Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:36

Абдулло Тожибой ўғлининг мулки хатланди


Ҳуқуқ фаоли Абдулло Тожибой ўғли шу апрел ойида бир гуруҳ мардикорни ғалаёнга ундаганликда айбланиб, қисқа муддатга ҳибсга олинган ва катта миқдорда жаримага тортилган эди.
Ҳуқуқ фаоли Абдулло Тожибой ўғли шу апрел ойида бир гуруҳ мардикорни ғалаёнга ундаганликда айбланиб, қисқа муддатга ҳибсга олинган ва катта миқдорда жаримага тортилган эди.

Энг кам иш ҳақининг 70 баробари миқдоридаги жаримани тўлашдан бош тортган ҳуқуқ фаоли оиласи ҳам босим остида қолганини айтмоқда.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Абдулло Тожибой ўғли ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг муттасил тазйиқи боис Тошкентдаги уйида қамалда қолганини айтмоқда.

Ҳуқуқ фаоли шу йил апрел ойида Қўйлиқ бозорида меҳнат мардикорларини ғалаёнга ундаганликда айбланган ва қисқа муддатга ҳибсга олинган эди.

4 апрел куни ҳуқуқ ҳимоячиси ва президентликка собиқ номзодни “Қўйлиқ” бозорида Ҳамза тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ушлаб кетган эдилар.

Туман ички ишлар бошқармасида туриб Озодлик билан суҳбатлашган ҳуқуқ фаоли меҳнат мардикорларидан бўлган мурожаатларни ўрганиш учун “Қўйлиқ”даги мардикор бозорига боргани ва ўша ерда мардикорларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб турган пайтида, уни ҳибсга олишганини айтган эди.

Қисқа муддатлик ҳибсдан сўнг унинг иши судда кўрилиб, унга энг кам иш ҳақининг 70 баробари миқдорида жарима солинган эди.

Ҳуқуқ фаоли ўша пайтда ҳам, ҳозиргача ҳам ўзининг ноқонуний равишда жаримага тортилганини айтиб, уни тўлашдан бош тортиб келмоқда.

Унга кўра, куни кеча суд ижрочилари унинг мол-мулкини хатлаб кетган ва бундан ташқари, унинг ўғли ҳамда бошқа қариндошларига нисбатан ҳам солиқ, ҳуқуқ-тартибот идоралари босим ўтказмоқда.

Озодлик билан суҳбатда Абдулло Тожибой ўғли шу кунларда фақатгина таниш-билиш ва ёр-биродарларнинг кўмаги билан куни ўтиб турганини айтди.

Қуйида ҳуқуқ фаоли билан суҳбатни тингланг.


XS
SM
MD
LG