик нархи оширилишини вақт тақозо қилганини, бироқ ҳукумат томонидан аҳолининг кам таъминланган қисмига зарур ёрдамлар берилаётганини айтмоқда:
- Нархларнинг оширилиши ноиложликдан қилинган иш. Албатта халққа осон бўлмайди. Биз камбағал, қаровчиси йўқ, пенсионерларга ёрдам беришимиз керак. Бироқ соғлом одамлар ўзлари ишлаши керак. Биз коммунизм эмас, капитализм қуряпмиз, деди
Қирғизистон бош вазири ўринбосари Ақилбек Жапаров Озодлик радиоси қирғиз хизматига берган суҳбатида.
Расмийларга кўра, электр ва иссиқлик нархининг кўтарилиши муносабати билан пенсиялар миқдори ҳам бир мунча оширилди.
80 ёшли Бурул хола 2 хонали уйда ёлғиз яшайди. У 1,5 минг сўм пенсия олади:
- Олган пенсиям иссиқлик, газ ва бошқа нарсалар хақини тўлаш учунгина сарф бўлади. Энди буларнинг нархини ҳам ошириб юборишибди. Анчадан бери гўшт еганим йўқ, Нархлар осмон бўлса, гўштни қаёқда ўйлайсиз, дейди Бурул хола.
Жамоатчилик фикрини ўрганиш билан шуғулланувчи “Халқ фикри” маркази бир неча йиллардан буён одамларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволини ўрганиб келади. Марказнинг сўнгги тадқиқотлари натижаларига кўра, ўтган йили сўровда иштирок этганлар даромадининг 50 фоизга яқинини солиқ ва коммунал тўловларга сарфлашини билдирган.
Марказ етакчиси Элвира Илибезованинг айтишича, нархлар ошиши аҳоли орасида бир-бири билан боғлиқ кўплаб муаммоларини келтириб чиқаради:
- Тарифларнинг қимматлаши озиқ-овқат ва бошқа зарур нарсалар қимматлашига олиб келади. Шу сабабли одамлар иқтисод қилишга ўтади. Негаки, уларнинг даромади ошмади. Кам таъминланган оилалар кўпроқ сифати ёмон, арзон озиқ-овқат ола бошлайди. Бунинг натижасида уларнинг соғлиги ёмонлашади. Шунингдек, билим олишда ҳам иқтисод қилиш бошланади. Натижада, халқнинг умумий билим даражаси ҳам пасаяди, деди Элвира Илибезова.