Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:36

"Ўзбекистон ичида ҳам ватанфуруш, миллатфуруш кўп"


Озодликнинг "Эркин микрофон"ига боғланган тингловчилардан бири виждонини пулга сотган савдогарлар қилмишини "ватанфуруш"ликка қиёслади.

“Эркин микрофон” эшиттиришига Андижон вилояти, Избоскан тумани, Пойтуғ шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 24-хонадонда истиқомат қилувчи Ирода Мўминова 6 боласи билан истиқомат қилаётгани уйи ундан ноқонуний равишда тортиб олинаётганини даъво қилиб боғланди ва Озодлик радиоси орқали Ўзбекистон президенти ва бошқа мутасадди раҳбарларга мурожаат йўллади.

Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидан телефон қилган Рўзимурод ака эса Озодликнинг “Баҳс майдони” эшиттириши сўнгги сонида сўзлаган тошкентлик тадбиркор Саид Аҳмедов фикрларига эътироз билдирар экан, ватанфуруш, миллатфурушлар Ўзбекистонда ҳам кўпчилик, дея фикр билдирди.

Тошкентдаги уйида очлик акциясини давом эттираётган икки журналист – Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омоноваларни қувватлаб сўзлаган сурхондарёлик 84 ёшли Анвар бобо Ўзбекистон президентининг ҳар йили 8 мартда ўзбекистонлик хотин-қизларга айтадиган қайноқ сўзларини хотирлатди.

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳридан боғланган Аҳмад исмли тингловчимиз ҳам Ёшлар телеканали собиқ ходимлари Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловани қувватлар экан, биз уларни шу кунларда камёб бўлган жасорати учун қувватлашимиз керак, деган мазмунда фикр билдирди.

Ўш фожеасидан сўнг Россияга бош олиб кетганини айтган Мансуржон исмли тингловчимиз эса: “Бу фожеа ҳақида бир йилдан бери сўзлаяпсизлар, аммо етарли даражада таъсирли қилиб сўзлай олмаяпсизлар”, дея дакки берди. Сўнгра биз таъсирли сўз айтиш имконини у кишига бердик.

Қуйида тингловчиларимиздан бўлган ана шу мурожаатларни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG