Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:36

Ҳаж ибодати якшанба куни бошланади


Якшанба 14 ноябр тонгдан бу йилги Ҳаж ибодати бошланади ва Саудияда Қурбон Ҳайити 16 ноябрга кутилмоқда. Айни пайтда¸ бу йил Саудия Арабистонига Ҳаж зиёрати учун бораётган мусулмонлар сонининг ўтган йилгига нисбатан қарийб бир миллионга кўп экани айтилмоқда.



Ўтган йили дунёнинг турли давлатларида чўчқа гриппи тарқалгани боис, ҳажга келувчилар сонига чеклов қўйилган ва расман, 2,5 миллионга яқин зиёратчининг Ҳаж ибодатини адо этгани хабар қилинган эди.

Бу йил эса зиёратчилар сонининг камида 3¸5 миллион бўлиши ва якшанба куни тонгдан бошланадиган Ҳаж ибодати чоғида зиёратчилар тиқилинчлиги билан боғлиқ муаммолар юзага чиқиши мумкинлигидан хавотирлар айтилмоқда.

Ҳозирча Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги бу ҳолат борасида бирор расмий баёнот бергани йўқ.

Аммо Макка ва Мадина шаҳарларидаги вазият ҳақида у ерда истиқомат қиладиган ўзбекистонликлардан бири Абдулла Азим билан суҳбатдан маълум бўлишича, шу кунларда ҳам масжидул Ҳарам атрофида зиёратчилар ниҳоятда гавжум ва намоз вақтларда бу ҳудудларда яқинлашиш қийинлашиб қолган.

- Одамларнинг кўплиги бу йил бизларга, шахсан менга билингани Ҳарамда одам кўпайиб кетганлигидан билдик шу нарсани. Олдинги йилга қараганда анча кўп. Олдинги йил чўчқа гриппи баҳонасида ëки Ҳарамнинг орқасидаги кўп меҳмонхоналарнинг бузилиши сабаби биланми озроқ одамга рухсат берилган. Бу йил кўп. Йўлларда ҳам текширув қаттиқроқ кетаяпти. Маккага киришда хоҳ Мадинадан бўлсин, хоҳ Риëздан, хоҳ Жиддадан бўлсин кириш олдинги йилга қараганда қаттиқроқ.

Озодлик: Қандай текширишади? Ким текширади?

- Масалан мен Мадинадаман. Менинг ўтишимга ҳукумат рухсат бермайди. Ҳаж қилиш учун ҳукуматдан рухсат олишим керак. Шу ернинг халқини ҳам рухсатсиз Ҳажга қўймайди. Рухсат билан бориш ҳам камида 500 доллар миқдорида бўлади.

Озодлик: Расман шунча пул тўлаш керак.

- Ҳа.

Озодлик: Бу йил тахминан қанча одам кутилаяпти? Ўтган йил ўзлари 2-2,5 миллион деб расман эълон қилган эди. Биз кўп ахборот сайтларида кузатаяпмиз “3,5 миллиондан ошиши мумкин” деган тахмин бор.

- Бўлса бордир. Аниқ сонини айта олмайман. Фақат олдинги йилгидан кўп дея оламан. Вазият ëмонмас яхши. Хизматлар қилинаяпти ҳожиларга ҳукумат томонидан.

Озодлик: Бу йил одам кўплиги учун назорат кучли-а?

- Маккага кириш назорати кучли.

Озодлик: Ҳаж қачон бошланади?

- Ҳижрий йил бўйича 8 зулҳижжадан бошланади. Якшанба куни бўлади.

Озодлик: Эрталабдан бошланади-а?

- Эрталабдан Минога чиқиш бошланади. Эртаси куни Арофат бўлса, индинга Қурбон Ҳайит бўалди. Яъни сешанба куни Қурбон Ҳайит бўлади.
XS
SM
MD
LG