Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:25

Қозоғистонда яна икки ўзбек қочқини ҳибсга олинди


Қозоғистон расмийлари бир неча ойдан бери ўнлаб ўзбек қочқинларини ҳибсга олди.
Қозоғистон расмийлари бир неча ойдан бери ўнлаб ўзбек қочқинларини ҳибсга олди.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўзбекистонлик яна икки қочқин ҳибсга олинди. Бири қочқинлик мақомини олган Умид Ўринбоев, иккинчиси бошпана изловчи сифатида рўйхатга олинган Фазлиддин Умаровлар айни пайтда Олмаота Ички ишлар бошқармасида сақланмоқда. Улардан бири товламачиликда айбланмоқда.


Қочинларнинг яқинларидан бири Абдуллоҳнинг Озодликка айтишича, диний эътиқоди боис таъқиб учраб, Ўзбекистонни тарк этган йигитларнинг халқаро ҳимояга олинганини Қозоғистон миграция хизмати мутлақо инобатга олмаётгани бошқа қочқинларни жиддий хавотирга солиб қўйган.

- Ўринбоев Умиджон Қозоғистон республикасига келиб, БМТга топширган ва кейин унга қочқинлик мақоми берилган эди. Департаментга топширилгандан кейин бу нарсаларни бекор қилишдими, Умаров Фазлиддиннинг сертификати бор эди. Май ойида департамент орқали бўлиши учун ҳар битта қоғозимиз департаментга топширилган эди. Департаментга топширилгандан кейин 30та одамни қамаб қўйишгандан кейин уларнинг ҳам, кўчадагиларнинг ҳам БМТ берган статусини бекор қилишди. Бу нарсани БМТ ходимлари ҳам эшитишди. “Биз адашиб бериб қўйган эканмиз”, деган гапларни айтишяпти...

Озодлик: Расман айтишганми буни ë ўзаро суҳбатда айтишганми?

- Ўзаро суҳбатда кўчада учрашилганда суҳбатда айтилган экан.

Озодлик: Ҳозир сизларга маълуми Умид Ўринбоев ва Фазлиддин Умаровлар ҳибсга олинганми ëки бошқалар ҳам борми?

- Ҳозирги пайтга келиб менинг билганларим Умаров Фазлиддин ва Ўринбоев Умиджонни кўчада патрул хизмати ушлаб олиб кетган. Ўринбоев Умиджонни олиб кетаëтганда “Шеригингнинг розиски бор экан. Шунинг учун олиб кетишибди қамоқхонага” деб айтган экан. Кейин Ўринбоев Умиджонни судга олиб боришганини билиб қолдик. Телефонда гаплашишга ҳаракат қилган эдик. Денис Живагага телефон қилиб “Иккита қочқиннинг қаердалигини тушуна олмаяпмиз. Аниқ бир маълумотимиз йўқ. Хабар борми сенда?” деб сўрасам, Умаров Фазлиддин номига Қозоғистон фуқаросидан тилхат тушган¸ деяпти. Ўринбоев Умиджонни патрул хизмати олиб кетишидан 3-4 кун олдин департамент икки ойлик муддатга регистрация қилиб беришга берилган направлениесини ўзим ўқиган эдим. Департаментдан берилган қоғозлари ëнида эди. Кўчада патрул хизмати ушлаб олиб кетгандан кейин ҳам, ҳозирги кунгача ўтирган милицияхонадагилар ҳам у қоғозларни умуман эътиборга олаëтгани йўқ.

Озодлик: Қолган 29та қочқин ҳақида нима гап-сўзлар бор?

- Улар ҳақида аниқ бир гап билмайман. Эркакларни иккига бўлишган дейишади. Ярми изоляторда, ярмини КНБда дейишаяпти. КНБда бир ойлар олдин аëллари билан учрашиб туришга рухсат беришган эди. Ҳозир учрашувга умуман йўл қўйишмаëтган экан. Фақат кийим-кечак, озиқ-овқат беришаëтган экан.

Озодлик: Аҳволи, соғлиғи ҳақида бирор гап борми?

- Ҳибсда ўтирган одамнинг соғлигини яхши деб бўлмаса керак. Битта одам чиқди. У одам ҳалигача ўзига кела олгани йўқ. Ҳозир мазаси йўқ. Фазлиддинни мошинничествода айблашаяпти. Кўчада қолганлар ҳозир хавотирда. Улар мана шунақа тилхатлар билан бемалол ҳибсхонага олиб бориб, хоҳлаганича олиб ўтиради¸ деб чўчишаяпти.
XS
SM
MD
LG