Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:38

Сайлов чўмичи сувдан кўтарилди


1 ноябр куни МСК сайлов расмий натижасини эълон қилди.
1 ноябр куни МСК сайлов расмий натижасини эълон қилди.

Қирғизистон парламенти – Жўғўруқу Кенешга беш партия қабул қилинди. Қирғизистон Марказий Сайлов комиссияси дастлабки натижаларни деярли ўзгаришсиз қолдирди ва парламентга кириш учун белгиланган 5 фоизлик тўсиқдан аввал эълон қилинган 5 партия ўтганини маълум қилди.


Булар “Ата-Журт”, Социал-демократлар, “Ар-Намис”, “Республика” ва “Ата-Мекен” партияларидир.

Хабарингиз бор, дастлабки натижалар эълон қилинганидан сўнг сиёсий партиялардан баъзилари бу натижаларга эътироз билдирган ва хусусан, сайловчилар сонига оид қўшимча рўйхатлар ва протоколлар мувофиқлигини текширишни талаб қилган эди.

Бундан ташқари, Ўш ва Жалолобод шаҳридаги бер неча участка протоколлари йўқолиб қолгани ҳам хабар қилинган эди.

Озодлик мана шу маълумотларга ойдинлик киритиши ҳамда якуний расмий натижаларни сўраб, Марказий Сайлов комисияси аъзоси Абдумўмин Мамарайимов билан суҳбатлашди.

- Сайлов натижалари бўйича дастлабки берилган маълумотлар деярли ўзгаргани йўқ. Аввалдан айтиб келинаëтган беш партия парламентга ўтди. Булар “Ата-Журт”, Социал-демократлар, “Ар-Намис”, “Республика” ва “Ата-Мекен” партиялари.

Озодлик: Бу пайтгача кўпгина партиялар ўртасида сайловчиларнинг сонига оид қўшимча рўйхатлар бўйича жанжаллар пайдо бўлган эди. Кейин сайлов комиссияси берилган овозлар билан протоколлар мувофиқлигини текшираëтгани ҳақида хабарлар берилган эди. Шу жараëнлар ҳақида икки оғир тўхталсангиз.

- Биринчидан, сайловнинг шу кунгача чўзилиб кетишига сабаб бўлган нарса қўшимча рўйхатга ëзилган кишилар сони кутилмаган даражада кўп бўлиб кетганлиги сабаб бўлди. Ана шунга кўра, олтинчи партия Адҳам Мадумаров бошқарган партия 5 фоизлик бўсағадан ўтмай қолди. Айнан шу нарсаларни аниқлаб, сўнгги нуқтани қўйиш мақсадида вакилларнинг иштирокида биз бир қанча сайлов участкаларининг ҳужжатларини очдик. Рўйхатларни текширдик. Асосий ва қўшимча рўйхатларни текшириб, аниқлагандан кейин ўшанинг орасида айрим ўзгаришлар бўлди. Бироқ унчалик катта эмасда. Охир-оқибатда аввал айтилган 198 мингдан ошиқроқ овоз ўша ҳолатда сақланиб қолди.

Озодлик: Қўшимча овозлар¸ деган муаммо қаердан пайдо бўлганини ҳам айтиб ўтсангиз.

- Бунинг сабаби шундаки, аввало айтиш керак сайловларга рўйхатлар тузишга бизда маҳаллий ҳокимият органлари жавоб беради. Ана шу рўйхатлар яхши тузилмай қолганлигини биз бўйнимизга олишимиз керак. Сайловчиларнинг рўйхатини тузишда жуда кўп хатоларга, камчиликларга йўл қўйишган. Оқибатда сайлов рўйхатларига кириши керак бўлган кишилар ўша рўйхатга кирмай қолган. Сайлов куни ўша кишилар ўзларининг паспортларини олиб рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумот билан сайлов участкаларига келишган. Бу ҳолатда қонун бўйича қўшимча рўйхатга киргизиб, бюллетен бериб, овоз беришга имконият яратиб бериш керак. Мана шунинг оқибатида сайловчилар сони кўпайиб кетган.

Озодлик: Ўш ва Жалолободдаги сайлов участкаларига оид протокол ҳужжатлари топилмади деган маълумот ҳам бўлган эди.

- Бундай маълумот чиққанлиги тўғри. Ана шу иш участка бўйича муаммо бўлди. Ўшдан иккита, Жалолободдан иккита. Жалолободда Тўқтағул туманидан топишди. Туман сайлов комиссияси участкалардан ҳужжатларни олиш пайтида омборга ташлайверганда. Ўшанинг ичида айнан биз истаган участканинг рўйхати батареянинг орқасига тушиб қолган экан. Ўша ердан топиб уни олиб келишди. Қабул қилиб, яна партия вакиллари иштирокида очиб, уни ҳам текшириб кўрсатдик.

Озодлик: Мана шулар махсус йўқотилган бўлиши мумин деган тахминлар ҳам бўлган эди.

- Йўқ, ундай гап йўқ. Ҳар бир партия вакили ўтмай қолган бўлса ëки норозилик бўлган бўлса, ҳар бир майда-чуйда сабабга маҳкам ëпишиб, сайловнинг қонунсиз ўтганлигини исботлашга ҳаракат қилиб кўришди. Уларни ҳам тушунса бўлади албатта¸ алам аччиқ. Сиз айтган ҳозирги савол ўринсиз. Уни бекитиб яшириш сайлов комиссиялари учун аксинча зарарли. Битта рўйхатни ҳам талаб қилиб ололмабди дегани шармандалик бўларди улар учун. Ҳамма участкалардан рўйхатлар топилди. Партия вакиллари иштирокида улар текширилди. Тегишли жойларда нотўғри ëзилиб қолган рақамлар ўрнига қўйилиб, бугун сайлов натижаларини чиқаришга муваффақ бўлдик.
XS
SM
MD
LG