Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:42

Эркин микрофон - Ўшликларга янги "сюрприз" ваъда қилинмоқда


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Мудҳиш қирғинни бошдан кечириб¸ айни кунларда қўрқув исканжасида кун ўтказаëтган ўшлик ўзбеклар¸ ўз маҳаллларида зачистка ўтказаëтган қирғиз ҳарбийлари бедодлигидан гапиради.



Қирғиз ҳарбийлари ўзбекларни қўрқитишда давом этмоқда


Ўшдан сим қоққан суҳбатдошимиз айни кунларда ўзи истиқомат қиладиган Алишер Навоий кўчасида “зачистка” давом этаётгани ва 45 ёшгача бўлган ўзбек йигитлари ҳибсга олинаётгани ҳақида сўзлади.

- Мен Алишер Навоий кўчасида яшайман. Тоғнинг тагида. Уруш тўхтади¸ деб ҳаммага шунақа нарсаларни кўрсатмоқчи бўлаяпти. Лекин унақа бўлмаяптида. Ҳаммани териб чиқиб кетиб ҳаммага “Сартлар чиқиб кетсин¸ бир ой муҳлат” деб айтаëтган экан. Энди бу нарса ҳарбийлар орқали бўлаяпти.

Озодлик: Қаердан чиқиб кетсин деб муҳлат қўйишаяпти?

- Қирғизистондан чиқиб кетсин¸ деяпти экан.

Озодлик: Ким кимга нима дебди? Бу миш-мишми ëки аниқ бир гапми?

- Оилам шунақа дедида. Кейин 12 июлга қанақадир сюрпризи бор экан. Кеча беш-олтита одам билан гаплашган эдим. Ҳамманинг оғзидан шу гапни эшитдим. Агар олдини олишнинг иложи бўлса¸ ҳаракат қилсанглар¸ деб шу хусусда нима қилган эдим. Ҳарбийларнинг оғзидан чиққан гапларда булар. Маҳалламдан камида беш-олти болани олиб чиқиб кетган. Қаттиқ уришган.

Озодлик: Исм-шарифларини айта оласизми? Биз телефон қилган жойларимиз “Бизларга исм-фамилия айтинглар. Аниқлаб берамиз. Биз ҳеч кимни ураëтганимиз йўқ” деяпти.

- Мен ҳозир исм-шарифларини айтсам¸ мен биламанда¸ Қирғизистонда яшаб катта бўлган одамман. Сиздан бекитиқча олиб чиқиб кетиб у болаларни ëмон қилади. У болага ҳаëт тугайдида бундан кейин. Мана ҳарбийлар ураëтган жойда маҳалла оқсоқоллари зўрға ажратиб олибди. Алишер Навоий кўчасига бориб сўрасангиз ҳам айтиб беришади битта ëш болани қанақа қилиб қутқариб олганларини. 45 ëшгача одамни олиб чиқиб кетаяпти ҳозир. Хуллас Қирғизистондан чиқиб кетишга мажбур қилаяпти экан. 12 июлда қанақадир сюрприз бор экан. Шунинг олдини олсанглар¸ деган илтимос эди. Қирғизлар ўзи айтганда. Бу урушдан олдин айтилган нарса эди. Шу нарса мана бўлиб чиқди. Яна битта сюрпризи бўладиган бўлса¸ билмайман халқ нима қилади? Энди гўдакларни қириб юборадида. Аëллар¸ гўдаклар қолди¸ холос. Ëш болаларни қочириб юборишди. Подвалларда ëтибди болалар¸ дейди ўшлик суҳбатдошимиз.

Бу суҳбатдошимизнинг яқинларига айтилгани каби таҳдидларни июн ойидаги қонли воқеалардан буён жуда кўплаб ўшликлар тилга олди.

Аввалига 22-23 июн кунлари кутилган¸ кейин эса 1 июлга ваъда қилинган “сюрприз” мана энди 10 ва 12 июл кунларига ваъда қилинмоқда экан.

Бу сюпризлар эса, Озодликнинг аввалги ва шу кунги дастурларида иштирок этган таҳлилчилар, кузатувчилар ҳамда оддий ўшликлардан эшитганингиздек, халқ тинчини бузиш¸ ҳамда маҳаллий ўзбекларни ваҳимада тутиб туриш, шу орқали уларни бу ҳуддуддан сиқиб чиқаришни истовчиларнинг пухта стратегияси маҳсули ўлароқ баҳоланмоқда.


Давлат нега ўзбекларни таъқиб қилишни тўхтатмаëтир?

Ўзбекистондан сим қоққанлар ҳам Қирғизистон жанубидаги воқеаларга ўз муносабатини билдиришни истади. Жумладан, андижонлик Нўъмонжон Мамасултонов қонли воқеаларнинг култепалар устида уйсиз қолган жабрдийдалари тақдиридан куйиниб, халқаро жамоатчиликка мурожаат қилди.

- Мана шу Қирғизистонда¸ мен умуман эътибор берганим¸ Жанубий Қирғизистонда асосан ўзбеклар яшагани муносабати билан бирорта ўзбек раҳбар йўқ.

Озодлик: Раҳбар деганда қайси маънода раҳбар деяпсзи? Давлат органларида ишлайдиган раҳбарми ëки етакчилик қиладиган лидерми?

- Давлат органларида ишлайдиган амалдорлардан бирортаси йўқ. Кечаги комендант биродаримиз билан савол-жавоб бўлиб турганда кўп нималарни айтиб туриб¸ асосан қирғизлар билан ҳаммаси баробар¸ тенгма-тенг деган мазмунда нима қилиб интервью берди. Асосан ëнган¸ ўлганлар бари ўзбеклар бўлдику. Бунга нимага эътибор бермайди Қирғизистон катталари? Бу биринчиси.

Иккинчиси¸ ҳозир ëзда ялангда ҳам яшайверади. Эртага аëз келса¸ қиш келса¸ қаерда яшайди улар бола-чақаси билан? Олдинда солдат¸ орқасида мародëрлар. Наҳотки бутун дунë шунга эътибор бериб¸ шуни текшириб¸ шаффоф нима қилишга ҳаракат қилмаяпти? Аввалдан давлат миқëсида миллатчилик ривожланиб келган экан. Бўлмаса “Ўзбеклар ватанингга жўна” деган мақола давлат матбуотида эълон қилинадию¸ бунга давлат эътибор бермайдими? Қаранг давлатнинг йўқлигини. Мақолага ўзининг муносабатини билдириб “Йўқ¸ биз ота жойимиздан ҳеч қаерга кетмаймиз” деганларни таъқиб қилиб¸ ҳозир ҳам давлат миқëсида бор деб ўйлайман. Исломда иккита миллат бор¸ холос. Бири ислом миллати¸ бири куфр миллати. Миллатчилик умуман ëмон иллатда. Шундай деб ўйлайман мен. Мусулмонлар ҳаммамиз бир миллатмиз. Аввало бутун дунë апрел воқеаларида қирғиз халқига тасанно айтган эди. Июн воқеалари бутун қирғиз халқига позор бўлди деб ўйлайман¸ дейди Нўъмонжон Мамасултонов.


Бу ишларни Россия қилди....

дейди самарқандлик Абдужаббор ака 2000 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган Қирғизистон қирғинига муносабат билдира туриб.

- 2000 дан зиëдроқ ўзбеклар ўлдида энди. Бунинг асосий сабабчилари учинчи куч деяпти. Учинчи куч ким эди у? Уларнинг ўзларининг армияси Ўшга¸ Жалолободга киритилди. Аскарлари ўзбекларни отаяпти. Юқоридан буйруқ бўлмаса¸ президентданми¸ ҳукумат вакиллариданми¸ ҳеч қачон ўзбекка тегмайди улар. Юқоридан қандайдир нима борда. Шунинг учун шу ишлар бўлаяпти. Бу ерда учинчи куч ким? Россия бўлиши мумкин. Россия қирғиз президентига зуғум ўтказаяпти. Ваъдалар берилган бўлиши мумкин. Бир оғиз гап билан солдатлар ўзбекларга тегмайди ҳам¸ зуғум ҳам ўтказмайди. Бу ерда Россиянинг қўли бор, деб тушунаяпман мен.

Озодлик: Бу Россияга нима учун керак?

- Биринчидан¸ Россия ҳам¸ Америка ҳам мусулмонларга қарши. Иккинчидан¸ Россия қандай бўлмасин бу ерга кириши керак. Ўзбекистон билан жанжал чиқариши керакда. Мақсади Ўзбекистонга кириш. Ташқаридан куч бўлмаса¸ ичкаридан Бакиевнинг одамлари қила олмайди бу ишни ҳеч қачон. Россия ҳар нарсага қодир. Чеченларни ҳам Россия қилди¸ қанча одамни қириб юборди. 2000 ўзбек ўладими¸ кўпроқми фарқи йўқ. Мақсад Ўрта Осиëга кириб олиш. Америка қилмайди ҳозир. Америкага у нарса керак эмас. Лекин Россияга керак шу нарса¸ дейди самарқандлик Абдужаббор ака.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG