Хайрулла Ҳамидов устидан бораëтган маҳкама жараëнига тааллуқли сўнгги тафсилотларни Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов хабар қилди.
Суръат Икромов: Демак¸ мана бугун суд бўлиб ўтган. Давлат айбловчиси шу 19 кишига суддан 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосини сўради. Бундан ташқари 10 кишига 6 йилдан ва 4 кишига уч йилдан қамоқ жазоси сўради.
Хайрулла Ҳамидовга¸ Инамутдинов Умидга¸ Инамуддинов Абдукаримга¸ Тоғаймуродов Оролга¸ Ботиров Баҳодирга 7 йилдан қамоқ жазоси беришни илтимос қилган.
Жўраев Зоирга¸ Зиëев Ғуломга¸ Байбоев Абдураҳимга¸ Файзиев Улуғбекка¸ Ибрагимов Дониëрга¸ Тўрақулов Аброрга¸ Қаюмов Анваржонга¸ Қаюмов Муҳаммадниëзга ва Исмоилов Тоҳиржонга 6 йил қамоқ жазоси сўралган.
Саидов Азизга¸ Элхўжаев Саидхўжага¸ Ҳикматов Жаҳонгирга ва Сайдуллаев Иззатуллага 3 йил қамоқ жазоси сўралган. Ундан кейин ҳимоячилар чиққан. Ҳар бир ҳимоячи ўзи ҳимоя қилувчи судланувчиларни озод қилиш¸ уларда ҳеч қанақа айблар йўқлигини гапиришган. Охирида ҳамма судланувчи чиққан. Охирги сўз гапирилган. Хайрулланинг асосий қамоққа олиниши уйидан дисклар¸ аудио кассеталар ва диний китоблар бўлгани баҳона бўлган. Тергов органлари мана шу уйда сақланган адабиëтларга ва нималарга асос қўйган.
Озодлик: Хайрулла ўзига қўйилаëтган айбловларни тан олаяптими?
Суръат Икромов: Йўқ¸ йўқ¸ йўқ¸ мутлақо. У ўзининг сўзида гапираяптики¸ буларга асосий баҳона бўлган буларнинг уйда борлиги. Булар эътиборга олмаяптики¸ Ўзбекистон телевидениесида диний материаллар бўйича бир неча марта чиқишлар қилган. Бу рухсат билан очиқдан очиқ бўлган. Уйдаги бор материаллар ўзининг тўғридан тўғри қилаëтган журналистик ишига боғлиқлигини айтган. Лекин нимагадир тергов органлари мана шунда айблаб¸ Хайрулла уйида топилгани учун айбланаëтганлигини гапирган ва ўзининг озод қилинишини сўраган. Иккита модда билан айбланаëтгани мутлақо ноҳақ қўйилганини гапирган. Суддан ўзини озод қилишларини сўраган. Ҳозир суд тугагандан кейин суд ҳозир танаффус қилган. Жума куни соат 10 да ҳукм ўқилиши кутилмоқда.
Озодлик: Бугунги суд ҳам 29 апрелда бўлганидай ëпиқ ҳолатда ўтказилганми?
Суръат Икромов: Ҳа. Бирорта қариндош-уруғлари қўйилмаган. Фақат адвокатлари иштирок қилган¸ фақат мана шу. Эрталабдан бошлаб шу нарса бўлган.
Озодлик: Қариндош-уруғларидан ҳеч ким суд биносига қўйилмаган.
- Йўқ. Бу ҳозир ўша ерда бўлганлардан биридан олинган ахборот¸ дейди Суръат Икромов.
Жорий йилнинг бошида Чиноздаги битта ақиқада бўлган 39 киши иши маҳкамага оширилди. Уларнинг иши уч гуруҳга бўлиб олиб борилмоқда. Дастлабки гуруҳдаги 11 киши апрел ойи бошида 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Иккинчи гуруҳдаги 9 киши суди 27 апрелда бошланган бўлса, Хайрулла Ҳамидов билан яна 18 киши суди 29 апрелда бошланди.
Маълум бўлишича, Чиноздаги ақиқада Хайрулла Ҳамидов амри-маъруф қилган. Ушбу ақиқада иштирок қилган олтмиш кишидан 38 нафари ҳибсга олинган. Тергов пайтида улар ақиқада Хайрулла Ҳамидов ваъзини тинглаганликларини бўйниларига олишган.
Футбол шарҳловчиси¸ кўп ўтмай Наврўз радиоси орқали эфирга узатилиб¸ сўнгра дискларда сотила бошланган диний дастурлари билан ўзбекистонликлар¸ айниқса ëшлар орасида танилган Хайрулла Ҳамидов шу йил 21 январ куни ҳибсга олинган эди.
Аввалига Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳибсхонасида сақланиб¸ кейинчалик Тоштурмага ўтказилган Хайрулла Ҳамидовга дастлаб Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216- моддаси бўйича “ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек, бундай бирлашмалар ёки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш” айби қўйилди.
Аммо февралда бу айб олиб ташланиб¸ эндиликда Хайрулла Ҳамидовга 244-моддаси 1-қисми: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайëрлаш ва тарқатиш айби қўйилмоқда.
Айблов хулосасига кўра¸ Хайрулла Ҳамидов “Жиҳодчилар” диний экстремистик гуруҳига аъзоликда айбланмоқда.