Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:35

Ўзбекистондан Афғонистонга ўтадиган юк ҳажми ошади


Кейинги йилларда Покистонда НАТО карвонларига қилинаётган ҳужумлар кўлами ошгани боис, Шимолий Альянс Афғонистондаги қўшинлар таъминотини амалга оширишнинг янги йўлларини қидирмоқда.
Кейинги йилларда Покистонда НАТО карвонларига қилинаётган ҳужумлар кўлами ошгани боис, Шимолий Альянс Афғонистондаги қўшинлар таъминотини амалга оширишнинг янги йўлларини қидирмоқда.

АҚШ Афғонистондаги НАТО қўшинларига Ўзбекистон орқали олиб ўтиладиган юклар ҳажмини оширмоқчи. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири ëрдамчиси Дэвид Сидней Конгрессда қилган чиқишида маълум қилди.


2009 йилнинг феврал ойида ишга тушган Шимолий Таъминот тармоғи орқали Афғонистонда НАТО етакчилигидаги коалиция қўшинларига ташилаётган юк ҳажми, Конгрессда чиқиш қилган АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчиси Дэвид Сиднейга кўра, ҳозир ҳафтасига мингта контэйнерга етган.

Ушбу лойиҳани кузатиб келаётган тадқиқотчи журналист Дэйдре Тайненга кўра, бу йўналишда юклар ташуви жуда муваффақиятли кечаётгани АҚШ раҳбариятини асосий эътиборни шу йўналишга қаратишга ундамоқда.

- Яъни, бу баёнот ушбу йўналишда юклар ташуви анча силлиқ кечаётганини кўрсатади. Шу боис, ҳам бу йўналишда кенг имконият кўрилмоқда ва юклар ҳажмини ошириш режалаштирлмоқда, дейди Тайнен.

Шимолий Таъминот тармоғи Рига портидан бошланиб, темир йўл орқали Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон йўналишида Афғонистонга етказилмоқда.

Дэйдре Тайнен Покистондаги таъминот йўналиши ҳозир нисбатан муваффақиятсиз кечаётгани АҚШ раҳбариятини Шимолий Таъминот тармоғига кўпроқ эътибор қаратишга ундаётган иккинчи сабабдир, дейди.

- Назаримда, бора-бора бу йўналиш орқали ташиладиган юклар ҳажми Афғонистон учун зарур ноҳарбий юкларнинг жами қисмини қамраб олса керак. Чунки, Покистон йўналишидан фойдаланиш самарали бўлмай қолди, дея тахмин қилади Дэйдре Тайнен.

Ҳозирда Афғонистонга мўлжалланган ва Шимолий таъминот тармоғидан олиб ўтилаётган юкларнинг асосий қисми Ўзбекистон орқали ташилмоқда.

- Ҳафтасига мингта, яъни, ойига 4 мингта контэйнердаги юк Шимолий Таъминот тармоғи орқали олиб ўтилмоқда ва бу юкларнинг 98 фоизи Ўзбекистон, қолгани Тожикистон орқали ташилмоқда, дейди тадқиқотчи.

У бу тармоқ орқали ташиладиган юклар ҳажмининг оширилиши, қанча миқдорда оширилишидан қатъий назар, Тошкентнинг бу лойиҳадаги қимматини оширади.

“Шундай экан, амалга оширилаётган лойиҳа муаллифларининг Тошкентдан қарамлиги ҳам ошади”, деб ҳисоблайди Тайнен.

Ҳозир Шимолий тармоқ орқали Афғонистонга мўлжалланган ноҳарбий юкларнинг 30 фоизи ташилмоқда. Қолган 50 фоизга яқин қисми эса Покистон орқали ташилмоқда.

Яна қолган 20 фоизлик юк — бу эса асосан ҳарбий юклардир — ҳаво орқали Афғонистонга етказилмоқда.
XS
SM
MD
LG