Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:15

Ўшда ҳарбийларнинг тайёргарлиги текширилди


Kyrgyzstan - Military Exercise Held in Osh Ahead Of One Year Anniversary of Tragic Events Last Year, 3June2011 army, soldiers
Kyrgyzstan - Military Exercise Held in Osh Ahead Of One Year Anniversary of Tragic Events Last Year, 3June2011 army, soldiers

2010 йилги Ўш воқеаларининг бир йиллиги арафасида Ўшда куч тизимларининг ҳарбий тайёргарлиги текширилди.


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги, Мудофа ва махсус кучлари бўлинмалари июн воқеаларининг бир йиллиги арафасида Ўшда хавфсизликни таъминлашга катта эътибор қаратаётганлиги айтилмоқда.

Жамоатчилик хавфсизлик таъминланганига амин бўлиши учун Ўш шаҳри марказий майдонида ҳарбий юриш ҳам ўтказилди. Ҳарбий юришга Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бақит Алимбеков раҳбарлик қилди.

- Икки миллатни яна уриштириб, мамлакатимизга хавф туғдирмоқчи бўлган кучлар йўқ эмас. Мен шу ерда турган ҳар бир ҳарбийни, ҳар бир фуқарони барқарорликни сақлашда ўз ҳиссасини қўшишига чақираман. Барқарорликка қўшган ҳиссамиз бирликда, иноқликда ва шу ерда турган ҳарбийларнинг ўз вазифасини бажаришида бўлади, - деди Бақит Алимбеков.

Ўшда июн воқеларинг бир йиллиги арафасида “Номаълум одамлар яна жанжал бошлашар эмиш, Тожикистон орқали Афғонистондан қассос олиш учун қуролли гуруҳ ўтганмиш”, қабилидаги миш-мишлар кенг тарқалаётган эди.

Бироқ Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Мамат Ўрўзбаевнинг айтишича шаҳарда тарқалган миш-мишларларнинг биронтаси текширув натижасида тасдиқланмаган:

- Ҳозир турли миш-мишлар тарқалмоқда. Миш-мишлар қайсидир бир кучлар томонидан ижтимой-сиёсий вазиятни мураккаблаштириш мақсадида тарқатилаётган бўлиши мумкин. Биз тарқалаётган ҳар бир миш-миш юзасидан текширув ишларини олиб бораяпмиз. Ҳозирча миш-мишларнинг биронтаси ҳам тасдиқланмади. Шунга қарамай биз кучайтирилган тартибда ишлаяпмиз. Шаҳар ҳудудларида кунига 800дан ортиқ ички ишлар ходими, бир ярим минга яқин халқ қўшинлари ишламоқда. Нима бўлса ҳам шаҳарда тартибни сақлаб қолишга кучимиз етади, - деди Мамат Ўрўзбаев.

Айни пайтда ўшликлар орасида шаҳарда милиция назоратининг кучайтирилиши ва ҳарбийларнинг кўпайиши борасида турлича фикрлар пайдо бўлмоқда.
Айрим ўшликлар шаҳарда хавфсизлик таъминланишида куч тизими ходимларини асосий таянч сифатида кўрса, баъзилари уларга ишончсизлик билан қараб, хавфсирамоқда:

- Куч тизимлари ўтказган тадбир бизда катта ишонч туғдирди. Биз оддий халқ ҳарбийларга ишонмай кимга ишонамиз, ўшаларни кўриб, ўшаларга таяниб руҳий куч оламиз,- деди ўшликлардан бири.

Яна бир ўшлик оқсоқол эса 2010 йилги Ўш қирғинидан сўнг ҳарбийларга ва милицияга нисбатан аҳоли орасида ишонч йўқолганини, бу тузилмалар фақат бир миллат ҳимоясигагина хизмат қилишларини айтади:

- Оддий одамларни қўлига огнемёт қаердан тушиб қолди? Автомат қаердан келади? Ҳарбийларнинг ўзлари тўпалонларда қатнашган. Икки миллатни бир-биримизга ёмон кўрсатиб қўйишди. Энди Худо хоҳласа бундан буёғига тинчлик бўлсин. Аммо мен орган ходимларига ишонмайман, - дейди яна бир ўшлик оқсақол.

Ўрни келганда айтиш жоизки, Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Марат Орозбаев қирғиз матбуотига 2010 йил июн ойидан бошлаб шаҳарда оммавий тартибсизликларда гумонланган 122 одам қўлга олинганини маълум қилган. Улардан 27 нафари қирғиз, 94 нафари ўзбек ва бир нафари уйғур миллатига мансуб шахслардир. Қўлга олинган 122 шасхнинг 116 нафари эркак, 6 нафари аёл киши.

Бугунги кунда июн воқеаси бўйича 3 мингдан ортиқ жиноий иш қўзғатилган. Бу жиноят ишларидан 1,9 фоизи яъни 167таси фош қилинган.
XS
SM
MD
LG