Сирдарёда ўта махфий ҳолатда ўтган маҳкама Ўзбекистондаги диндорлар билан боғлиқ бошқа судлардан фарқли равишда нисбатан енгил ҳукм билан якун топди.
“Эзгулик” жамиятининг Сирдаёдаги фаоли Исроил Ризаевнинг Озодликка маълум қилишича, кутилмаганда суд залидан саккиз диндор озод қилинган.
- Биринчи партияси тугаган. Шулардан саккизтасини озод қилиб юборибди. Учтасига уч-тўрт йилдан қамоқ жазоси беришипти¸ дейди Исроил Ризаев.
Ҳуқуқ фаоли ушбу маҳкама билан боғлиқ бошқа бирор маълумот йўқлигини, суд жараёнининг яширин тарзда, хавфсизлик чоралари кучайтирилган тартибда ўтганини айтади.
Ёпиқ эшиклар ортида ўтган айни маҳкамадан матбуотга маълум бўлган ягона маълумот судланувчилар барчасининг "Жиҳодчилар" деб аталаëтган гуруҳга алоқадорликда айбланаётганидир.
"Жиҳодчилар" деб аталаëтган бу гуруҳ “Исломий жиҳод иттифоқи” деб номланган гуруҳнинг айни ўзи ва бу гуруҳ номи кейинги пайтларда нафақат Ўзбекистон балки хорижда ҳам тез-тез такрорланиб турибди.
Илк бор 2009 йилнинг август ойида қашқадарёлик 11 киши “Исломий жиҳод иттифоқи” гуруҳи аъзолари сифатида маҳкамага тортилиб, узоқ муддатларга қамоқ жазосига маҳкум қилинди.
Кузатувлар шуни кўрсатадики, Қаршидаги ушбу суддан кейин қамалган диндорларнинг барчасига "жиҳодчилар" тамғаси ёпиштирилди.
Ўзбекистонлик ҳуқу фаоли Суҳроб Исмоиловга кўра, ҳуқуқ тартибот идоралари ҳужжатларида "жиҳодчи"ларга ваҳҳобийлар гуруҳи билан тенглаштирилган ҳолатда таъриф берилмоқда.
- Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2009 йил 17 декабрда қабул қилинган 2083 рақамли маълумотномаси бор. Улар жиҳодчилар ва ваҳҳобийлик гуруҳларига таъриф бераяпти. Нимагадир бу маълумотномада жиҳодчилар гуруҳига ваҳҳобийлар гуруҳи ҳам тенглаштирилаяпти. Мана шу маълумотномадан ўқиб берсам: "Жиҳодчилар ëки ваҳҳобийлик диний-сиëсий фундаменталистик ва экстремистик оқим бўлиб¸ жиҳодчилар аъзоларининг асл мақсади жиҳод орқали¸ яъни куч ишлатиш йўли билан ҳокимиятни эгаллаш. Жиҳодчилар томонидан илгари сурилаëтган жиҳод замирида инсонларни қўрқитиш¸ даҳшат¸ ваҳима уйғотиш¸ қириб ташлаш¸ мол-мулкига зиëн етказиш¸ динлараро иғво¸ нифоқ уйғотиш¸ охир-оқибатда бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлувчи оғир жиноятларни содир этиб¸ сиëсий ҳокимиятга эга бўлишга интилиш"¸ дейди Суҳроб Исмоилов.
5 фервал куни Жиззах вилоят Жиноий ишлар судида бошланган маҳкамада ҳам 25 нафар намозхон йигит айнан “Жиҳодчилар” гуруҳига алоқадорликда айбланаяпти.
Айблов хулосасига кўра, сирдарёлик судланувчилар ўз йиғилишларида Ўзбекистонда жиҳодни қандай амалга ошириш ва бошқа мусулмон юртларда кечаётган жиҳодларда ўзбекистонликлар қандай иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги ҳолатларни бир-бирлари билан муҳокама қилишган.
Бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларига мурожаат йўллаб¸ ўзини “Исломий жиҳод иттифоқи” деб таништирган гуруҳ ўтган йилнинг 26 май куни Хонобод ва Андижонда бўлган воқеаларни ўз зиммасига олган эди.
Москвадаги “Мемориал” ташкилоти раҳбари Виталий Понамарёв айнан ушбу баёнот орқасидан Ўзбекистонда оммавий ҳибслар кўлами кенгайганини айтади.
Москвалик ҳуқуқ фаоли Ўзбекистонда "жиҳодчилар" тамғаси билан давом этаётган оммавий ҳибсларнинг бирортасида асос йўқлигини айтиб, мамлакатдаги бугунги ҳолатни диндорларга қарши қатағоннинг янги тўлқини сифатида баҳолайди.
- Ўзбекистон исломий ҳаракатидан ажралиб чиққан “Исломий жиҳод иттифоқи” ташкилоти 2009 йилнинг май ойида Андижон ва Хонободда бўлган портлашлар масъулиятини ўз зиммасига олганлигини очиқ эълон қилди. Буни улар ёзма ва видео кўринишда маълум қилишди. Ушбу баёнотдан кейин Ўзбекистон ҳукуматидан айбдорларни топиш борасида топшириқ олган ва pрезидент Ислом Каримов олдида ўзини кўрсатиш истагида бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари диндорларни ёппасига ҳибсга олишни бошлади. Бугунги ҳолатни диндорларга нисбатан репрессия тўлқинининг янги босқичи сифатида таърифлаш мумкин. Шу пайтгача мамлакатдаги қама-қамалар кўлами тўхтамаганди. Лекин кейинги бир йил мобайнидаги ҳолатни кузатиб Ўзбекистонда қамашлар авж нуқтасига чиққан. деб бемалол айтиш мумкин, дейди Виталий Понамарёв.
Дин эркинлиги масалалари билан шуғулланувчи Норвегиядаги Форум 18 ташкилоти вакили Феликс Корли ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг жиҳодчилар борасидаги хавотирларини ўринсиз деб ҳисоблайди.
- Ўзбекистонга "жиҳодчилар" ёки бошқа бир диний гуруҳ хавф солаётгани ҳақида бизда умуман маълумот йўқ. Ўзбек ҳукумати йўқ жойдан ўзига душманлар ясайди. Ўзбекистонда оддий мусулмонлардан радикал терррорчилар яратиш амалиёти кўпдан кузатилаяпти, дейди Феликс Корли.
Ўзбекистондаги диндорлар билан боғлиқ маҳкамаларни кузатиб келаётган Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, маҳкамаларнинг бирортасида ҳам судланувчиларнинг қўйилган айбловларни ўз бўйнига олгани кузатилмаган.
- Айбланувчиларнинг ўзи бу ташкилотларга ҳеч қачон аъзо бўлмаганини айтади. Тергов органларига “Нимани хоҳласанг тўқиб чиққин. Лекин шуларни қамаш керак” деган буйруқ берилади. Судялар ҳам буларнинг айби йўқлигини жуда яхши билади. Диктатура режимларида ҳар доим шунақа бўлган. Улар ўзига "халқ душманлари"ни топиши керак. Бу нарса фақат демократик давлатларда йўқ. Бошқа давлатларда диктатор ўзининг ҳукмдорлигини ошириш мақсадида халқ ундан қўрқиши учун мана шунақа нарсаларни ўйлаб топаверади¸ дейди Суръат Икромов.
Айни пайтда Сирдарёдан ташқари, Жиззах ва Тошкент вилоятларида жиҳодчилар айблови билан 200 дан зиёд диндор устидан маҳкама жараёни давом этаяпти.