Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:28

Шароф Убайдуллаев: Каримовга баҳо берадиган давр олдинда


 Ислом Каримов 1991 йил Москвада совет жумҳуриятлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка оид шартномага имзо чекмоқда.
Ислом Каримов 1991 йил Москвада совет жумҳуриятлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка оид шартномага имзо чекмоқда.

30 январ куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 73 ёшга тўлди. 1989 йилда Ўзбекистон Коммунистик партияси Бош котиби сифатида мамлакат бошқарувига келган Ислом Каримов сўнгги 22 йил давомида тахтдан тушгани йўқ.


Каримов президентлиги даврида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тузум аҳволи, расмий матбуот таъкидича ривожланган, халқаро ва мустақил матбуот ҳамда ташкилотлар кузатувича эса¸аксинча оғирлашган. Айни пайтда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги аҳволи ҳам оғирлигича қолаётгани эътироф этилади.

Аммо халқаро ҳамжамиятнинг бундай танқидларига парво қилмай келаётган Ислом Каримовнинг бу лавозимда яна қанча қолиши ҳозирча номаълум.

Ўзбекистон президентининг 73 га кириши муносабати билан бевосита Ислом Каримов қўл остида ишлаган собиқ мулозим ва таниқли журналист Шароф Убайдуллаев Ислом Каримовнинг давлат раҳбари сифатидаги 22 йиллик фаолияти хусусидаги мулоҳазаларини Озодлик билан ўртоқлашди.

Суҳбатни аудио форматда тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG