Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:24

Ўшда ўзбек мактаби ўқитувчилари калтакланди


Ўш вилояти Қурмонжон додҳо қишлоғидаги ўзбек мактаби ўқитувчилари янги ўқув йили бошида калтакланди.

Собиқ Ҳамид Олимжон, ҳозирги “3-интернационал” номли ўрта мактаб Ўш вилоятининг Қорасув туманига қаршли Қурмонжон додҳо қишлоғида жойлашган. Ўш воқеаларига қадар мактабда таълим бериш ўзбек тилида олиб борилган.

2011-2012 ўқув йилида эса мазкур қишлоқдаги Сидиқ Алайчи номли қирғиз ўрта мактабидан 1-синфдан 9 - синфгача бўлган ўқувчиларнинг бир қисми ўзбек мактабига кўчирилган ва “3-интернационал” ўзбек ҳамда қирғиз тилли макитабга айлантирилган.

Мактаб ўқитувчиларига кўра, шу йилнинг 1-сентябр куни ўзларини мактабга янги кўчирилган қирғиз синфлари ўқувчиларининг ота-оналари деб таништирган бир гуруҳ шахслар мактаб директорини қирғиз милатидаги ўқитувчидан тайинланишини талаб қилиб, матабда жанжал кўтарган. Мактаб ўқитувчиларига кўра бу жанжал бир неча кундан бери давом этмоқда:

- Мактабда “Директор алмашсин, коллектив янгилансин”, деб талаб қилишяпти.

Озодлик: бошқа ўзбек ўқитувчилар келсин дейишяптими ёки қирғиз ўқитувчиларми?

- Қирғиз ўқитувчилар. Ўзларидан ҳам олиб келишган. Кечадан бери аралаш мактаб қиламиз дейишяпти. Биз аралаш мактаб қилишга розимиз, лекин уларнинг хатто ўқитувчилари ўқитувчиларимизни, ўқувчилари ўқувчиларимизни ҳурмат қилишмаяпти. Ишлашнинг имкони бўлмаяпти.

Озодлик: Ҳозир ана шу мактаб ўқувчилари сизларнинг мактабингларга ўқишга келганми?

- Ҳа ўқишяпти. Хоналарда ўтиришибди. Ўқитувчилари без приказ ўтириб дарс беришаяпти,- деди мактаб ўқитувчиси Шоҳида Гапирова.

Собиқ Хамид Олимжон мактаби ўқитувчиларига кўра, 1-сентябр куни мактабга келган шахслар мактаб директори хонасида директор ўринбосари Шоҳида Гапировани калтаклашган. Ўқитувчилардан яна бирини воқеани кузатиб турган милиция ҳодими қўлини қайриб, эшикка туриб чиқарган ва деворга тақаб қўйган. Натижада ушбу ўқитувчи хушидан кетган. Ўқитувчилар уни касалхонага олиб боришган, орадан икки соат вақт ўтиб ўқитувчи ўзига келган.

Ўз исмини айтмаслик шарти билан Озодлик билан суҳбатлашган, милиция ходими қўпол муносатабда бўлган ўқитувчи аёлга кўра, у воқеанинг эртаси куни касалхонага бориб тиббий ҳулоса беришларини сўраган. Бироқ шифокорлар тиббий ҳулоса ёзиб беришдан бош тортишган.

Унга қўпол муносабатда бўлган милиция ходими эса 2 сентябр куни уни қишлоқ милиция бўлимига чақирган:

- Чақиртиришган эди, директоримиз билан бордик. Менга “Тушунтириш хати ёзасан”, деди. Мен бўлган воқеани ёзиб бердим. Кейин менга “Сен мени погонимни юлиб олдинг, қўлларимни тирмалаб ташладинг”, деди. Мен қўлим тўртта эмас, қўлимни ушлаб турган бўлсанг қандай қилиб сени ураман дедим. Олдимда шунча ўқитувчи, гувоҳ бор эди десам, “Мен сени жазога тортираман, сени 7 йилга қаматиб, ишдан ҳайдатаман”, деб мени қўрқитди, - дер экан суҳбатдошимиз ўзига тахдид қилган милиция ҳодимининг исми Бегали эканини қўшимча қилди.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган мактаб ўқитувчиларидан яна бири мактаб директорини ишдан олишни талаб қилиб мактабга келаётганлар гуруҳларга бўлинганини айтади:

- Дарсни бошлайлик, нормалний ишлайлик деб турсак шифокорлар келиб директорни алмаштиришасан деб талаб қилаяпти. Улар билан гап тугамай туриб махалладан магазинчилар келишди, гуруҳ-гуруҳ бўлиб тўпланиб келишяпти-да булар.

Озодлик: Бутун Моди қишлоғи сизларга қаршими?

- Моди қишлоғи эмас, миллатчилик бўляпти бу ерда. Тўпланиб келаётганларнинг орасида ўзбеклар йўқ-да, - деди яна бир суҳбатдошимиз.

Ушбу воқеани Ўшдаги айрим ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳам назорат қилмоқда. Мактабга бориб, ўқитувчилар ва норози ота-оналар билан шахсан учрашиб гаплашган ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Изатилло Рахматуллаевнинг айтишича, мазкур воқеани миллий низо деб бўлмайди:

- Ҳукуматни қирғиз-ўзбек мактабларини бирлаштириб ўқитиш бўйича дастурлари бор экан. Ҳамид Олимжон мактабига қирғиз мактабидан 3 та синфни кўчириб олиб келишибди. Бу ерда ўқувчилар орасида хеч қандай конфликт йўқ. Фақатгина педагогик коллектив ўртасида келишмовчилик бор. Ўзбек ўқитувчилари ўзлари ўрганиб қолган мухитни ўзгартиргиси келмаяпти. Янги келган қирғиз ўқитувчилари бу ерда ўзларини ҳукумрон сезаяпти. Ўртада шундай можаролар юзага келяпти, -деди ҳуқуқ фаоли.

Маълумотларга кўра, бугун мактабда қирғиз ва ўзбек ўқитувчилари ҳамда маҳаллий расмийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Мазкур йиғилишда мактаб директори ўринбосарларидан бири Шоҳида Гапирова ишдан бўшатилган. Унинг ўрнига қирғиз миллатига мансуб ўқитувчини тайинлаш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG