Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:26

Ўшда уйи ёнганларнинг 10 фоизи ёрдам пули ололмаган


Ўш ва Жалолободни қайта қуриш дирекцияси жабрланганларнинг 90 фоизига кўмак пули берилганини билдирди.
Ўш ва Жалолободни қайта қуриш дирекцияси жабрланганларнинг 90 фоизига кўмак пули берилганини билдирди.

Ўш қирғинида жабр тортган ва уйлари ёндириб юборилган 105 оила давлат томонидан ўзларига ажратилган ёрдам пулларини ололмаганлар. Ўшдаги бир қатор нодавлат ташкилотлари Ўш ва Жалолободни қайта қуриш дирекцияси фаолиятини ўрганиш натижасида мана шундай хулосага келганлар.

Олти ой давомида олиб борилган мониторинг натижаларига асосан Ўшдаги жамоат ташкилотлари Ўш ва Жалолободни қайта қуриш ва ривожлантириш давлат дирекцияси фаолиятини қониқарли эмас, деб баҳолашди.

Мониторинг олиб борган жамоат ташкилотларига кўра, давлат дирекцияси фақатгина қайта қуриш ишлари билан машғул бўлиб, Ўш ва Жалолободни ривожлантириш масалаларига эътибор бермаган:

- Қайта қуриш ва ривожлантириш давлат дирекцияси бўлганидан кейин режаларида ҳам ривожлантириш масалалари бўлиши керак. Масалан, ривожлантириш деганда нимани тушунамиз? Конфликтларни олдини олишни тушунамиз ёки одамларнинг бир-бири билан интеграция бўлишини тушунамиз. Давлат дирекцияси режаларида эса фақат қурилишлар бўлиб қолган. Шунга биз шаҳардаги боғларни тузатишни таклиф қилганмиз. Бунга ўхшаган режалар эса давлат дирекцияси режасида йўқ, - деди мониторинг олиб борган “Интербилим” маркази раҳбари Гулғақи Мамасалиева.

Ўш ва Жалолободни қайта қуриш ва ривожлантири давлат дирекцияси маълумотида айтилишича, 2010 йилда 683 миллион сўмдан ортиқ маблағ жабрланганлар учун ҳудудда кўп қаватли ва 2 хонали уйларни қуриш, ссуда пулларни беришга сарфланган.

Бироқ олиб борилган мониторинг давомида қонли воқеаларда жабрланган 105 оилага давлат томонидан моддий ёрдам берилмагани аниқланган:

- Жабр кўрган одамларга ссуда билан субсидия ёрдами бериш масаласи ҳам қаралган. Биз бу рўйхатларни таҳлил қилиб кўрганимизда 105 одам ҳеч қандай молиявий ёрдам олмаганини аниқладик. Биз бунинг сабабларини таҳлил қилиб кўрсак, кўп одамлар бу ҳақда маълумотга эга бўлмаган,- деди “Сулаймон нури” нодавлат ташкилоти вакили Бўлуш Саиев.

Айни пайтда Ўш ва Жалолободни қайта қуриш ва ривожлантириш давлат дирекцияси бу одамларга керакли ҳужжатлари бўлмагани учун пул берилмаганини иддао қилади.

- Ўтган йили 120 миллион сўмдан ортиқ пул жабрланган одамларнинг 90 фоиздан ортиғига 200 минг сўмгача бўлган суда тарзида ва 50 минг сўмдан қайтарилмайдиган кўмак пули сифатида берилган. 105 одам пул олмаган бўлиб чиқаяпти. Уларнинг кўпчилиги давлат дирекциясига ўз аризаси билан мурожаат қилмаган одамлар. Ариза билан мурожаат қилганлар эса ўз пулларини сўзсиз олишади, - деди Ўш ва Жалолободни қайта қуриш ва ривожлантири давлат дирекцияси матбуот котиби Мелис Эржигитов.

2010 йилнинг июнида жабр кўрган ўшликларга кўра, Ўш ва Жалолободни қайта қуриш ва ривожлантириш давлат дирекцияси жабрланганларга ссудда пуллари ва турли қурилиш моллари тарзида ёрдам кўрсатган.

Бироқ бунинг учун куйиб кетган уй ёрдам олувчи шахснинг номида бўлиши керак. Лекин қурилиши моллари тарзидаги ёрдамни олиш учун уй кимнинг номидалиги аҳамиятга эга бўлмаган.
XS
SM
MD
LG