Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:33

Қирғизистондаги ўзбек лидерлари шартнома имзоладилар


Ўшдаги Сулаймон тоғи пойида ўзбек миллий маданий маркази биноси яқин йиллар ичида қад кўтаради.
Ўшдаги Сулаймон тоғи пойида ўзбек миллий маданий маркази биноси яқин йиллар ичида қад кўтаради.

Ўшда қирғизистонлик ўзбеклар ташаббуси билан барпо этила бошланган, аммо 10 йил аввал қурилиши тўхтаб қолган “Халқлар дўстлиги” номли маданият саройи биносини бунёд этиш иши давом эттирилади. 27 май куни Қирғизистондаги ўзбек лидерлари бу борадаги шартномани имзолашди.

Ўшда шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” сайройи қурилиши 1996 йилда Ўш вилоят ўзбеклар жамияти раҳбари Даврон Собиров бошчилигида бошланган. Бинонинг пойдевори қўйлган ва деворлари қисман кўтарилган. Бироқ айрим сабабарга кўра, қурилиш тўхтаб қолган. Даврон Собировнинг айтишича, бугунга келиб бинонинг қуриб битказилиши тарафдорлари ва ҳомийлари кўпайган:

- Қурилаётган иморат ҳақиқатдан халқлар дўстлиги саройи бўлиб қолиши керак. Дўстлик саройи қурилишини бир неча йиллар аввал бери яхши ниятлар билан бошлаган эдик. Лекин инқироз таъсир қилдими, бир оз бирлаша олмадикми, бу қурилиш тўхтаб қолган эди.

Бугун жуда кўпчилик халқ, ёшлар талаби билан, шулар бирлашиб туриб иморатни битказишимизни талаб қилиб қолди. Бунинг тарафдорлари кўпайди. “Биз ёрдам берамиз”, деган йигитлар кўп.

Шунинг учун биз Жалолдин Салоҳитдинов бошчилигидаги Республика ўзбеклар миллий маданий маркази ва Ўш вилояти ўзбеклар жамияти бирга бўлиб шу қурулишни давом эттиришга қарор қилдик, - деди Ўш вилоят ўзбеклар жамияти раҳбари Даврон Собиров.

Ўшдаги "Халқлар дўстлиги" саройи тамал тоши 1996 йилда қўйилган эди.
27 май куни Ўшда маҳаллий расмийлар, ўзбек лидерари ва диний уламолар иштирокида Ўш вилоят ўбеклар жамияти раҳбари Даврон Собиров ва Республика ўзбеклар миллий маданий маркази президенти Жалолдин Салоҳитдинов “Халқлар дўстлиги” саройи қурилишини ҳамкорликда давом этдриш юзасидан шартнома имзолашди.

- Мана шу иморат якунланса, шу ерда болаларимизга бир қанча тўгараклар очилса, улар тўгаракларга қатнашиб ўз билимларини шу ерда мустаҳкамласа, ўқитувчилар ҳам болалар билан бирга бўш вақтларини шу ерда ўтказса, ўзимизнинг маданиятимизни, қадриятимизни, урф-одатларимизни сақлаб қолишга шароитлар яратиб берамиз деган катта умидлар бор.

Бундан ташқари, бу жойларда музейлар қиламиз деганмиз. Ўшимизда ўтган улуғ сиймоларни яхши биласизлар. Шавкат Раҳмондек ажойиб, оташин шоирларимиз, Мирзакалон Исмоилийдек, Иззат Султондек, қолаверса, Ўшда ўз изини қолдирган Эшматов хожи акамиз бор. Шу кишиларнинг барчасини сиймоларини абадий қилиш учун ўзимиз тайёрлаган нарсаларни музейларга қўйиш умидидамиз, - деди Даврон Собиров.

Қирғизистон Республика ўзбеклар миллий маданий маркази президенти Жалолдин Салоҳитдиновга кўра, ушбу бино Қирғизистондаги барча халқлар дўстлиги учун хизмат қилади.

- Шаҳримизда халқлар дўстлиги деган саройимиз бор. Бу фақат ўзбек миллий маданий маркази эмас, ўз номи билан халқлар дўстлиги уйи бўлади. Биномиз қурилиши бошланган. Бу нарса Даврон аканинг бошчилигида бошланган. Худо хоҳласа, биргалашиб, Даврон ака ва Абдурашит акалар билан шу бино қурилишини давом эттириш ниятидамиз,- деди Жалолдин Салохитдинов.

Айтб ўтиш жоизки, “Халқлар дўстлиги” биноси қурилиши бўйича шартнома имзолаш тадбирида маҳаллий ҳукумат ва Ўш шаҳар кенгаши депутатлари ҳам иштирок этишди. Расмийлар ҳам ўз навбатида бино қурилиши учун моддий ва манавий томондан ўз ҳиссаларини қўшишларини билдиришди:

- Апрел воқеаларидан кейин халқимиз бир қанча синовлардан ўтди. Мен айтмоқчиманки, Халқлар дўстлиги биноси номи ҳам айтиб турибди, Ҳудо хохласа қурилиши битса, кўп миллатли Ўш шаҳри халқларни бирлаштирувчи, исмига жисми ярашган сарой бўлиб, халқимиз орасида миллатлар аро низо чиқмаслигига хизмат қилувчи, халқлар бошини бириктирувчи сарой бўлишини Худодан сўрайман, - деди Ўш шаҳар ҳокими ўринбосари Темур Қамчибеков

Қўшимча қилиб ўтамиз, Ўшда апрел воқеаларидан сўнг бир неча маротаба ўзбекларнинг тинчлик митинглари ўтазилган. Ушбу митингларда кўплаб ўзбеклар ушбу “Халқлар дўстлиги” биноси қуриб битказилшини талаб қилишган. Митинглар чоғида ўзбек лидерлари томонидан бино қурилишини давом эттириш учун марафон ўтказилиши мумкинлиги ҳам айтилган.
XS
SM
MD
LG