Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:21

Президент қаҳрамонларни танлади


Ўзбекистон қаҳрамони Патилахон Эргашева
Ўзбекистон қаҳрамони Патилахон Эргашева

Ўзбекистон мустақиллигининг 19 йиллиги арафасида, одатдагидек, бир гурҳ ўзбекистонликлар президент фармони билан турли даражадаги мукофот ва унвонлар билан тақдирланди. “Ўзбекистон қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган уч ўзбекистонликдан бири Патилахон Эргашева Озодлик саволларига жавоб берди.


Озодлик: Мукофотлар муборак бўлсин. Табриклаймиз.

- Раҳмат.

Озодлик: Сизларга уновон берилгани муносабабти билан Ўзбекистон ахборот агентлиги сайтида катта мақола чиқди. Манa ҳозир расмингизга қараб турибман. Расмингизни ҳам чоп этишибди. Шунга сизнинг муносабатларингиз¸ ҳис-туйғуларингиз қандай?

- Менга берилган юксак мукофот аввало муҳтарам юртбошимизнинг биз қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларига кўрсатаëтган доимий оталарча ғамхўрликлари деб биламан. Бизнинг давлатимизда инсонлар мана улуғланиб¸ унинг меҳнати қадрланишига яна бир бор гувоҳ бўлдимда. Мен бахтли инсонман. Мустақиллик берган имкониятлар¸ юртимиз осмони мусаффолиги¸ тинч ва самарали меҳнат қилиш учун яратилган шарт-шароитлар битта мен эмас ҳамма фермер ва деҳқонларни фидокорона меҳнат қилишга ундаяпти. Муҳтарам юртбошимизнинг ҳар сафарги вилоятимизга қилган сафарлари чоғида меҳнаткашлар билан очиқ мулоқот қилиши¸ бизнинг камчилик ва муаммоларимизни бирга қаттиқ қайғуриб¸ кўрсатиб берган кўрсатмалари¸ айтилган дил сўзлари бизга куч¸ ғайратимизга ғайрат қўшаяпти. Фермер хўжалигимиз 2005 йилда ташкил топган. Туманда пахтада уруғчилик етиштириш бўйича ягона ҳисобланади. Ўтган йил ҳосилдорлик 40 центнердан ошди. Ғаллалар 60 центнердан бўлаяпти.

Озодлик: Мана сиз менга ўхшаган фермерларга ва деҳқонларга президентимизнинг муносабати бу дедингиз. Сизга ўхшаган фермерлар ва деҳқонлар жуда ҳам кўп Ўзбекистонда. Бу унвон айнан сизга берилишининг сабаби нимада экан?

- Мен аввало ўзимга билдирилган ишончдан¸ камтарона меҳнатимга берилган баҳо деб биламан. Муҳтарам юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовга¸ туман ва вилоят ҳокимларига чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Бундан буëн ҳам қудратим етганича она ватанга¸ тинчлик ва фаровонликка меҳнатим билан ўз ҳиссамни қўшаман.

Озодлик: Мана қанча фермерларнинг номзодлари кўрсатилган. Айнан сизнинг танланишингизнинг сабабларини ўзингиз биласизми?

- Энди шу тасодифан бундан 10 кун бурун вилоятдан чақиришиб¸ “Сизнинг номзодингизни шунга тавсия этамиз. Ўтиб кетсангиз” деб нима қилган эди. 10 кундан бери ҳаяжондаман.

Озодлик: Патила опа¸ мана сиз суҳбат бошида президент Фарғонага келиб деҳқонлар билан¸ фермерлар билан учрашган деб айтдингиз. Сиз ҳам олдин учрашганмидингиз президент билан Фарғона сафарларида?

- Фарғонага 2008 йили келишганда учрашганман.

Озодлик: Шуни мен сал эслагандай бўлаяпман. Президент Бувайдага келганмиди ëки сиз Фарғонага борганмидингиз?

- Йўқ¸ Фарғона туманига борганмиз.

Озодлик: Таклиф қилишганми сизларни?

- Ҳа. Пахтазорда учрашганмиз.

Озодлик: Пахтазорга таклиф қилишганми?

- Ҳа.

Озодлик: Адашмасам ўшанда сиз суҳбатлашган эдингиз президент билан-а?

- Ëнимдаги фермер суҳбатлашган. Биз ҳам ўша ерда турганмиз.

Озодлик: Ўша пайтда президентнинг назарига тушган экансизда.

- Ҳа¸ албатта.

Озодлик: Аëл бўлиб фермер бўлиш¸ бунақа катта хўжаликни юритишнинг ҳам ўзи эмас. Бу жуда катта меҳнат¸ машаққат.

- Яқин 45 йил даланинг ичида ишладим. 25 йил бригада бошлиғи бўлиб ишладим. 2005 йилдан фермер хўжалигига раҳбарлик қилаяпман. Меҳнатларимизнинг самараси. Танлаб олади. Ўтказамиз деб вилоятдагилар беш йилдан бери тайëрлайди мени. Ҳар йили номзодимни кўрсатаверди.

Озодлик: Демак¸ номзодингиз бешинчи йилда ўтди.

- Олтинчи йили ўтди.

Озодлик: Қандай асосда танланаркан? Қанақадир талаблари бор эканми бу танловда?

- Бунинг талаблари энди қилган меҳнатингизнинг самарасида. Мен қаердан билай энди. Мустақил бўлганимиздан киетйин 1995 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими унвонини олганман. 2002 йили Меҳнат шуҳрати ордени олганман. Мана энди қаҳрамонлик насиб қилибди.
XS
SM
MD
LG