Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:24

"Дилнура Қодиржонова хушовоз (бўлган) эмас"...


29 декабр куни "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонова сирли ўлими юзасидан берган баёнотларига шу таxлит раддия эълон қиларкан, бунга мажбурловни ташкилотни ушлаб туриш билан халқаро ҳамжамият ўнгида сиёсий очко олаётган ҳукуматнинг ўйинлари ўлароқ баҳолади.

“Шарқ булбули” сифатида таниқли Дилнура Қодиржонова жамият релизида айтилгани каби хушовоз эмас”.

“Мамлакатда катта-катта раҳбарларнинг оиласи, болалари билан боғлиқ жиноятлар йиллаб очилмайди” жумласи “...очилади” деб ўқилсин”.

“Андижон вилояти Избоскан тумани Чувама қишлоғида яшовчи оддий мураббия Октябрхон Юсупова қизи Дилнура Қодиржонованинг ўлдирилиши масаласини қўзғаб, хатога йўл қўйган”.


Бу “Эзгулик” жамияти 29 декабр куни эълон қилган раддия матнидан парча.

Унда, шунингдек, хонанданинг ўлими мамлакат жамоатчилигини қизиқтиргани, унинг сирли ўлимида турмуш ўртоғи Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи, полковник Жамшид Матлубовнинг қўли борлиги ҳақидаги баёнотларига расман раддия бериши айтилган.

“Эзгулик” жамияти шу тариқа узоқ вақтдан буён таниқли хонанда, хушовози учун шахсан президент Ислом Каримов қўлидан мукофот олган Дилнура Қодиржонова иши юзасидан берган баёнотларига қарши киритилган шикоят аризаси бўйича чиқарилган суд ҳукми талабларидан бирини бажаришга мажбур қилинди.

Бу ва айни иш юзасидан аввалги яна бир ҳукмда кўрсатилган иккинчи талаб: 200 ва 50 минг сўмлик жаримани ундириш доирасида жамият ҳисобидаги мулк ҳам мусодара қилинди.

Эзгулик жамияти раиси Васила Иноятова бу борада баёнот берар экан, буни жамият фаолиятига тўсқинлик, деб баҳолади.

- Улар ўйлайдики, “Эзгулик” ҳукуматнинг чўнтагидаги кўзир карта, деб. Четдан келган ҳар қандай халқаро ташкилотларга, ҳар қандай обрўли мулозимларга: “Мана бизда “Эзгулик” жамияти ишлаяпти”, деб кўрсатишади. Аммо, уларнинг "Эзгулик" фаолларини раиси билан кўрсатинг, деган талабларини турли йўллар билан инкор қилишади...

Мана шундай ҳаракатларга қарши биз 2011 йилнинг январ ойидан бошлаб республиканинг турли вилоятларида ўзимизнинг норозилик акцияларимизни Ўзбекистон ва халқаро қонунчилик доирасида олиб борамиз. “Эзгулик” ўз ҳаққини ҳимоя қилишини давлат идораларига кўрсатамиз! - дейди жамият раиси Васила Иноятова.

Қуйида ҳуқуқ фаоли билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG