Маоши ёки нафақаси пластик карточкага тушган, аммо қўлига тегмаган аҳоли вакиллари — талабалар, ўқитувчилар ва пенсионерлар пластик карточка тизимидаги тескари жараённинг навбатдаги босқичидан ўзига енгиллик қидирмоқда.
“Тошшаҳартрансхизмат” ассоциацияси матбуот хизматининг “Регнум” агентлигига хабар қилишича, тўлов терминаллари ҳозирча Тошкент шаҳридаги бир неча серқатнов йўналишларидаги автобусларга қўйилган.
Улардан бири, Озодлик билан суҳбатда тошкентлик ўқитувчига кўра, Тошкентнинг Юнусобод даҳасини Эски шаҳар ва Чилонзор даҳаси билан боғлайдиган 43-йўналишдаги автобусдир.
- Лекин бу йўналиш бўйича 6 та автобус қўйилган бўлса, улардан фақат 1 тасидагина кўрдим электрон ҳақ тўлаш ускунасини. Лекин ҳали ундан фойдаланиб кўрмадим, тўғриси. Табиий равишда нақд пул талаб қиладиган нарса бу йўлкира эди. Автобус, маршруткаларда юришга мажбурсиз, улар эса нақд пул олар эди. Қўлингизга маошингизда бериладиган нақд пул эса ҳеч нарсага етмас эди. Агар бу терминаллари транспортга ҳам ўрнатилиб, нормал ишга тушса, албатта аҳолининг мушкули бироз осонлашар эди, дея умид қилади бу ўқитувчи.
Шаҳардаги жамоат транспортларида синовдан ўтказилаётган терминал хизматига муҳтож бўлган яна бир табақа – талаба ва ўқувчилар учун ҳам бу яхши хабар бўлмоқда.
Олий ўқув юрти талабаларидан бири бўлган суҳбатдошимиз шу кунга қадар тўлов терминаллари хизматидан давлат ва хусусий таксопаркларга тегишли бўлган таксиларда фойдаланган.
- Тепасига шахмат белгиси, яъни такси белгиси ўрнатилган таксиларда шунақа терминаллари бор. Шарт тўхтатасиз, савдо қиласиз, нақд пул бериб кетаверасиз. Агар нақд пул бўлмаса, савдолашасиз-да мажбур.
Озодлик: Яъни салонида тўлов терминали бўлган, давлат ёки хусусий таксопаркларга қарашли таксилар билан ҳам километрига қараб ўтирмасдан, савдо қилса бўлади?
- Ҳа, бўлади. Фақат бунда нақд тўлайсиз. Лекин нақд пул бўлмаса, унда пластик билан тўлайсиз ва қанча вақтингиз кетса ҳам, тепасида такси белгиси бўлса, сариқ машинани кутиб ўтираверасиз мажбур. Шунинг учун терминали йўқ киракашларнинг харидорлари ҳам қисқариб кетган. Чунки траспортга иши тушадиганлар орасида қўлида нақд пули борлар тобора камайиб бормоқда, дейди талаба суҳбатдошимиз.
Шу тариқа расмий рақамларга кўра, аҳоли маош ва нафақаларининг 30 фоизи, норасмий маълумотларга кўра эса, 50-70 фоизи пластик карточкаларга ўтказиб берилаётган бир пайтда ҳануз нақд пул билан тўланаётган йўл ҳақини энди автобусларда ҳам карточкадан тўлаш имкони пайдо бўлаётгани йўловчилар кўнглига бироз ёруғлик солаяпти.
Аммо бундай тизимни, навбатдаги пенсионер суҳбатдошимиз фикрича, аслида катта шаҳарларда эмас, ойлик маош ва нафақаларининг 100 фоизини пластик карточка шаклида олаётган вилоятлардан бошлаш керак эди.
- Шаҳарда кун бир амаллаб ўтади. Областларда аҳолининг маоши, пенсияси 100 фоиз пластикка ўтказиб юборилган. Нақд пул қилиш учун 30 километрлаб йўл босиб, бир жойларга бориб келиши керак. Шунинг учун аслида вилоятлардан бошлаш керак буни. Нима қилсин, бечора одамлар, қўлида нақд пул бўлмаса, пиёда юрсинми?! Уларга аслида транспортни терминаллаштириб бермасликнинг иложи йўқ, дейди у.
Ҳозирги кунда республика вилоятларидаги шаҳарларда аҳоли фойдаланадиган транспортнинг асосий қисмини хусусий транспорт воситалари ташкил қилмоқда. Демак, бир ҳовучгина шаҳар транспортини терминаллаштириш вилоятдаги аҳолининг узоғини у қадар яқин қилолмайди.
- Аммо хусусий транспорт воситаларига мажбурий терминал ўрнатиш ҳам уларнинг мушкулини осон қилолмайди, чунки яна ўша тирикчилигим ўтсин, деб югуриб юрган оддий халққа қийин бўлади, дейди пенсионер суҳбатдошимиз.
Аслида пластик карточка тизимининг жорий этилиши-ю, аҳоли пулларининг 2009 йилдан бошлаб пластик карточкага ўтказиб берилиши тескари бир жараён бўлди, деган фикрни билдирди яна тошкентлик ўқитувчи.
- Пластик карточкадан фойдаланишга ҳали ташқаридаги савдо муҳитини тайёрламасдан туриб, ойлигимизни карточкага ўтказиб юборгани бизда норозиликни пайдо қилган. Мисол учун, аҳоли савдо қиладиган бозорларда терминаллар йўқ. Аҳоли учун зарур дорихоналарда ҳам йўқ. Борлари ҳам тез-тез "терминал бузилган" деган эълонни осиб қўйишади. Фақатгина 30 фоиз атрофидаги йирик супермаркетларда терминаллар бор. Аммо менга ўхшаган ўқитувчи бунақа маркетлардан ойига 3 та бозор қилса, тамом - ойлиги тугайди шу билан. Шунинг учун иложсиз мажбур бўламиз пластикдаги пулни нақд пулга айлантиришга. Банкка борсангиз эса нақд пул йўқ. Икки кунлаб пойлаб олсангиз ҳам атиги 30 минг ўзбек сўми беради. Эшигига шу тўғрида банк начальнигининг буйруғини осиб қўйишган, дейди ойлик маошининг 60 фоизга яқинини пластик карточкада олаётган тошкентлик ўқитувчи.