Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:21

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари президент истеъфосини талаб қилди


Абдулло Тожибой ўғли ва унинг сафдошлари президен ва у билан амалдаги ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилиб, Мустақиллик майдонига чиқдилар.
Абдулло Тожибой ўғли ва унинг сафдошлари президен ва у билан амалдаги ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилиб, Мустақиллик майдонига чиқдилар.

Жумладан, президент Ислом Каримовнинг истеъфоси, амалдаги ҳукумат тарқатилиб, ўрнига янгисининг сайланиши, фуқароларнинг хорижга эркин чиқиш ва кириши қўйилган “чиқиш виза” отлиқ чекловнинг бекор қилиниши каби масалалар бор.

Озодлик мухбири телефон орқали боғланган пайтда пикет иштирокчиларидан бири Абдулло Тожибой ўғли тадбир 15 дақиқа давом этгаяг уларни, одатдагидек, ички ишлар ходимлари олиб кетгани ва Юнусобод туман Ички ишлар бўлимида ушлаб турилганини гапириб берди.

Абдулло Тожибой ўғли бир йил давомида пикет ўтказгани учун учинчи бор судланиши ва Озодлик мухбири билан суҳбатда: “Бу гал жарима билан қўйиб юборишмас-ов!”, деган хавотирини тилга олди.

- Бугун 6 декабр куни мустақиллик майдонига норозилик акциясини ўтказиш учун соат 10да мен чиқдим. Кейин менинг ëнимга Баженова Виктория қўшилди, Ҳусаинов қўшилди, Тихонов Дмитрий қўшилиб, ўша ерда тахминан 15 минут атрофларида турдик.

Озодлик: Асосий талаб нима бўлди?

- Менинг талабим мен Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб чиқдим, ҳукуматнинг тарқатилишини талаб қилиб чиқдим. Муддатдан олдин президент сайловлари ўтказилиши ва янги ҳукумат сайланишини талаб қилиб чиққанман. Тихоновда бошқача лозунг эди. Виза берилмаганлиги учун ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот билан чиқди. Албатта ўша заҳоти атрофларимизни милиция ўради. Ўша ерда сайрда юрганларнинг ҳаммасини четга ҳайдади. 15 минутча ГУВД, СНБ тарафлардан сëмка қилишди плакатларни, ўзимизни. Кейин шу билан тарқалишимизни талаб қилишди. Ўша ерда юрган аҳолининг кўз олдида бизни ҳибсга олиб кетишни ўзларига эп билмади шекилли катта кўчага чиққанимизда ўша ердан бизнинг ҳаммамизни битта-биттадан ушлашиб, енгил машианда Юнусобод тумани ички ишлар бўлимига олиб келишди. Бу ерда бизга ўзларича протоколлар тузишиб, нима учун ушланганимизни айтишмасдан ëлланма гувоҳларга қўл қўйдиришиб, судга ҳужжатларни тайëрлашди. Биз ҳозир суднинг бўлишини кутиб бўлимда ўтирибмиз.

Озодлик: Ҳали ҳам ички ишлар бўлимидасизлар. Қўйиб юбормади сизларни.

- Йўқ, қўйиб юборгани йўқ. шу ердамиз. Судни кутиб ўтирибмиз. Маъмурий ишлар бўйича суд асли соат олтида кўрилади.

Озодлик: Қайси модда билан?

- Бу ҳар галгидай 201нинг биринчи моддаси яъни кўча ҳаракатлари, митинглар, катта-катта йиғинлар ҳокимият рухсатисиз. Ваҳоланки мен 1 декабр куни шаҳар ҳокими Тўхтаев номига ëздириб қўл қўйдириб олиб келганман.

Озодлик: Билдиришмона топширгансиз. Улар қабул қилиб, “Майли ўтказавер” деб розилик беришганми?

- Улар қабул қилгандан кейин ўзи аслида менга жавобини бериш керак. Менга “Ўтказинг, ўтказманг ëки бошқа жойда ўтказинг” деган мазмунда ўзлари бериши керак. Аммо бу нарса берилгани йўқ. Ўзи аслида менинг норозилик акциямнинг мақсади ҳам ҳукумат ташкилотлари, бошқа шахслар томонидан ҳар қанақа мурожаат – хоҳ ариза бўладими, хоҳ шикоят бўладими ўша мурожаатномага жавоб бермаганлиги. Бу эса фуқаролар мурожаат қилиш қонунининг қўпол равишда бузилганлиги. Мақсадим, бузилганлиги учун ўша ерда президент истеъфосини талаб қилиб чиқдим. Хабарингиз бўлса, 18 октябрда мен президент қабулига, Матлюбов қабулига, Иноятов қабулига ва Қодиров қабулига тиркаб қўйишлик учун киришга хат билан мурожаат қилган эдим. Ўша мурожаатимга жавоб олмаганим учун мен бугун ўтказдим шу норозилик акциясини. Агар биз мана шу ҳатти-ҳаракатлар билан ҳаракат қилмасак, шу нарсани давомли буларга эслатиб бормасак, ҳар битта жойда қонунларни, конституцияни топташи, қонунларга амал қилмаслиги маълум. Биз давомли шу қилаëтган ишимиз билан уларга эслатиб, келгусида ўшаларни шу нарсага чақираяпмиз. Ажаб эмас бизнинг мана шу ҳатти-ҳаракатимиз билан булар бир ўйлашиб кўриб, қандайдир бир қонуний бир иш қилса деган умидда.

Озодлик: Демак, бу ҳозирча Ўзбекистонда туриб фаолият юритаëтган сизни масалан ҳуқуқ фаоли деймизми ëки қонун устуворлиги учун курашаëтган фаоллардан бири сифатида имкониятингизда бори шу.

- Албатта. Ҳозир бизларнинг имкониятимиз фақат шунда. Бошқа ҳеч қанақа ишнинг имкони йўқ. Агар бизнинг шу ҳатти-ҳаракатимиз билан қандайдир ўзгариш бўлиб қолса, ажаб эмас ўзимизнинг ҳиссамизни қўшгандай бўламиз.
XS
SM
MD
LG