Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 02:37

Ўзбекистонда трансплантология истиқболлари ҳақида


Ўзбекистонлик шифокорлар жигар трансплантациясини амалга оширса, бу мустақил Ўзбекистон тиббиёти учун энг катта ютуқ бўлади.
Ўзбекистонлик шифокорлар жигар трансплантациясини амалга оширса, бу мустақил Ўзбекистон тиббиёти учун энг катта ютуқ бўлади.

Ўзбекистонлик шифокорлар жигар трансплантацияси бўйича жиддий ютуқларга эришгани айтилмоқда. Ҳафта бошида Ўзбекистон матбуотида Академик Восит Вохидов номидаги Республика жарроҳлик маркази мутахассислари чўчқаларга жигарни кўчиришга оид муваффақиятли тажрибалар ўтказиб, яқин келажакда одамларда ҳам бундай амалиётни ўтказишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёзди.


Трансплантология тиббиётнинг мураккаб соҳаларидан ҳисобланади ва шифокорлардан юқори малакани талаб қилади. Ўзбекистонда шу пайтгача фақат буйрак ва ошқозон ости безини бир одамдан бошқасига ўтказиш амалиётлари ўтказилган.

Жигар трансплатацияси бугун кўплаб давлатларда кенг кўламада амалга оширилса-да, ўта мураккаб амалиёт ҳисобланади ва ўзбекистонлик тарнсплантологлар ҳақиқатан ҳам одамда бундай операцияни қилишга муваффақ бўлса, бу Ўзбекистон тиббиёти учун мустақиллик йилларида эришилган энг катта ютуқ бўлиши мумкин.

Академик Вохидов номидаги жарроҳлик маркази директори, собиқ соғлиқни соқлаш вазир Феруз Назиров билан бу хусусда гаплашишнинг имкони бўлмади. Лекин Россиянинг Новосибирск шаҳрида Академик Мишалкин номидаги клиникада ишлаб, малака ошираётган ўзбекистонлик кардиолог Сардорбек Озодлик билан Ўзбекистонда трансплатология соҳасининг бугунги аҳволи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.



Жигар трансплатациясидаги изланишлар ўтган асрнинг 50-йилларида бошланиб, одамда биринчи операция 1963 йилда Америкада амалга оширлган, лекин бемор тез орада вафот этган. Муваффақиятли амалиётлар 80-йилларда амалга оширла бошлади.

Бугун жигар трансплантациясини амалга оширадиган клиникалар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда туради, Америка бўйлаб бу операция юздан ортиқ касалхонада қилинади. Бундан ташқари Европанинг қатор давлатлари, Япония, Сингапур ва Ҳиндистон каби мамлакатларда ҳам жагарни бир одамдан бошқасига кўчириш амалиёти муваффақиятли амалга ошириб келинади.
XS
SM
MD
LG