Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:16

"Ҳийлайи шаръий билан зўрланган қизлар"


Ўшда 2 кило гўштнинг ошига келин бўлган ва шунинг учун уйига қайтарилган келинлар ҳақида сўзлаган Озодлик суҳбатдошлари шу хулосага келди.


Ўшликларнинг сўзларига кўра, ўтган йили содир бўлган қонли Ўш воқеалари чоғида яқинлари ва мулкидан айрилган оилалар қизларини 2 кило гўштнинг пулига тўй қилиб, узатишни бошлаган ва ҳозирга келиб шу йўл билан узатилган қизларнинг кўпчилиги турмуши бузилиб уйига қайтарилмоқда.

Сабаб эса уларнинг айнан сеп-сидирғасиз 2 кило гўштнинг пулига узатилганидир.

Бизга айтилишича, бундай келинчакларга куёвнинг уйида: “Сизни қандай қилиб 2 кило гўштни пулига олган бўлсак, шундай қилиб яна битта онаси ўпмаганни 2 кило гўштнинг пулига олиб келамиз. Ўша олиб келган биттагина бўғчангизни олингу, отангизнинг уйига қайтаверинг”, дейилмоқда.

Яна билишимизча, ҳомиласи билан қайтарилаётган қизлар ҳам бор.
Яқиндагина қонли қирғинни бошдан кечириб, минг азобда бу қирғинда омон қолган ва яна тўпалон бошланиб кетса, ҳимоясиз қолиб, зўрланишидан қўрққани учун биргина бўғча билан келин бўлишга рози бўлган ўшлик қизлар, охир-оқибат, барибир ҳам ҳимоясиз қолмоқда.

Ана шу воқеадан сўнг аввало, қизини узатган ўшлик оилалар билан суҳбатлашиб, уларнинг аҳволини ўрганиш, шунингдек, яна бир карра ўзбек миллатида қизга муносабат, жамият, миллат тақдирида кечаётган турли воқеа-ҳодисаларнинг айнан қизлар тақдирига таъсири мавзуида суҳбатлашиш учун аёлларни йиғиб, бир давра суҳбати ўтказишга қарор қилдик.

Шундай қилиб қуйида тинглайдигангиз давра суҳбатида:

- 3 қизини уч кун ичида 2 килодан гўштнинг ошига узатишга мажбур бўлган ота Абдуфаттоҳ Фозилов,
- 2 кило гўштнинг ошига келин бўлгани учун қорнида 6 ойлик ҳомиласи билан уйига қайтарилган 19 ёшли келинчак Наргиза,
- унинг опаси —2 кило гўштнинг ошига келин бўлса-да, оиласи мустаҳкам қурилган Гавҳарой,
- Ўшда бу каби оилаларни кўриб, уларнинг тақдиридан куйиниб юрган аёл, Ўш воқеалардан сўнг тузилган “Аёллар ташаббус гуруҳи” фаоли Ҳафиза Маҳмудова,
- Ўзбекистонлик геолог олим ва айни пайтда жамиятдаги ижтимоий воқеликни кузатиб келаётган Мўътабар Аҳмедова,
- Филология фанлари номзоди ва айни кезда тадқиқотчилик билан шуғулланаётган ўзбекистонлик яна бир олима аёл Дилором Ҳамроевалар иштирок этади.

XS
SM
MD
LG